← Назад
Решение #2836321 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| суд ишни ИПК | 128 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 367 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 377 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2502/12198-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўқон шаҳар
2025 йил 10-декабрь
Қўқон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Г.Холматова раислигида,
судья ёрдамчиси Д.Мамажоновнинг суд мажлиси котиблигида, Қўқон шаҳар
прокурорининг прокурор ёрдамчиси Н.Абдурахимовнинг қатнашувида, даъвогар
вакили Д.Фозилов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Фарғона вилояти
“Даъвогар номи”ДМнинг, жавобгар “Жавобгар номи” хусусий корхонасига дирекция
томонидан ижарага берилган 6-лотдаги 2000 кв.метр ер майдонига оид ижара
шартномасининг 253 кв.метр бино-иншоотларга нисбатан йиллик 1 кв.метрига 24765
сўмдан ва 1747 кв.метр ер майдонига нисбатан йиллик 1 кв.метрига 4152 сўмдан
ижара тўлови ҳисобланган ҳолда 2025 йил учун ижара шартномаси тузишга мажбур
қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни суд ўз биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
НИҚЛАДИ:
Даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Даъвогар номи”ДМ судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Жавобгар номи” хусусий
корхонасига дирекция томонидан ижарага берилган 6-лотдаги 2000 кв.метр ер
майдонига оид ижара шартномасининг 253 кв.метр бино-иншоотларга нисбатан
йиллик 1 кв.метрига 24765 сўмдан ва 1747 кв.метр ер майдонига нисбатан йиллик 1
кв.метрига 4152 сўмдан ижара тўлови ҳисобланган ҳолда 2025 йил учун ижара
шартномаси тузишга мажбур қилишни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида, судга ҳужжатлар тақдим қилиб, жавобгар 2024
йил учун ижара шартномаси тузганлигини, 2025 йил ижара шартномаси
тузмаганлигини, ижара шартномаси тузиш учун юборилган таклиф хати оқибатсиз
қолдирилганлигини, шу кунга қадар ҳам ижара шартномаси тузилмаганлигини
билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси куни ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд
мажлисига ундан вакил келмади. Ишда жавобгар вакили иштирокини таъминлаш
мақсадида, жавобгар раҳбарининг телефон рақамига телефон қилиниб, ишда
қатнашиши тўғрисида огоҳлантирилган бўлсада, суд мажлисига келмади. Шу
сабабли, суд ишни ИПКнинг 128-моддасига асосан, жавобгар вакили иштирокисиз
кўришни лозим ҳисоблайди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини, прокурор фикрини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга
бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши
ҳуқуқи кафолатланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар Фарғона вилоят ҳокимлиги
ҳузуридаги, “Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгашининг
06.02.2018 йил кунги 7-сонли баёнига асосан, дирекцияга қарашли Данғара тумани
Навбаҳор МФЙда ташкил қилинган “Сувиншооттаъмир”МЧЖнинг КСЗнинг 6лотдаги 2000 кв.метр ер участкаси 9 ой муддатда “Велосипед ва вело эҳтиёт қисмлар”
ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш шарти билан “Жавобгар номи” хусусий
корхонасига ажратиб берилган.
“Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона Дирекцияси”
ижарага берувчи ва “Жавобгар номи” МЧЖ ижарага олувчи ўртасида 03.01.2024 йил
куни 268-сонли “Ер участкасини ёки бино-иншоотни ижарага бериш” шартномаси
тузилган. Ушбу шартномага кўра, Данғара тумани Навбаҳор МФЙда ташкил
қилинган “Сувиншооттаъмир”МЧЖнинг КСЗнинг 6-лотдаги 2000 кв.метр ер майдони
“Велосипед ва вело эҳтиёт қисмлар” ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш
шарти билан 01.01.2024 йил кунидан 31.12.2024 йил кунига қадар ижарага берилган.
Топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан объект жавобгар томонидан қабул
қилиб олинган.
2025 йилда Саноат зоналаридаги бино-иншоотларни ижараг бериш ставкалари
давлат активларини бошқариш агентлиги ва Иқтисодиёт ва Молия вазирлигини
қўшма таклифини 4-иловасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент
шаҳар ва вилоят ҳокимликларига юборилган.
Мазкур қўшма таклифда, Фарғона вилоятидаги ташкил этилган 1-тоифадаги
(ПФ-287) шаҳар, туманлардаги саноат зоналарида жойлашган бино-иншоотларни
ижарага беришнинг энг кам ставкаси 250775 сўм, 2-тоифа учун 213159 сўм, 3-тоифа
учун 175543 сўм, 4-тоифа учун 137926 сўм, 5-тоифа учун 125388 сўм этиб
белгиланган.
Ушбу таклифга асосан, Фарғона вилояти ҳокимининг 24.01.2025 йил кунги 4211-0-Q/25-сонли қарори билан ставкалар тасдиқланган.
Ижара тўловларининг ставкалари ошганлиги учун жавобгар 2025 йил учун
даъвогар билан ижара шартномаси тузмаган.
Фарғона вилояти ҳокимининг 24.01.2025 йил кунги 42-11-0-Q/25-сонли қарори
билан тасдиқланган ставкалар тадбиркорларни эътирозларига сабаб бўлганлиги учун
Дирекция ва тадбиркорлар ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги томонидан ижара
ставкалари қайта кўриб чиқиш учун тегишли вазирлик ва идораларга мурожаат
қилинган. Ушбу масала Сенатда кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 23.06.2025 йил кунги ПФ-98-сонли фармони билан Халқ депутатлари
маҳаллий кенгашларга давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг
энг кам ставкаларини белгилаш ваколати берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.06.2025 йил кунги ПФ-98-сонли
фармонига асосан, Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг 16.09.2025 йил
кунги VII-13-129-11-0-К/25-сонли қарори билан Фарғона шаҳрида жойлашган саноат
зоналаридаги бино-иншоотлар учун энг кам ижара ставкалари 41910 сўм, бошқа
ҳудудлар учун 24765 сўм этиб белгиланган.
Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг 16.09.2025 йил кунги VII-13129-11-0-К/25-сонли қарорининг 4-бандида, Дирекция балансида мавжуд бўлган
давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2025 йил учун ижара тўловининг энг
кам ставкалари иловага мувофиқ тасдиқланиши белгиланганлиги учун биноиншоотлар ижарага берилган барча тадбиркорларга белгиланган ставкаларда бинолар
учун ижара шартномалари тузиш таклифи юборилган.
Жумладан “Жавобгар номи” МЧЖга ҳам 31.10.2025 йил куни 2025 йил учун
ижара шартномаси тузиш тўғрисида, шартнома лойиҳасини илова қилган ҳолда,
юборилган таклиф хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Фуқаролик кодексининг 367-моддасига кўра, бир ёки бир неча муайян
шахсга юборилган, етарли даражада аниқ бўлган ва таклифни киритган
шахснинг ўзини таклиф йўлланган ва уни қабул қиладиган шахс билан
шартнома тузган деб ҳисоблаш ниятини ифода этадиган таклиф оферта
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 18.12.2009
йил кунги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор
қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 4-бандида,
шартномани тузиш жараёни икки босқичдан иборат бўлади: биринчи босқич
оферта, иккинчи босқич акцепт деб аталади. Шартнома тузишни таклиф
қилувчи тараф оферент, таклифни қабул қилувчи тараф эса акцептант
ҳисобланади.
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, шартномавий-ҳуқуқий
муносабатларга киришиш ҳақидаги ҳар қандай таклиф ҳам оферта деб тан
олинмайди. Таклиф оферта хусусиятларига жавоб бериши учун у ФКнинг 367моддасига мувофиқ, етарли даражада аниқ бўлиши ва шахснинг шартнома
тузиш ниятини аниқ ифода этиши, шартноманинг барча муҳим шартларини ўз
ичига олиши ва бир ёки бир неча муайян шахсларга юборилган бўлиши лозим.
Таклифда юқорида кўрсатилган белгилардан бирининг йўқлиги судлар
томонидан оферта қилишга таклиф этиш деб баҳоланиши керак.
Фуқаролик кодексининг 377-моддасига асосан, агар ушбу Кодексга ёки
бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни
тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш
талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Даъвогар томонидан юборилган таклиф хатига жавобгар томонидан
белгиланган муддатда жавоб берилмаганлиги ишдаги ҳужжатлар ҳамда
даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топади.
Бундай ҳолда, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни,
жавобгар “Жавобгар номи” хусусий корхонасини дирекция томонидан ижарага
берилган 6-лотдаги 2000 кв.метр ер майдонига оид ижара шартномасининг 253
кв.метр бино-иншоотларга нисбатан йиллик 1 кв.метрига 24765 сўмдан ва 1747
кв.метр ер майдонига нисбатан йиллик 1 кв.метрига 4152 сўмдан ижара тўлови
ҳисобланган ҳолда 2025 йил учун ижара шартномаси тузишга мажбур қилишни,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 4120000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта
харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Фуқаролик кодексининг 367, 377-моддалари ҳамда Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 128, 176, 177, 178, 179, 180, 259-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Жавобгар номи” хусусий корхонаси дирекция томонидан ижарага
берилган 6-лотдаги 2000 кв.метр ер майдонига оид ижара шартномасининг 253
кв.метр бино-иншоотларга нисбатан йиллик 1 кв.метрига 24765 сўмдан ва 1747
кв.метр ер майдонига нисбатан йиллик 1 кв.метрига 4152 сўмдан ижара тўлови
ҳисобланган ҳолда 2025 йил учун ижара шартномаси тузишга мажбур қилинсин.
Даъвогар Фарғона вилояти “Даъвогар номи” ДМ фойдасига, жавобгар
“Жавобгар номи” хусусий корхонаси ҳисобидан 4120000 сўм давлат божи ва 41200
сўм почта харажати ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан бир
ойлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан бошлаб олти ой ичида кассация тартибида шикоят (протест)
келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
Г.Холматова