← Назад
Решение #2836314 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 41 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2502/11981-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳри
2025 йил 10 декабрь
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ХХХХХХ, судья
ёрдамчиси ХХХХХХХХ котиблигида, даъвогар И.Азимқориевнинг
жавобгар “Toshloq ise fruits servis” МЧЖга нисбатан жамият
иштирокчилари умумий йиғилишининг 2023 йил 3 апрелдаги
1-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни даъвогар И.Азимқориев, унинг вакили О.Тухтабаев
(2025 йил 3 сентябрдаги 494-сонли ордер ва 2025 йил 5 сентябрдаги
4556-сонли ишончнома асосида), ишда иштирок этишга жалб қилинган
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс Р.Дадажонов, ишда иштирок этишга жалб
қилинган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс А.Маматхоновнинг вакиллари А.Омонов
(2025 йил 25 сентябрдаги 72-сонли ордер асосида), М.Хомидов (2025
йил 14 июлдаги 1713-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд
биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
И.Азимқориев (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
“Toshloq ise fruits servis” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан судга мурожаат қилиб, жамият иштирокчилари
умумий йиғилишининг 2023 йил 3 апрелдаги 1-сонли қарорини ҳақиқий
эмас деб топишни сўраган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига
кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Жавобгар томонидан жамият иштирокчиларининг навбатдаги
умумий йиғилиши жамиятнинг уставида белгиланган муддатларда,
лекин
йилига
камида
бир
марта
ўтказилиши,
жамият
иштирокчиларининг навбатдаги умумий йиғилиши жамиятнинг ижро
этувчи органи томонидан чақирилиши, жамиятнинг уставида жамият
фаолиятининг
йиллик
натижалари
тасдиқланадиган
жамият
иштирокчиларининг навбатдаги умумий йиғилишини ўтказиш муддати
белгиланиши кераклиги, жамият иштирокчиларининг мазкур умумий
йиғилиши молия йили тугаганидан кейин кечи билан олти ой ичида
ўтказилиши кераклиги, ушбу қоидаларга кўра, даъвогар жамият
иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарори тўғрисида билганлиги ёки
билиши лозим бўлганлиги сабабли даъво муддати ўтганлиги важи
билан даъво муддатини қўллаб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш
ҳақида ариза берилган.
Суд
мажлисида
даъвогар
ва
унинг
вакили
жамият
иштирокчиларининг
умумий
йиғилиш
қарори
тўғрисида
Р.Дадажоновдан 2025 йилнинг июль ойида эшитганлиги ҳақида маълум
қилиб,
даъво
муддатини
қўллаш
тўғрисидаги
аризани
қаноатлантиришни рад этишни, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида Р.Дадажонов жамият иштирокчиларининг умумий
йиғилиш қарори тўғрисида даъвогарга 2025 йилнинг июль ойида
айтганлиги ҳақида маълум қилиб, даъво муддатини қўллаш
тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этишни, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида А.Маматхоновнинг вакиллари Тошлоқ туман ИИБ
ҳузуридаги тергов бўлинмасининг 2025 йил 12 июлдаги гувоҳни сўроқ
қилиш баённомасига кўра, даъвогар жамият иштирокчиларининг
умумий йиғилиш қарори тўғрисида 2025 йил 11 апрелда билганлиги
сабабли даъво муддати ўтганлиги важи билан даъво муддатини
қўллаб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги аризани
қаноатлантиришни, шунингдек, даъвогар ва Р.Дадажонов ўртасида
тузилган улушдан воз кечиш тўғрисидаги келишув битими кучидалиги
важи билан даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014
йил 20 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни
ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 262-сонли қарори 20банди 20.2-кичик бандининг биринчи хатбошисида жамият
иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорини ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисидаги даъво аризаси жамият иштирокчиси қабул қилинган
қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан
икки ой ичида берилиши мумкинлиги, бунда икки ойлик муддат
йиғилишда иштирок этган иштирокчи учун қарор қабул қилинган
кундан, йиғилишда иштирок этмаган иштирокчи учун эса у қарор
тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб
ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган.
Жамият иштирокчиларининг навбатдаги умумий йиғилиши
жамиятнинг уставида белгиланган муддатларда, лекин йилига камида
бир марта ўтказилиши, жамият иштирокчиларининг навбатдаги умумий
йиғилиши жамиятнинг ижро этувчи органи томонидан чақирилиши,
жамиятнинг уставида жамият фаолиятининг йиллик натижалари
тасдиқланадиган жамият иштирокчиларининг навбатдаги умумий
йиғилишини ўтказиш муддати белгиланиши кераклиги, жамият
иштирокчиларининг мазкур умумий йиғилиши молия йили тугаганидан
кейин кечи билан олти ой ичида ўтказилиши кераклиги даъвогар жамият
иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарори тўғрисида билганлиги ёки
билиши лозим бўлганлиги фактини исботламайди.
Бундан ташқари, Тошлоқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов
бўлинмасининг 2025 йил 12 июлдаги гувоҳни сўроқ қилиш баённомаси
мазмунига кўра, даъвогар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиш
қарори тўғрисида 2025 йил 11 апрелда билган эмас, балки 2025 йил
11 апрелдаги воқеалар ҳақида кейинчалик билган. 2025 йил
11 октябрдаги гувоҳни қўшимча сўроқ қилиш баённомасига кўра,
даъвогар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиш қарори
тўғрисида 2025 йилнинг июль ойида билган. Даъво аризаси эса 2025 йил
12 августда берилган. Яъни, даъво муддати ўтмаган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво муддати ўтмаганлиги сабабли
даъво муддати ўтганлиги важи билан даъво муддатини қўллаб,
даъвони
қаноатлантиришни
рад
этиш
ҳақидаги
аризани
қаноатлантиришни рад этиб, низони мазмунан кўриб чиқишни лозим
топади.
Аниқланишича, жавобгарнинг Тошлоқ туман Давлат хизматлари
маркази томонидан 2020 йил 14 февралда 746503-сон реестр рақам
билан қайта рўйхатга олинган таъсис шартномасига кўра, жамиятнинг
иштирокчилари ва уларнинг жамият устав фондидаги улушлари
қуйидагича бўлган:
1. Даъвогар, 96,1 фоиз.
2. Р.Дадажонов, 3,9 фоиз.
Кейинчалик, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг
2023 йил 3 апрелдаги 1-сонли қарорига кўра, жамиятнинг
иштирокчилари ва уларнинг жамият устав фондидаги улушлари
қуйидагича ўзгартирилган:
1. А.Маматхонов, 50 фоиз.
2. Р.Дадажонов, 50 фоиз.
Даъвогар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида
қатнашмаганлиги ва ўз хоҳиши билан жамиятдан чиқмаганлиги, унинг
ҳамда бошқаларнинг имзолари қалбакилаштирилганлиги важи билан
жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг 2023 йил 3 апрелдаги
1-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Маълум бўлишича, 2025 йил 23 майдаги эксперт хулосасига кўра,
2023 йил 3 апрелдаги даъвогар ва Р.Дадажонов ўртасида тузилган
улушдан воз кечиш тўғрисидаги келишув битими, топшириш-қабул
қилиш далолатномаси ҳамда жамият иштирокчиларининг умумий
йиғилиш қароридаги Р.Дадажонов номидан бажарилган имзолар у
томонидан бажарилмаган, имзолар бошқа шахс томонидан бажарилган.
2025 йил 5 октябрдаги эксперт хулосасига кўра, 2023 йил
3 апрелдаги жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиш қароридаги
даъвогар ва Х.Сидиқов (собиқ раҳбар) номидан бажарилган имзолар
улар томонидан бажарилмаган, имзолар бошқа шахс томонидан
бажарилган. А.Маматхонов номидан бажарилган имзо у томонидан
бажарилган бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, Тошлоқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов
бўлинмасининг 2025 йил 12 июндаги гувоҳни сўроқ қилиш баённомаси
ва 2025 йил 29 сентябрдаги суд мажлисида гувоҳ Х.Сидиқов жамият
иштирокчиларининг умумий йиғилиш қароридан хабари йўқлиги, ундаги
имзо ўзиники эмаслиги ҳақида кўрсатув берган.
Тошлоқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмасининг 2025 йил
12 июлдаги гумон қилинувчини сўроқ қилиш баённомаси ва 2025 йил
9 октябрдаги суд мажлисида гувоҳ И.Дадажонов (йиғилиш котиби)
жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ўтказилмаганлиги,
қарордаги даъвогар, Р.Дадажонов ва Х.Сидиқов номидан бажарилган
имзолар ўзи томонидан қўйилганлиги, А.Маматхонов номидан
бажарилган имзо у томонидан қўйилганлиги ҳақида кўрсатув берган.
Мазкур ҳолатлар ҳамда даъвогар ва Р.Дадажонов ўртасида
тузилган улушдан воз кечиш тўғрисидаги келишув битимидаги имзолар
И.Дадажонов томонидан қўйилганлиги ҳолати Тошлоқ туман ИИБ
ҳузуридаги тергов бўлинмасининг 2025 йил 17 ноябрдаги қарори билан
тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 113-моддасининг биринчи қисмига кўра, битим ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд
ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб
топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмаган битим).
ФК 116-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонунчиликнинг
талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек
ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган
битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Юқоридаги асосларга кўра, 2023 йил 3 апрелдаги даъвогар ва
Р.Дадажонов ўртасида тузилган улушдан воз кечиш тўғрисидаги
келишув битимидаги имзолар И.Дадажонов томонидан қўйилганлиги
сабабли у ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади. Яъни,
мазкур битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган
оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у
тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Ўзбекистон Республикаси “Масъулияти чекланган жамиятлар
тўғрисида”ги қонуни 41-моддасининг биринчи қисмига кўра, жамият
иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган
ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок
этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият
иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб
топилиши мумкин.
Суд иш бўйича далилларни текширишни якунлаб, жамият
иштирокчиларининг
умумий
йиғилиш
қароридаги
даъвогар,
Р.Дадажонов ва Х.Сидиқовнинг имзолари қалбакилаштирилганлиги
сабабли даъвони қаноатлантириб, уни ҳақиқий эмас деб топишни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши,
иккинчи қисмида ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга
иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа
тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа
тараф ҳисобидан қопланиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179, 212-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво муддати ўтмаганлиги сабабли даъво муддати ўтганлиги
важи билан даъво муддатини қўллаб, даъвони қаноатлантиришни рад
этиш ҳақидаги аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Toshloq ise fruits servis” МЧЖ иштирокчилари умумий
йиғилишининг 2023 йил 3 апрелдаги 1-сонли қарори ҳақиқий эмас деб
топилсин.
Жавобгар “Toshloq ise fruits servis” МЧЖдан даъвогар
И.Азимқориевга 4 120 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “Toshloq ise fruits servis” МЧЖдан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм
видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
ХХХХХХХХ