Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1505-2502/9355 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MIRZAMATOV SHOKIRJON MAMADALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c83cfae5-35ce-47fa-8099-6ddcac8c5d2e Claim ID PDF Hash 5376c6ed1abab043... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 248-моддаси ФКнинг 248 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Риштон тумани 2025 йил 10 декабрь 4-1505-2502/9355-сонли иш Риштон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг “HA ZA E O ART TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти манфаатида, жавобгар — “Агробанк” акциядорлик тижорат банки ҳисобидан 2022 йил 22 декабрь куни тузилган 114-сонли кредит шартномасининг 7.3—7.5—бандларига риоя қилмасдан тегишли суд қарорисиз пеня ҳисобланиб, ушлаб қолинган 3 362 939 710 сўм маблағни қайтариш ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни, тарафлардан даъвогар вакили Ф.Хожибоев (2025 йил 7 январь кунидаги 3-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Р.Нуритдинов (2025 йил 13 март кунидаги 03-19/162-сонли ишончнома асосида), Х.Каримов (2025 йил 17 апрель кунидаги 03/161-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Риштон туман судлари биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) судга “HA ZA E O ART TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2022 йил 22 декабрь куни тузилган 114-сонли кредит шартномасининг 7.3—7.5—бандларига риоя қилмасдан тегишли суд қарорисиз пеня ҳисобланиб, ушлаб қолинган 3 362 939 710 сўм маблағни қайтаришни ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида мазкур иқтисодий ишни ўз вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган, шу сабабли суд ишни палата вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Даъвогар вакили суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, даъво талабларини қувватлаб, ҳақиқатдан ҳам тарафлар ўртасида кредит шартномаси тузилганлигини, жавобгар томонидан суднинг қарорисиз асоссиз равишда пеня ҳисоблаб, ҳисоб рақамидан ушлаб қолинганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили Х.Каримов даъво ариза бўйича тушунтириш бериб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Жавобгар вакили Р.Нуритдинов суд мажлисида даъво аризасига ўз эътирозларини баён этиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, ушбу ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 22 декабрь куни 114-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, шартномага асосан жавобгар томонидан даъвогарга 2022 йил пахта ҳосили бўйича якуний ҳисобкитобни амалга оширишни молиялаштириш мақсади учун 31 000 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Мазкур шартноманинг 7.3-бандида тўлов ҳужжатларига асосан кредит суммаси ўз муддатида ўтказиб берилмаганда, банк қарз олувчига кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига 0,2 фоиз миқдорида пеня тўлашлиги, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси ўтказиб берилмаган сумманинг 30 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.5-бандида шартнома бўйича юзага келадиган низолар қонунчиликка асосан банк юридик манзили бўйича ҳудудда жойлашган иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилиши белгиланган. Бироқ, жавобгар тарафлар ўртасида 3 362 939 710 сўм пеняни тўлаш бўйича низо мавжуд бўлган холда суд тартибида низони ҳал этиш чорасини кўрмасдан, даъвогарнинг мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун айби бор ёки йўқлиги исботланмасдан, дастлаб муддати ўтган фоиз ва асосий қарз суммаларини ушлаб қолиш чораларини кўрмасдан 3 362 939 710 сўм пеня ҳисоблаб даъвогардан ушлаб қолинган. Даъвогар жавобгарнинг ушбу хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, палата орқали судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар ҳисобидан 2022 йил 22 декабрь куни тузилган 114-сонли кредит шартномасининг 7.3—7.5— бандларига риоя қилмасдан тегишли суд қарорисиз пеня ҳисобланиб, ушлаб қолинган 3 362 939 710 сўм маблағни қайтаришни ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 260-моддасига кўра, агар қарздор мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмаса, кредитор неустойка тўлашни талаб қилишга ҳақли эмас. ФКнинг 248-моддасига кўра, амалга оширилган тўлов суммаси пул мажбуриятини батамом бажариш учун етарли бўлмаганда, бошқа келишув бўлмаса, у энг аввало, кредиторнинг ижрони олишга қаратилган чиқимларини, сўнгра фоизларни, унинг қолган қисми эса — қарзнинг асосий суммасини узади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Агар амалга оширилган тўлов суммаси қарз олувчи жисмоний шахсга ёки қарз олувчи тадбиркорлик субъектига ажратилган микроқарз ёки кредит бўйича мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлмаса, қарз олувчининг қарзи қуйидаги навбатда қопланади: 1) асосий қарз бўйича муддати ўтган қарздорлик ва муддати ўтган фоиз тўловлари мутаносиб равишда; 2) жорий давр учун ҳисобланган фоизлар ва жорий давр учун асосий қарз бўйича қарздорлик; 3) неустойка (жарима, пеня); 4) кредиторнинг қарздорликни узиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлари. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади. Баён этилганларга кўра суд, жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисобидан ушлаб қолинган 3 362 939 710 сўм пеняни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, суд мажлисига жавобгар вакили томонидан тақдим этилган ҳужжатларга кўра, даъвогар ҳисобидан ундирилган пеня миқдори аслида 3 239 900 484 сўмни ташкил этади. Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгар томонидан асоссиз ундириб олинган 3 362 939 710 сўм пеняни қайтариб ундириб бериш ҳақидаги талабини 3 239 900 484 сўм қисмини қаноатлантиришни, қолган 123 039 226,65 сўм қисмини асоссиз бўлганлиги сабабли, қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан пеня сифатида ушлаб қолинган 3 239 900 484 сўм ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 64 798 009,68 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Шу билан бирга, даъвогар ҳисобидан даъво талабининг қаноатлантириш рад этилган қисмига мутаносиб равишда вужудга келган 2 460 784,53 сўм давлат божини даъвогар ҳисобидан ундириш лозим бўлади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки ҳисобидан даъвогар “HA ZA E O ART TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3 239 900 484 сўм ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки ҳисобидан республика бюджетига 64 798 009,68 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “HA ZA E O ART TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 2 460 784,53 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья Ш.Мирзаматов