← Назад
Решение #2836342 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 144 | — | law | |
| нинг | 150 | — | law | |
| ФКнинг | 153 | — | law | |
| бандида ФК | 149 | — | law | |
| бандида ФК | 153 | — | law | |
| ФКнинг | 146 | — | law | |
| кодекси | 80 | — | code_article | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 47 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
20 802 символов
4-1001-2514/115883-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қумқўрғон тумани
2025 йил 10 декабрь
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Т.Усмоновнинг
раислигида, судья ёрдамчиси И.Поёновнинг котиблигида, даъвогар
“SURXON СO ON EX ILE СLUS ER” масъулияти чекланган жамияти
тугатиш бошқарувчисининг, жавобгарлар АТБ “Агробанк” Бошқаруви ва
АТБ “Агробанк” Қизириқ филиалига нисбатан ноқонуний ундирилган жами
1 802 926 492 сўм ортиқча фоиз ва пеняни ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини даъвогар вакили Д.Эшниёзов (2025 йил 22 июлдаги 01-сонли
ишончнома ва ордер асосида), жавобгар вакиллари А.Жумақулов (2025 йил
2 сентябрдаги 03-14/120-сонли ишончнома асосида), У.Нодирметов (2025 йил
4 июндаги 03-14/87-сонли ишончнома асосида), Ҳ.Хонниёзов (2025 йил
4 сентябрдаги 03-14/122-сонли ишончнома асосида), мутахассис
А.Жомирзаев (2025 йил 5 декабрдаги 600 х/s-сонли буйруқ асосида)лар
иштирокида, иш ҳужжатлари билан бирга, суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “SURXON СO ON
EX ILE СLUS ER” масъулияти
чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгарлар АТБ “Агробанк” Бошқаруви ва АТБ
“Агробанк” Қизириқ филиалига нисбатан ноқонуний ундирилган жами
1 802 926 492 сўм ортиқча фоиз ва пеняни ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 21 ноябрдаги ажрими билан ишга мутахассис жалб
қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, унга кўра жамият тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб
топилганлигини,
тугатиш
бошқарувчиси
этиб
А.Рахмонқулов
тайинланганлигини, тарафлар ўртасида 2021 йил 26 мартда 26578-сонли
кредит шартномаси тузилганлиги, унга кўра пахта хом ашёсини
молиялаштириш учун 56 897 003 000 сўм йиллик 10 фоиз устама тўлаш
шарти билан банк қарз олувчига кредит маблағи ажратилиши
келишилганлигини, шартномага асосан 56 353 747 000 сўм миқдорида кредит
маблағи ажратилганлигини, бугунги кунда ушбу кредит анкетаси тўлиқ
ёпилганлигини, мазкур шартноманинг 3.2.6-бандида қарз олувчи тўлов
муддати кечиктирилгани учун асосий қарз ва фоиз қарзлари мемориал ордер
асосида ундириб олиниши назарда тутилган бўлсада, жавобгар томонидан
2022 йил 7 февралдан 2023 йил 27 февралга қадар муддатида тўланмаган
муддати ўтган кредит қарздорлик учун 1 258 610 368 сўм миқдорида пеня
ҳамда ўз муддатида тўланмаган муддати ўтган фоиз қарздорлик учун
9 501 653 сўм жами бўлиб 1 268 112 021 сўм миқдорида пеня суд қарорисиз
ундириб олинганлигини, бундан ташқари кредит шартномасига асосан
босқичма-босқич ажратилган кредит қолдиғига кредит фоиз ҳисоб варағидан
2021 йил 27 мартдан 2023 йил 26 апрелга қадар 6 555 198 354 сўм миқдорида
фоиз ҳисобланиши лозим бўлсада, амалда 6 856 789 961 сўм фоиз
ҳисобланиб, ортиқча 301 591 607 сўм миқдорида фоиз ундириб
олинганлигини, шунингдек, жавобгар кредит шартномасининг 2.4-бандига
зид равишда кредит шартномасида белгиланган муддатда қопланмаган қисми
учун фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта
молиялаш ставкаси миқдорида ҳисобланади деб белгилаб қўйилган бўлсада,
жавобгар томонидан муддатида тўланмаган муддати ўтган кредит учун
26 фоиздан ҳисобланганлигини, бунинг оқибатида 233 222 864 сўм ортиқча
фоиз ундириб олинганлигини, гарчанд пул маблағлари асоссиз ундириб
олинганлигига уч йилдан ортиқ муддат ўтган бўлсада, тугатиш жараёнида
тайинланган аудиторлик хулосасидан мазкур ҳолат аниқланганлигини,
жавобгарга ушбу пул маблағлари қайтариб тўлаб бериш бўйича қилинган
мурожаатга жавобгар судга мурожаат этиш тўғрисида жавоб хати
берганлигини, ушбу ҳолатда даъво муддати узрли сабабга кўра ўтказиб
юборилганлигини, шу боисдан ўтказиб юборилган муддатни узрли деб
топиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари судга ариза билан
мурожаат этиб, банк томонидан 2021 йил 27 мартдан 2022 йил 1 октябрга
қадар 7 219 846 219 сўм фоиз ҳисоблаб ундирилганлигини, 2021 йил
27 мартдан 2022 йил 1 октябрга қадар мижознинг 16405000305313284001сонли пеня ҳисоб рақамидан 1 249 750 342,64 сўм пеня ва 2021 йил
27 мартдан 2022 йил 1 октябрга қадар 16405000505313284002-сонли пеня
ҳисоб рақамидан 9 501 653,47 сўм пеня ундирилганлигини, мазкур ҳолатда
даъво муддати тўлиқ ўтганлигини, даъвогарнинг даъво муддатини тиклаш
ҳақидаги илтимосномаси асоссиз эканлигини, даъвогар кредит шартномаси
ва кредит маблағларини қайтариш графигидан нусха олганлигини, ушбу
ҳолат эса даъвогарнинг ўз ҳуқуқларини бузилганлигини билиши мумкин
бўлган ҳолат ҳисобланишини маълум қилиб, даъво муддатини қўллаган
ҳолда даъвони рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган мутахассис судга 2025 йил 10 декабрдаги
ўрганиш маълумотномасини тақдим этиб, шартноманинг 2.4-бандига кўра
10 фоиз ставкада фоиз тўлаши, кредит шартномасида белгиланган муддатда
қопланмаган қисми учун фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
қайта молиялаш ставкаси миқдорида фоиз ҳисобланиши белгиланганлиги,
шунга асосан кредит ажратилганлиги, 2023 йил 27 февралда кредит тўлиқ
сўндирилганлиги, 2023 йил 27 февралга қадар жами 8 067 997 241 сўм фоиз
ҳисобланиши лозим бўлганлигини, банкнинг NСI дастурий таъминоти
томонидан 2021 йил 27 мартдан 2023 йил 27 февраль оралиғида
7 607 088 023 сўм фоиз ҳисобланиб ундирилганлиги, шартномага нисбатан
2
460 909 218 сўм кам ундирилганлиги, 2021 йил 27 мартдан 2022 йил
1 октябрь оралиғида 7 219 846 219 сўм фоиз ҳисобланиб ундирилганлиги,
кредитни ўз вақтида тўламаслиги оқибатида банк томонидан 2021 йил 27
мартдан 2023 йил 27 февралга қадар ўз муддатида тўланмаган муддати ўтган
кредит ва фоиз қарздорлиги учун жами 1 268 040 018 сўм пеня ҳисобланиб
ундириб олинганлигини, 2021 йил 27 мартдан 2022 йил 1 октябрь оралиғида
16405000305313284001-сонли пеня ҳисоб рақамидан 1 249 750 342 сўм пеня
ундирилганлиги, 2021 йил 27 мартдан 2022 йил 1 октябрь оралиғида
16405000505313284002-сонли пеня ҳисоб рақамидан 9 501 653,47 сўм пеня
ундирилганлиги, МЧЖнинг 16405000305313284001-сонли пеня ҳисоб
рақамидан ўз муддатида тўланмаган муддати ўтган кредит қарздорлиги учун
1
258
538
364,51
сўм
миқдорида
пеня
ундирилганлиги,
16405000505313284002-сонли пеня ҳисоб рақамидан ўз муддатида
тўланмаган муддати ўтган пеня қарздорлиги учун 9 501 653 сўм миқдорида
пеня ундирилганлигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд,
тарафлар
вакилларининг
кўрсатмаларини,
мутахассис
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ва даъвогарнинг ўтказиб
юборилган муддатни узрли деб топиш ҳақидаги илтимосномаси (аризаси)
ҳамда жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини ўрганиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг ўтказиб юборилган муддатни узрли
деб топиш ҳақидаги илтимосномаси (аризаси)ни қаноатлантиришни рад
этишни, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қисман
қаноатлантиришни, даъвонинг 8 788 022 сўмлик қисмини қаноатлантиришни,
даъвонинг 251 169 989 сўмлик қисми асоссиз бўлганлиги сабабли ҳамда
1 542 968 481 сўмлик қисми бўйича даъво муддатини қўллаган ҳолда
қаноатлантиришни рад этишни, банк филиалига нисбатан иш юритишни
тугатишни, суд харажатларини мутаносиб равишда тақсимлашни лозим
топади.
Иш ҳужжатлари, даъво аризасида қайд этилган ҳолатлар, суд
муҳокамаси давомида тақдим этилган даллилардан аниқланишича,
Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 9 январдаги
4-1904-2404/7893-сонли иши бўйича қабул қилган ҳал қилув қарорига асосан
“SURXON СO ON EX ILE СLUS ER” масъулияти чекланган жамияти
тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир
иш юритиш бошланиб, суднинг 2025 йил 15 апрелдаги ажримига асосан
тугатиш бошқарувчи этиб Рахмонқулов Абдиғаффор Рауфович тайинланган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонунининг 144-моддасига асосан суд томонидан қарздорни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул
қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг ишларини бошқариш ҳамда
қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш бўйича барча ваколатлар тугатиш
бошқарувчисининг зиммасига ўтади, жумладан унинг зиммасига
қарздорнинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш чораларини,
3
дебиторлик қарздорликларини ундириш, учинчи шахслардаги молмулкларини қидириб топиш чораларини кўриш мажбуриятлари ҳам
юклатилган.
Тугатишга доир иш юритиш жараёнида қарздор жамиятнинг молияхўжалик фаолияти текширувидан ўтказилиб, аудиторлик текшируви
тайинланган. Ўтказилган текширув якунларида ҳамда аудиторлик
хулосасидан аниқланган ҳолатларга кўра АТБ “Агробанк” Қизириқ филиали
ва “SURXON СO ON EX ILE СLUS ER” масъулияти чекланган жамияти
ўртасида 2021 йи 26 мартда 26578-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра банк қарз олувчига йиллик 10 фоиз устама
тўлаш шарти билан пахта хом ашёсини молиялаштириш
учун
56 897 003 000 сўм миқдорида кредит ажратиши, қарз олувчи эса шартномада
белгиланган муддатлар ва тартибда кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз
вақтида қайтариш мажбуриятини олган. Мазкур шартномага асосан банк қарз
олувчига 56 353 747 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиб берган.
2023 йил 27 февралда ушбу кредит анкетаси тўлиқ ёпилган.
Аудиторлик хулосасидан аниқланган ҳолатларга кўра тарафлар ўртасида
тузилган шартноманинг 3.2.6-бандида қарз олувчи тўлов муддати
кечиктирилгани учун асосий қарз ва фоиз қарзлари мемориал ордер асосида
ундириб олиниши назарда тутилган бўлсада, жавобгар томонидан 2021 йил
27 февралдан 2023 йил 27 февралга қадар муддатида тўланмаган муддати
ўтган кредит қарздорлик учун 1 258 610 368 сўм миқдорида пеня ҳамда ўз
муддатида тўланмаган муддати ўтган фоиз қарздорлик учун 9 501 653 сўм
жами бўлиб 1 268 112 021 сўм миқдорида пеня суд қарорисиз ундириб
олинганлигини, бундан ташқари кредит шартномасига асосан босқичмабосқич ажратилган кредит қолдиғига кредит фоиз ҳисоб варағидан 2021 йил
27 мартдан 2023 йил 26 апрелга қадар 6 55 198 354 сўм миқдорида фоиз
ҳисобланиши лозим бўлсада амалда 6 856 789 961 сўм фоиз ҳисобланиб,
ортиқча 301 591 607 сўм миқдорида фоиз ундириб олинганлигини,
шунингдек жавобгар кредит шартномасининг 2.4-бандига зид равишда
26 фоиздан фоиз ҳисобланиб 2022 йил 4 февралдан 2023 йил 26 февралга
қадар 233 222 864 сўм ортиқча фоиз ундириб олинганлиги даъвода қайд
этилган.
Шундан сўнг даъвогар томонидан жавобгарга асоссиз ундириб олинган
пеня ва фоизларни қайтариб тўлаш бўйича 2025 йил 29 сентябрда 1-сонли
алоқа хати ва 2025 йил 8 октябрда 21-сонли такрорий талабнома билан
мурожаат этган бўлсада, даъвогарнинг ушбу талаби жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Шу боисдан, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этиб
жавобгарлардан жами 1 802 926 492 сўм миқдорида ортиқча фоиз ва пеняни
ундириб беришни сўраган.
Суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабидаги 1 802 926 492 сўмни
1 542 968 481 сўмлик қисмини даъво муддатини қўллаган ҳолда рад этишни,
251 169 989 сўмлик қисми даъво муддати даврида берилган бўлсада, асоссиз
4
бўлганлиги сабабли рад этишни, 8 788 022 сўмлик қисми даъво муддати
даврида берилганлиги ва у ўз исботини топганлиги сабабли
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Чунки, иш ҳужжатида мавжуд далилларга асосан даъвонинг
1 542 968 481 сўмлик қисми узрсиз сабабларга кўра даъво муддати ўтказиб
юборилган ҳолда даъво тақдим этилган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 150-моддасига кўра, умумий даъво муддати — уч йил.
ФКнинг 153-моддасига асосан, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби
даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул
қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд
қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш
тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг
даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил
19 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун
ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандида ФКнинг 149-моддасига кўра
даъво муддати — шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли
билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. Судлар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган талабнома бериш муддати даъво
муддати ҳисобланмаслигига эътибор бериши лозим. Талабнома бериш
муддати бу низони судгача ҳал қилиш тартиби ҳисобланади. 8-бандида ФК
153-моддасининг иккинчи қисмига кўра даъво муддати суд томонидан фақат
низодаги тарафнинг қарор чиқарилгунигача берган аризасига мувофиқ
қўлланилади. Қонунда даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза қандай
шаклда берилиши кўрсатилмаганлиги сабабли, бундай ариза ҳам оғзаки
билдирилиши, ҳам ёзма шаклда берилиши мумкинлигини инобатга олиш
лозим. Аризанинг оғзаки билдирилганлиги, албатта, муҳокама қилиниши ва
бу ҳақида суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши керак. 10-бандида даъво
муддатини қўллаш тўғрисидаги низодаги тараф баён қилган даъво
муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун
асос бўлади (ФК 153-моддасининг учинчи қисми). Даъво муддати ўтганлиги
сабабли даъво рад қилинган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг
асослантирувчи қисмида низодаги тараф даъво муддатини қўллаш ҳақида
ариза берганлигини баён қилиши ва ушбу муддат ўтганлигини асослаши
керак. 11.2-бандида тугатилаётган юридик шахснинг тугатиш комиссияси
(тугатиш бошқарувчиси) томонидан билдирилган талаблар бўйича даъво
муддати, тугатиш комиссияси (тугатиш бошқарувчиси) тайинланган кундан
эмас, балки тугатилаётган юридик шахснинг ўз ҳуқуқи бузилганлигини
билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди деб тушунтириш
берилган.
Мазкур низо бўйича (даъво талабининг 1 542 968 481 сўмлик қисми)
даъвогарнинг ҳуқуқлари бузилганлигининг оҳирги санаси 2022 йил 5 октябрь
5
куни ҳисобланади ва ўша кундан бошлаб уч йил ичида даъвогар ўзининг
бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилишига тўсқинлик
қилувчи асослар мавжуд бўлмаган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг
3.4-бандида қарз олувчининг бир қатор ҳуқуқлари белгиланган бўлиб, унга
кўра “Қарз олувчи” “Банк”дан кредитлаш тартибига оид барча ахборотларни
олиш ҳуқуқи мавжуд бўлган.
ФКнинг 146-моддасида вақт билан белгиланган муддат календар
санадан кейинги ёки унинг бошланиш куни деб белгиланган воқеа юз
берганидан кейинги кундан ўта бошлайди деб белгиланган.
Бундан ташқари, даъвогар ҳар ойда бир маротаба тегишли солиқ
органига ўзининг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни
топшириб борган бўлиб, банк томонидан суд қарорисиз пеня
ундирилаётганлиги ва ортиқча фоиз ҳисобланганлигини билиши лозим
бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 80-моддасида ушбу
Кодексда солиқ солишнинг турлича тартиби назарда тутилган фаолият
турларини бир вақтда амалга ошираётган солиқ тўловчилар солиқ солиш
объектларининг ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг алоҳидаалоҳида ҳисобини юритиши шарт. Солиқ солиш объектларининг ва солиқ
солиш билан боғлиқ объектларнинг алоҳида-алоҳида ҳисоби солиқ
тўловчилар томонидан бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида
юритилади. Фаолиятнинг муайян турига тааллуқли барча даромадлар ва
харажатлар тегишли ҳисоб ҳужжатлари билан тасдиқланиши керак деб
белгиланган.
Суд даъвогарнинг даъво муддатини ўтказиб юборилганлигини узрли деб
топиш тўғрисидаги аризаси ва суд мажлиси муҳокамасида келтириб ўтган
важлари билан келишмайди. Чунки, ушбу важлар даъво муддатини ўтказиб
юборилишига объектив сабаб бўлаолмайди.
Даъво талабининг 251 169 989 сўмлик қисми даъво муддати даврида
берилган бўлиб, мутахассис маълумотномасида илова қилинган жадвалга
кўра ушбу пул маблағи кредит шартномасининг 2.4-бандида келишилган
талаблар бўйича ўша даврда амалда бўлган Марказий банк қайта молиялаш
ставкаси (26 фоиз эмас балки 15 фоиз) миқдорида фоизлар ҳисоблаб
ундирилган. Шу боисдан даъвонинг ушбу қисми асоссиз ҳисобланади.
Даъво талабининг 8 788 022 сўмлик қисми ҳам даъво муддати даврида
берилган бўлиб, ушбу пеня 2 та ҳолатда яъни 2023 йил 24 февралда
2 197 005 сўм ва 2023 йил 27 февралда 6 591 016 сўм пеня ҳисобланиб ушбу
кунда ундириб олинган.
Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 3.2.6-бандида Қарз
олувчининг ҳисоб варағларига пахта хом ашёси сотишдан маблағлар келиб
тушганда ва/ёки кредитни қайтариш муддати келганда ҳамда Қарз
олувчининг маблағлари етарли бўлмаганда мазкур маблағлар ҳисобидан,
биринчи навбатда мемориал ордер билан имтиёзли кредитлар ва унга
6
ҳисобланган фоизларни ундириш бўйича келишилган бўлсада, ушбу ҳолат
жавобгарга даъвогардан пеняни акцептсиз тартибда ундириш ҳуқуқини
бермайди.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли
эканлиги белгиланган.
Аммо, ушбу норма кредиторга қарздордан неустойкани тўлашни талаб
қилиш ҳуқуқини берган бўлиб, пеняни сўзсиз тартибда ундириш ҳуқуқини
бермайди.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси, ФК ва бошқа қонун
ҳужжатларида ҳам пеняни суддан ташқари тартибда олдиндан аксептсиз
равишда ундириш мумкинлиги белгиланмаган.
Шу боисдан, суд даъвонинг ушбу қисмини қаноатлантиришни лозим деб
топади.
ФКнинг 47-моддасига кўра, ваколатхона юридик шахснинг у турган
ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва
уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. Филиал юридик шахснинг у
турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки
вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини
бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Агар қонунда бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс
ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан молмулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб
борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс
томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради.
ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан иш
иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга
тааллуқли бўлмаса, иш юритишни тугатиши белгиланган.
Қоидаги кўра, суд даъвогарнинг жавобгар АТБ “Агробанк” Қизириқ
филиалига нисбатан берган даъво аризаси жавобгар юридик шахс мақомига
эга эмаслиги сабабли судга тааллуқли эмас деб ҳисоблайди.
Ушбу ҳолатда, суд АТБ “Агробанк” Қизириқ филиалига нисбатан иш
юритишни тугатишни лозим топади.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг ўтказиб юборилган даъво муддатини
узрли деб топиш ҳақидаги илтимосномаси (аризаси)ни қаноатлантиришни
рад этишни, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини
қисман қаноатлантиришни, даъво талабидаги 1 802 926 492 сўмни
1 542 968 481 сўмлик қисмини даъво муддатини қўллаган ҳолда рад этишни,
251 169 989 сўмлик қисми даъво муддати даврида берилган бўлсада, асоссиз
бўлганлиги сабабли рад этишни, 8 788 022 сўмлик қисми даъво муддати
даврида берилганлиги ва у ўз исботини топганлиги сабабли АТБ “Агробанк”
Бошқарувига нисбатан қаноатлантиришни, АТБ “Агробанк” Қизириқ
филиалига нисбатан иш юритишни тугатишни лозим деб топди.
7
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилишидан келиб чиқиб суд,
суд харажатларини даъвогар ҳисобидан ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 150, 153 - моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 169, 176 – 179 180, 186 - моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъвогарнинг ўтказиб юборилган муддатларни узрли деб топиш
ҳақидаги илтимосномаси (аризаси)ни қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар АТБ “Агробанк” Бошқаруви ҳисобидан даъвогар “SURXON
СO ON EX ILE СLUS ER” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
8 788 022 сўм асоссиз ундирилган пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг 1 542 968 481 сўмлик қисмига нисбатан даъво муддатини
қўллаган ҳолда, 251 169 989 сўмлик қисми асоссиз бўлганлиги сабабли
қаноатлантириш рад этилсин.
Республика бюджетига:
“SURXON СO ON
EX ILE СLUS ER” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 35 882 769,4 сўм;
АТБ “Агробанк” Бошқаруви ҳисобидан 175 760,44 сўм давлат божи
ундирилсин.
АТБ “Агробанк” Қизириқ филиалига нисбатан иш юритиш тугатилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар у қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки
қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори
устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Т.Усмонов
8