Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2508/4129 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 543edac6-928e-4452-8762-5041409b93ad Claim ID PDF Hash 68d92b87ab426e8c... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онуннинг 93-моддаси онуннинг 93 law
онунинг 108-моддаси онунинг 108 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онунининг 52-моддаси онуни 52 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2508/4129-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2025 йил 10 декабрь Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов раислигида, судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, аризачи “LIT I TEXTILE OVERSE S” хорижий инвестициялар иштирокидаги масъулияти чекланган жамияти қарздор “**********” фермер хўжалигини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни, аризачи вакили – Н.Сувонов (2025 йил 3 январдаги 1905-сонли ишончнома асосида), муваққат бошқарувчи З.Холмуродованинг иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи “LIT I TEXTILE OVERSE S” хорижий инвестициялар иштирокидаги масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда аризачи деб юритилади) Касби туманлараро иқтисодий судига ариза билан судга мурожаат қилиб, қарздор “**********” фермер хўжалиги (кейинги матнларда қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топишни сўраган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 октябрдаги ажримига асосан “**********” фермер хўжалигига нисбатан тўловга қобилиятсизлик иши кўзғатилиб, кузатув тартиб-таомили жорий этилган. Муваққат бошқарувчи этиб З.Холмуродова тайинланган. Аризачи вакили қарздор томонидан қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи кузатув жараёнида аниқланган ҳолатлар бўйича ҳисобот ва кредиторлар 1-йиғилишининг (баённомаси) қарорини судга тақдим этиб, таҳлил натижалари бўйича қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлиги, йиғилишда қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги маълум қилиб, қарздорни банкрот деб топишни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган қарздор (фермер хўжалиги) суд мажлисида иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддалари талабларига кўра ишни қарздор вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, тарафлар вакиллари фикрларини эшитиб, муваққат бошқурувчисининг якуний ҳисоботи билан танишиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризачининг талабини қаноатлантиришни ва суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим деб топди. Суднинг 2022 йил 14 апрелдаги 4-1805-2202/690-сонли ҳал қилув қарорига асосан 123 985 516 сўм ҳамда 2024 йил 26 апрелдаги 4-1805-2402/755-сонли ҳал қилув қарорига асосан 36 326 689 сўм қарздор ҳисобидан аризачи фойдасига ундириш белгиланган. Ушбу маблағни ундириш учун 2022 йил 16 май ва 2024 йил 27 май кунида ижро варақалари берилган. Қарздор қисман тўлов амалга ошириб, қолган 143 612 000 сўм қарздорликни бугунги кунга қадар тўламаган. Муваққат бошқарувчининг якуний ҳисоботига кўра, қарздор“**********” фермер хўжалигининг “LIT I TEXTILE OVERSE S” хорижий инвестициялар иштирокидаги масъулияти чекланган жамияти олдидаги қарздорлиги 143 612 000 сўмни ташкил этган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (матнда – Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Қонуннинг 7-моддасига асосан қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Муваққат бошқарувчи томонидан “**********” фермер хўжалигида тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлиги ҳақида хулоса қилинган. Қонуннинг 93-моддасида кузатув тартиб-таомили жараёнида қарздор, қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси, шунингдек учинчи шахс (шахслар) суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида судга мурожаат қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан кредиторларнинг биринчи йиғилишига ёхуд суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги илтимоснома билан бевосита судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги назарда тутилган бўлиб, қарздор, қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси, шунингдек учинчи шахс (шахслар) томонидан суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида мурожаат келиб тушмаган. Шунингдек, Қонунинг 108-моддасида агар қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг ҳақиқий имконияти аниқланса, ташқи бошқарув тартиб-таомили кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган қарздор бўйича эса ваколатли давлат органининг аризаси асосида суд томонидан жорий этилиши назарда тутилган. Бу ҳолатда эса ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ёки муваққат бошқарувчи томонидан аниқланган таҳлиллардан қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг бирор-бир имкониятини аниқлашнинг имкони мавжуд эмас. Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартибтаомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Мазкур ҳолатда эса юқорида қайд этилганидан тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш ёки келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд эмас. Шунга кўра Қонунининг 52-моддасига асосан қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилиниши лозим бўлади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд аризачининг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, суд харажатларини эса қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Қонуннинг 142-моддасига асосан, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Мазкур ҳолатда, суд суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган, қарздор корхона муваққат бошқарувчиси Холмуродова Зулфия Маматмуродовнани қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топади. “**********” фермер хўжалигининг 2025 йил 28 ноябрдаги 1-сонли кредиторлар умумий йиғилиш қарори билан муваққат бошқарувчи З.Холмуродовага меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш баравари миқдорида иш ҳақи белгиланган. Қонуннинг 26-моддасида, суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланиши кўрсатилган. Шу боис суд, муваққат бошқарувчининг бажарган иш ҳажмини ҳамда кредиторлар йиғилиши қарорини инобатга олган ҳолда иш ҳақини тасдиқлашни лозим топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига юборилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 51, 52, 141, 142-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176–179, 186-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: Аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Қарздор “**********” фермер хўжалиги банкрот деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. “**********” фермер хўжалигининг тугатиш бошқарувчиси этиб Холмуродова Зулфия Маматмуродовна тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - “**********” МЧЖ банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 140-150-моддаларида белгиланган тартибда тугатишга доир ишларни олиб бориш; - оралиқ ҳисоботларни заруратга қараб судга тақдим қилиб бориш юклатилсин. “**********” фермер хўжалиги бошқарув органи қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи) тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлансин. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи), шу жумладан қарздор юридик шахснинг раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантирилсин. “**********” фермер хўжалиги ҳисобидан “LIT I TEXTILE OVERSE S” хорижий инвестициялар иштирокидаги масъулияти чекланган жамияти фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “**********” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Тугатиш бошқарувчиси Холмуродова Зулфия Маматмуродовнага 2025 йил 28 ноябрдаги 1-сонли кредиторлар йиғилиши баённомасига асосан Ўзбекистон Республикасида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 (беш) баравари миқдорида ойлик иш ҳақи тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчига ушбу иш ҳақини тўлаш “**********” фермер хўжалиги зиммасига юклатилсин. Мазкур ҳал қилув қарорини ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Миришкор тумани бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасига етказиш тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Юсупов