Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/21132 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 467e5cb5-f1af-4323-b07f-7ffd84afa113 Claim ID PDF Hash 934cff7b72c0dfa0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциясининг 65-моддаси Конституцияси 65 law
онун 8-моддаси онун 8 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
онуннинг 47-моддаси онуннинг 47 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 217-моддаси ИПК 217 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/21132-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 10 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиев раислигида, судья ёрдамчиси А.Х.Асқаровнинг котиблигида, даъвогар ААнинг жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамиятига 28 840 000 сўм молиявий жарима қўллаш ҳамда унинг ҳисобидан 28 840 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили У.Хамиджанов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) томонидан “ББ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)га риоя этилиши юзасидан ўтказилган текширишда Қонун талаблари бузилганлиги аниқланган. Текширишда аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича даъвогарнинг 2025 йил 30 сентябрдаги жавобгарга 28 840 000 сўм жарима қўллаш ҳақидаги 2-16-2025/101-сонли қарори ва кўрсатмаси ижро этилмаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарга 28 840 000 сўм молиявий жарима қўллашни ҳамда унинг ҳисобидан 28 840 000 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар фаолиятида текшириш ўтказилганлигини, текширишда жавобгар томонидан қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси учинчи қисмига асосан ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Шунингдек, Конституциясининг 65-моддаси биринчи қисмига кўра, давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси рекламанинг айланиши соҳасидаги ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади). Қонун 8-моддасининг иккинчи қисмида, ваколатли давлат органи рекламага оид фаолият субъектларига нисбатан молиявий санкциялар ҳақида қонунчиликда белгиланган тартибда қарорлар қабул қилиши назарда тутилган ва учинчи қисмига мувофиқ, ваколатли давлат органининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан рекламага оид фаолият субъектлари томонидан ижро этилиши мажбурийдир. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи 099-715-091 махсус код асосида 2025 йил 22 сентябрдаги 202-IGh-сонли буйруққа асосан жавобгар фаолиятида Қонун талабларига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказилган. Текширишда Наманган шаҳар, Бобуршоҳ МФЙ, Бобуршоҳ кўчаси, 8/б-уйда жойлашган “Sh d vr l z ” меҳмонхонаси жавобгарга тегишли бўлиб, жавобгар томонидан www. str v k.ru онлайн бронлаш платформасига мувофиқлик сертификати олинмаган ҳолда 4 (тўрт) та юлдузли эканлиги тўғрисида реклама материаллари жойлаштирилганлиги аниқланган. Шунингдек, жавобгар томонидан биносининг олд қисмига ўрнатилган ташқи реклама воситасида “ t l” сўзи ҳамда ушбу сўзнинг икки томонига 4 та юлдуз туширилганлиги маълум бўлди. Текшириш якуни бўйича 2025 йил 22 сентябрда расмийлаштирилган далолатнома жавобгар раҳбари томонидан эътирозсиз имзоланган. Қонуннинг 16-моддаси биринчи қисмига кўра, номақбул рекламага йўл қўйилмаслиги, тўртинчи қисми 2-хатбошисига кўра, ишлаб чиқарилиши ва (ёки) реализация қилиниши учун тегишли сертификатлари ва лицензиялари, мажбурий сертификатлаштириш гувоҳномалари ёки махсус рухсатномалари мавжуд бўлмаган товарларни реклама қилиш тақиқланиши назарда тутилган. Қайд этилганлардан келиб чиқиб суд жавобгар тегишли сертификат ёки рухсатнома олмасдан реклама жойлаштириб Қонун талабларини бузган деб ҳисоблайди. Қонуннинг 47-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, номақбул реклама берганлик, аксилрекламани беришни рад этганлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори билан тасдиқланган “Рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 2-бандига мувофиқ ваколатли давлат органи ўз ваколатлари доирасида хўжалик юритувчи субъектлар, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шу жумладан, фаолиятнинг айрим турларига лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни берувчи, махсус электрон тизим орқали хабарномаларни қабул қилувчи, рўйхатдан ёки аккредитациядан ўтказиш ваколатлари берилган давлат унитар корхоналари ёки муассасалари, шунингдек, давлат мақсадли жамғармалари, юридик шахсларнинг бирлашмалари ҳамда жисмоний шахслар томонидан қонунчилик бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатади ва уларни кўриб чиқади. Жавобгар томонидан Қонун талаблари бузилганлиги учун даъвогарнинг 2025 йил 25 сентябрдаги 2-16-2025/101-сонли иш қўзғатиш бўйича ажрими чиқарилган ва махсус комиссия томонидан иш 2025 йил 30 сентябрда кўриб чиқилган. Кўриб чиқиш натижасига кўра даъвогарнинг махсус комиссияси томонидан 2025 йил 30 сентябрда жавобгарга 2025 йил 29 октябрга қадар бажарилиши мажбурий бўлган 2-16-2025/101-сонли қарор ва кўрсатма берилган. Даъвогарнинг қарорида номақбул реклама берганлик учун жавобгарга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари, яъни 28 840 000 миқдорида жарима қўлланилган ва жаримани бир ойлик муддатда ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисида кўрсатма берилган. Жавобгар жаримани иш судда кўриб чиқилгунига қадар тўламаган. Даъвогарнинг кўрсатмаси унда белгиланган муддатда жавобгар томонидан ижро этилмаган. Ваҳоланки, Низомнинг 33-бандида кўрсатма унда белгиланган муддатда бажарилиши лозимлиги, кўрсатмани муддатида ижро этмаганлик қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган. Низомнинг 43-бандига биноан агар реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузган ва аниқланган ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олган шахс белгиланган муддат мобайнида қонунчиликни бузгани учун қонунчиликда назарда тутилган молиявий санкциялар суммасини ихтиёрий равишда тўламаса, ваколатли давлат органи тегишли молиявий санкциялар белгилаш тўғрисида судга мурожаат қилади. Қайд этилганларга асосланган ҳолда даъвогарнинг қарори ва кўрсатмасида белгиланган жаримани жавобгар бир ойлик муддатда ихтиёрий равишда тўлиқ тўламаганлиги сабабли суд даъво талабларини асосли деб ҳисоблаб, жавобгарга 28 840 000 сўм молиявий жарима қўллашни, қўлланилган жаримани даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПК 217-моддасининг биринчи қисмига кўра молиявий санкцияларни қўллаш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддасининг 9-бандида, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судларга кўриб чиқиш учун бериладиган даъволар, аризалар ва шикоятлар бўйича, 19-бандида эса, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланган. Шу боис суд даъвонинг молиявий жарима қўллаш талаби бўйича тарафлардан давлат божи ундирмаслик, даъвонинг 28 840 000 сўм ундириш талаби бўйича жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 576 800 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундириш лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талаблари қаноатлантирилсин. Жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамиятига 28 840 000 сўм молиявий жарима қўлланилсин ҳамда қўлланилган 28 840 000 сўм молиявий жарима жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар АА фойдасига ундирилсин. Жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан АА фойдасига 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 576 800 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддатда шу суд орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев