Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2501/7550 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья ESHMIRZAYEV ZOXIDJON MUXAMMADIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение His rm b l Ответчик / Подсудимый
Source ID 044b68eb-0b6a-4cae-98a7-e47202840187 Claim ID PDF Hash 8c01da357211c623... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 17
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Узбекистан Республикаси Конституциясининг 15-моддаси Узбекистан Республикаси Конституцияси 15 law
Узбекистан Республикаси Конституциясининг 55-моддаси Узбекистан Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
даъвогар ИПК 157-моддаси даъвогар ИПК 157 law
нинг 19-моддаси нинг 19 law
Ушбу Конуннинг 46-моддаси Ушбу Конун 46 law
Конуннинг 49-моддаси Конун 49 law
Конуннинг 56-моддаси Конун 56 law
Узбекистан Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси Узбекистан Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
ушбу шартномалар ФКнинг 116-моддаси ушбу шартномалар ФК 116 law
ушбу шартномалар ФКнинг 116-моддаси ушбу шартномалар ФК 116 law
ИПК 66-моддаси ИПК 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1802-2501/7550-сонли иктисодий иш УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ХДЛ КИЛУВ КАРОРИ Шахрисабз шахри 2025 йил 10 декабрь Шахрисабз туманлараро иктисодий судининг судьяси З.Эшмирзаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар вакили А.Дустов (2025 йил 3 сентябрдаги ишончнома асосида) иштирокида, Шахрисабз туман прокурорининг ёрдамчиси Б.Тожиевнинг катнашувида, даъвогар “His rm b l” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Китоб туман хокимлиги хисобидан 354 525 000 сум асосий карз, 100 000 000 сум пеня ундириш тугрисидаги даъво аризаси буйича кузгатилган иктисодий итттни суднинг маъмурий биносида, очик суд мажлисида куриб чикиб, куйидагиларни аниклади: “His rm b l” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Шахрисабз туманлараро иктисодий судига даъво аризаси билан мурожаат килиб, Китоб туман хокимлиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) хисобидан 354 525 000 сум асосий карз, 100 000 000 сум пеня ундиришни сураган. Суднинг 2025 йил 17 ноябрдаги ажрими билан ишга Кашкадарё вилояти Иктисодиёт ва молия бош бошкармаси, Кашкадарё вилояти Газначилик бошкармаси низонинг предметига нисбатан мустакил талаблар арз килмайдиган учинчи шахс сифатида жалб килинган. Суд мажлиси тайинланган кун ва вакти хакида тегишли тарзда хабардор килинган жавобгар ва низонинг предметига нисбатан мустакил талаблар арз килмайдиган учинчи шахс Кашкадарё вилояти Иктисодиёт ва молия бош бошкармаси хамда Кашкадарё вилояти Газначилик бошкармаси суд мажлисида уз вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд ишни Узбекистан Республикаси Иктисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз куриб чикишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили низо тарафлар уртасида тузилган 2024 йил 12 августда 35-сонли, 2024 йил 3 сентябрда 65-сонли ва 2025 йил 17 мартдаги 52-сонли шартномалар буйича келиб чикканлигини, учала шартнома буйича юзага келган асосий карздорлик шу кунга кадар тулаб берилмаганлигини, жавобгар даъвогар томонидан 2024 йил 12 августда 35сонли шартнома буйича 8 000 000 сум, 2024 йил 3 сентябрда 65-сонли шартнома буйича 12 000 000 сум ва 2025 йил 17 мартдаги 52-сонли шартнома буйича 80 000 000 сум, жами булиб 100 000 000 сум пеня хисобланганлигини маълум килиб, даъвони каноатлантиришни суради. Суд мажлисида катнашган прокурор даъвони каноатлантиришни рад этишни суради. 2 Суд, ишдаги мавжуд ва суд мухокамаси жараёнида такдим этилган хужжатларни урганиб чикиб, даъвогар вакилининг тушунтириши хамда прокурорнинг фикрини тинглаб, куйидаги асосларга кура даъвогарнинг даъвосини каноатлантиришни рад этишни лозим топади. Узбекистан Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Узбекистан Республикасида Узбекистан Республикаси Конституцияси ва конунларининг устунлиги сузсиз тан олинади. Узбекистан Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун худудида олий юридик кучга эга, тугридантугри амал килади ва ягона хукукий маконнинг асосини ташкил этади. Узбекистан Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кура хар кимга бузилган хукук ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши конунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустакил хамда холис суд томонидан куриб чикилиши хукуки кафолатланиши белгиланган. Узбекистан Республикаси Фукаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида хамда ушбу Кодексда курсатилган бошка асослардан келиб чикади. Иш хужжатларидан куринишича, тарафлар уртасида 2024 йил 12 августда 35-сонли, 2024 йил 3 сентябрда 65-сонли ва 2025 йил 17 мартда 52-сонли мебель махсулот етказиб бериш тугрисида шартномалар тузилган. 2024 йил 12 августда 35-сонли шартномага асосан “таъминловчи” (даъвогар) “истеъмолчи” жавобгарга 25 535 000 сумлик, 2024 йил 3 сентябрда 65-сонли шартномага асосан 30 120 000 сумлик ва 2025 йил 17 мартдаги 52сонли шартнома буйича 300 870 000 сумлик мебель махсулотини етказиб бериш, “истеъмолчи” жавобгар эса махсулот хакини тулаб бериш мажбуриятини уз зиммасига олган. Даъвогар жавобгарга 2024 йил 12 августдаги 35-сонли шартнома буйча 2024 йил 5 сентябрдаги топшириш ва кабул килиш далолатномасига асосан 25 535 000 сумлик, 2024 йил 3 сентябрдаги 65-сонли шартнома буйича 2024 йил 16 октябрдаги топшириш ва кабул килиш далолатнмасига асосан 30 120 000 сумлик, 2025 йил 17 мартдаги 52-сонли шартнома буйича 2025 йил 2 июндаги топшириш ва кабул килиш далолатномасига асосан 300 870 000 сумлик мебель махсулотларини топширган. Жавобгар эса етказиб берилган махсулот хакини уз вактида тулаб бермаган, натижада жавобгар карздорликка йул куйган, даъвогарнинг карзни бартараф этиш борасидаги талабномаси ижросиз колдирилган, натижада тарафлар уртасида мазкур низо юзага келган. Юкорида кайд этилган шартномалар, яъни 2024 йил 12 августдаги 35сонли шартнома буйича 25 535 000 сум, 2024 йил 3 сентябрдаги 65-сонли шартнома буйича 30 120 000 сум ва 2025 йил 17 мартдаги 52-сонли шартнома буйича 300 870 000 сум, жами 356 525 000 сум асосий карз вужудга келган булсада, бирок даъвогар 354 525 000 сум асосий карз ундириш хакида талаб билдирган. ИПК 157-моддасининг биринчи кисмига кура, даъвогар ишни биринчи инстанция судида курит чогида ишнинг мазмунан курилиши якуни буйича чикариладиган суд хужжати кабул килингунига кадар даъвонинг асосини ёки 3 предметини узгартиришга, даъво талабларининг микдорини купайтиришга ёки камайтиришга хакли. Узбекистан Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иктисодий процессуал конун нормаларини куллашнинг айрим масалалари тугрисида ги 13-сон карорининг 13-бандига кура, даъвогар ИПК 157-моддасининг биринчи кисмида назарда тутилган даъво асосини ёки предметини узгартириш, даъво талаблари микдорини купайтириш ёки камайтириш хукукидан биринчи инстанция судида хал килув карори кабул килингунга кадар фойдаланиши мумкин. Даъво талаблари микдорининг купайтирилиши деганда, даъвогар томонидан даъво аризасида баён килинган уша талаб буйича даъво суммасининг купайтирилиши тушунилади. Даъвонинг предмети ёки асосини узгартириш, даъво талаблари микдорини купайтириш ёки камайтириш хакидаги ёхуд даъводан воз кечиш хакидаги ариза судга ёзма равишда такдим этилиши лозим. Бирок, судга даъвогар томонидан даъво талаблари микдорини купайтириш хакидаги ариза ёзма равишда такдим килинмади. Шу сабабли суд даъвогарнинг асосий карз ундириш хакидаги даъво талабини даъво аризада билдирилган даъво талаб доирасида куриб чикишни лозим топди. Низонинг предметига нисбатан мустакил талаблар билан арз килмайдиган учинчи шахс Кашкадарё вилояти Газначилик хизмати бошкармасининг 2025 йил 10 декабрдаги 01-35/752-сонли маълумотномасига кура, тарафлар уртасида тузилган 2024 йил 12 августдаги 35-сонли, 2024 йил 3 сентябрдаги 65-сонли ва 2025 йил 17 мартдаги 52-сонли мебель махсулот етказиб бериш тугрисидаги шартномалар Кашкадарё вилояти Газначилик хизмати бошкармаси Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинг буйича шуъбасида руйхатдан утказилмаган. Иш хужжатларига кура тарафлар давлат харидларига оид конун хужжатлари талабларига зид равишда тендер утказилмасдан, шартномани газначилик булимидан руйхатдан утказмасдан, шартномавий муносабатга киришиб махсулотлар етказиб берилган. “Давлат харидлари тугрисида”ги Конун (бундан буён матнда Конун деб юритилади)нинг 19-моддасига кура бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари хисобланиши, давлат буюртмачилари давлат харидларини режалаштириши, булажак давлат харидлари тугрисидаги эълонларни факат молиялаштириш манбалари ва микдорлари мавжудлиги тасдикданган такдирдагина махсус ахборот портали оркали давлат харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шарт. Ушбу Конуннинг 46-моддасида давлат харидларини амалга оширишнинг ракобатли булмаган усулларини конунга хилоф равишда танлашга, давлат харидларини амалга оширишнинг ракобатга асосланган усулларини четлаб утиш максадида давлат харидлари хажмини кисмларга булиб ташлашга, молиялаштириш манбалари ва микдорлари мавжудлиги тугрисида тасдикларга эга булмаган ёки ажратилган маблаглар хажмидан ортик микдордаги давлат харидларини амалга оширишга йул куйилмаслиги белгиланган. 4 Шунингдек, Конуннинг 49-моддасига асосан электрон дуконда: бир шартнома буйича базавий хисоблаш микдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун базавий хдсоблаш микдорининг икки минг беш юз бараваригача) кийматдаги товарларнинг; бир шартнома буйича базавий хисоблаш микдорининг юз бараваригача (бюджет буюртмачилари учун базавий хисоблаш микдорининг эллик бараваригача) кийматдаги ишларнинг, хизматларнинг давлат харидлари амалга оширилиши мумкин. Конуннинг 56-моддасида энг яхши таклифларни танлаш воситасидаги давлат хариди куйидаги шартлар бир вактнинг узида бажарилган такдирда амалга оширилади: голибни аникдаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг нафакат пул ифодасига, балки микдорий ва сифат бахосига хам эга булади; товарнинг (ишнинг, хизматнинг) киймати бир шартнома буйича базавий хисоблаш микдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача) булган микдорни ташкил этади. Узбекистан Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига мувофик юридик мажбуриятлар иктисодий тасниф кодлари буйича бюджетдан ажратиладиган маблаглар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблаглари олувчилар томонидан кабул килинади хамда газначилик булинмалари томонидан руйхатдан утказилади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблаглари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблаглар буйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган узгартириш ва кушимчалар улар газначилик булинмаларида руйхатдан утказилганидан кейин кучга киради. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблаглари олувчилар юридик мажбуриятлар юзага келишини тасдикловчи хужжатларни газначилик булинмаларида руйхатдан утказиш учун жорий молия йилининг 25 декабридан кечиктирмай такдим этади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблаглари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тугрисида тузиладиган шартномаларида 15 фоиз микдорида олдиндан туловни амалга ошириш назарда тутилади. Мазкур холатда тарафлар томонидан “Давлат харидлари тугрисида”ги Конун ва конун хужжатлари талабларига зид равишда давлат харидлари режалаштирилмасдан, молиялаштириш манбалари ва микдорлари мавжудлиги тугрисида тасдикларга эга булмагани холда махсулот давлат хариди электрон дукон ёхуд танлаш оркали савдолар утказилмасдан етказиб берилган. ФКнинг 116-моддаси биринчи кисмига кура, конунчиликнинг талабларига мувофик келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек хукук- тартибот ёки ахлок асосларига атайин карши максадда тузилган битим уз - узидан хакикий эмасдир. Амалдаги конунчиликка кура юкоридаги кайд этилган барча шартномаларни давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда 5 тутилган булсада, шартномалар савдолар утказилмасдан тузилган булиб, ушбу шартномалар ФКнинг 116-моддасига асосан уз-узидан хакикий эмасдир. Юкорида кайд этилган шартномалар уз-узидан хакикий эмаслиги сабабли хеч кандай юридик окибатларга олиб келмайди ва уз навбатида даъво талабига асос булган топшириш кабул-килиш далолатномалар хам иш учун номакбул ва ишончсиз далил хисобланади. Кайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгардан 354 525 000 сум асосий карз ундириш хакидаги талабини каноатлантиришни рад этишни лозим топди. Даъвогар асосий карз суммаси билан биргаликда шартномаларнинг 4.1- бандига асосан тулов муддати утказиб юборилган карз суммасининг хар бир кечиктирилган куни учун жами 100 000 000 сум, шундан 2024 йил 12 августдаги 35-сонли шартнома буйича 8 000 000 сум, 2024 йил 3 сентябрдаги 65-сонли шартнома буйича 12 000 000 сум микдорда пеня ва 2025 йил 17 мартдаги 52-сонли шартнома буйича 80 000 000 сум пеня ундиришни хам сураган. Шартномаларнинг 4.1-бандига кура, истеъмолчи шартномаларнинг 3.2- бандида кузда тутилган муддатларда махсулот учун хак тулашни кечиктирса, тулов кечиктирилган хар бир кун учун муддатида туланмаган махсулот кийматининг 0,5 фоиз микдорида, аммо кечиктирилган тулов суммасининг 50 фоизидан ортик булмаган микдорда таъминловчига пеня тулаб бериши белгиланган. Бирок, кайд этиб утилган барча шартномаларни давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда тутилган булсада, шартномалар савдолар утказилмасдан тузилган булиб, ушбу шартномалар ФКнинг 116-моддасига асосан уз-узидан хакикий эмасдир. Юкорида кайд этилган шартномалар уз-узидан хакикий эмаслиги сабабли хеч кандай юридик окибатларга олиб келмайди Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 100 000 000 сум микдорда пеня ундириш хакидаги талабини хам каноатлантиришни рад этишни лозим топди. ИПК 66-моддасига асосан иш буйича далиллар ушбу Кодексда ва бошка конунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар хакидаги маълумотлар булиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи холатлар, шунингдек низони тугри хал килиш учун ахамиятга эга булган бошка холатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниклайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслахатлари (тушунтиришлари), гувохларнинг курсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аникланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи хар бир шахс уз талаблари ва эътирозларига асос килиб келтираётган холатларни исботлаши шарт. ИПКнинг 72-моддасига кура конунчиликка мувофик муайян далиллар билан тасдикланиши керак булган иш холатлари бошка далиллар билан тасдикланиши мумкин эмас. 6 ИПК 74-моддасига мувофик суд далилларга ишнинг барча холатларини жамлаб, уларни суд мажлисида конунга амал килган холда хар томонлама, тулик ва холис куриб чикишга асосланган уз ички ишончи буйича бахо беради. Х,ар бир далил ишга алокадорлиги, макбуллиги ва ишончлилиги нуктаи назаридан, далилларнинг йигиндиси эса етарлилиги нуктаи-назаридан бахоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг хакикатга тугри келиши аникданса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг каноатлантирилган даъво талаблари микдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тугрисида”ги Конунга кура иктисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво бахосининг 2 фоизи микдорида, бирок базавий хисоблаш микдорининг 1 бараваридан кам булмаган микдорда давлат божи туланиши лозим. Юкоридагиларга кура, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Узбекистон Республикаси Иктисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 74, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини куллаб, судлов хайъати Кароркилади: Даъвогар “His rm b l” масъулияти чекланган жамиятининг даъвосини каноатлантириш рад этилсин. Олдиндан туланган 4 545 250 сум давлат божи ва 41 200 сум почта харажати даъвогар “His rm b l” масъулияти чекланган жамиятининг зиммасида колдирилсин. Мазкур хал килув кароридан норози булган томонлар у кабул килинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд оркали Кдшкадарё вилоят судининг иктисодий ишлар буйича судлов хайъатига апелляция тартибида ёки конуний кучга кирган ва апелляция тартибида курилмаган хал килув карори устидан у конуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят килиши (протест келтириши) мумкин. Р а З.Эшмирзаев и с л и к к и л у в ч и с у д ь я