← Назад
Решение #2836380 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 86 | — | law | |
| онуни | 55 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1705-2502/2114-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 10 декабрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья Н.М.Ахматбеков
раислигида, А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи “D
T til Gr u ” масъулияти чекланган жамиятининг, қарздор “Kh nt gr u ”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги аризасини, аризачи вакили- Ҳ.Ашуров (2025 йил 20 августдаги
ишончнома), жавобгар вакиллари- С.Назарқулов (2024 йил 23 декабрдаги 269сонли ишончнома), Б.Исроилов (2025 йил 1 августдаги 25-сонли ишончнома) ва
Х.Обидов (2025 йил 6 ноябрдаги ишончнома), кредиторлар- “Сохил кўчаси”
фермер ҳўжалиги раҳбари Н.Матқосимов (паспорт), “D n vi tr ns”
масъулияти чекланган жамияти вакили- В.Жамақулова (2025 йил 2 апрелдаги
42-сонли ишончнома ва ордер), “Lid r P int” масъулияти чекланган жамияти
вакили А.Анорбоев (2025 йил 6 ноябрдаги 5-сонли ишончнома) қарздор
муваққат бошқарувчиси- М.Насирдиновнинг иштирокида, Қўрғонтепа
туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимида
(кредиторлар, жавобгар ҳамда муваққат бошқарувчиси ўз шахсий
кабинетларида, электрон тармоқдан фойдаланган ҳолда) ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“D T til Gr u ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“аризачи” деб юритилади) Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судига аризаси
билан мурожаат қилиб, “Kh nt
gr u ” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда “қарздор” деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз,
банкрот деб топишни сўраган.
Суднинг ажрими билан қарздор жамиятга нисбатан кузатув таомили
қўлланилиб, муваққат бошқарувчиси этиб, М.Насирдинов тайинланган.
Аризачи вакили суд муҳокамасидаги ўз кўрсатмасида - ариза талаби
бўйича қарздор томонидан қарздорлик бўйича тўловлар баратараф
этилмаганлигини билдириб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни ва
қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради.
Дастлабки суд мажлисида қарздор вакиллари суд муҳокамасидаги ўз
кўрсатмаларида бир хил мазмунда кўрсатув беришиб, аризачи ҳамда
кредиторлар олдидаги тўловларни тўлаб беришини, ҳозирда иқтисодий аҳволи
ночор эканлигини билридиб, суд мажлисини кейинга қолдириб беришни
сўради.
Суд мажлисида “D n vi tr ns” масъулияти чекланган жамияти вакили
ҳамда дастлабки суд мажлисида кредиторлар - “Сохил кўчаси” фермер
ҳўжалиги раҳбари ва “Lid r P int” масъулияти чекланган жамияти вакиллари
суд муҳокамасидаги ўз кўрсатмаларида бир хил мазмунда кўрсатув беришиб,
кредиторлар талаблари юзасидан қарздор томонидан қарздорлик бўйича
тўловлар баратараф этилмаганлигини билдириб, қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топишни ва қарздорга нисбатан тугатишга доир иш юритишни
бошлашни сўради.
Суд мажлисида муваққат бошқарувчи М.Насирдинов суд муҳокамасидаги
ўз кўрсатмасида қарздорга нисбатан қўлланилган кузатув тартиб таомили
бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ўз хулосасини тақдим қилган ҳолда
қарздор аризачи ва кредиторлар олдидаги тўловларни бартараф қилмаган
бўлсада, қарздорнинг пассивидан активлари юқори эканлигини, 2025 йилнинг
иккинчи чорак якуни бўйича қарздорнинг жами активлар миқдори
1 301 350 459 000 сўмни, мажбуриятлари эса 1 177 691 120 000 сўмни ташкил
этиб, 27 221 948 800 сўм фойда билан якунлаганлигини, корхонада 1 500 та
ишчи-хизматчилар ишлаб келаётганини, экспорт ва ички бозор учун сифатли
маҳсулотлар ишлаб чиқараётганини, мол-мулк активлари мавжуд бўлиб,
жамият балансида 9 та кўчмас-мулк, 15 та автотранспорт воситалари, 4 дона
техника ва бошқа товар моддий бойликлари мавжудлигини, йирик қишлоқ
хўжалиги корхонаси бўлганлигини, қарздор пахта тўқимачиликка
ихтисосланган кластер эканлигини, жамиятни банкрот деб топиш катта салбий
оқибатларга олиб келишини, бюджет олдидаги тўловларни тўлаш тўхтаб
қолишини, жамиятнинг соф актив қиймати 2025 йил иккинчи чорак якуни
бўйича тақдим этилган балансга кўра, 123 600 000 000 сўмни ташкил этиб,
жамиятнинг тўловга қобилиятлилик коэффиценти 3,78 га тенг бўлиб, 1,25 дан
юқори эканлигини чунки тўловга қобилиятлилик коэффиценти 1,25 дан паст
бўлган тақдирдагина жамият тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилишини, бу
билан молиявий тахлил натижаси бўйича жамият 2025 йил иккинчи чорак
холатига тўловга қобилиятли ҳисобланишини инобатга олиб, даъвони рад
қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларига ва муваққат бошқарувчисининг 2025 йил 30 августдаги
18/12-сонли ҳисоботига қараганда, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
2024 йил 13 августдаги 4-1001-2417/63613-сонли ҳал қилув қарори билан
қарздордан аризачи фойдасига 597 253 634 сўм асосий қарз, 80 000 000 сўм
давлат пеня ва 34 000 сўм почта харажатлари жами 677 287 634 сўм
ундирилган.
Мазкур 4-1001-2417/63613-сонли иқтисодий иш бўйича суд ҳужжатининг
ижроси қарздор томонидан бартараф қилинмаган.
Аризачи, ўз аризасида мажбурий ижро бюроси томонидан қарздорликни
ундиришнинг имкони бўлмаганлигини, қарздорлик тўланмаган муддат бир
йилни ташкил этиши, қарздорда доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари
мавжудлиги важлари билан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ва уни банкрот деб топишни сўраб судга мурожаат
қилган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг (бундан буён матнда “Қонун” деб юритилади) 5-моддасига асосан,
тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Қонуннинг 37-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш,
шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга
мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос
бўлади.
Аризачи томонидан қарздорга нисбатан домий тўловга қобилиятсизлик
аломатлари мавжудлиги асоси билан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ва уни банкрот деб топиш сўралган.
Муваққат бошқарувчисининг ҳисоботига кўра, қарздор “Kh nt gr u ”
МЧЖнинг 2025 йилнинг иккинчи чорак якуни бўйича жами активлар миқдори
1 301 350 459 000 сўмни, мажбуриятлари эса 1 177 691 120 000 сўмни ташкил
этиб, қарздорда доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд эмаслиги,
2025 йилнинг иккинчи чорак якуни билан солиқ органларига топширилган
Молиявий натижалар хисоботи тахлил қилинганда 27 221 948 800 сўм фойда
билан якунлаганлиги аниқланган.
2025 йил 3 август холатига кредиторлар реестрига киритилган навбатдан
ташқари тўловлардан яъни муваққат бошқарувчиси ойлик маошидан 25 420 000
сўм, биринчи навбатдаги тўловлардан собиқ муваққат бошқарувчиларнинг
ойлик маошидан 75 490 000 сўм, аризачидан 677 287 634 сўм, “Моҳира
дурдонаси” фермер хўжалигидан 36 276 122 сўм, “Сохил кўча” фермер
хўжалигидан 443 224 649 сўм, Андижон вилоят солиқ бошқармасидан солиқ
тўловларидан13 707 893 00,28 сўм, “Lid r P int” масъулияти чекланган
жамиятидан 398 415 739 сўм, “D n vi tr ns” масъулияти чекланган
жамиятидан 15 630 706 сўм, Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармасидан
56 537 927 сўм жами 15 436 175 778,28 сўм миқдорида кредитор қарздорлиги
мавжудлиги аниқланган ва кредиторлар олдидаги қарздорликлари баратаф
этилмаган.
Бундан ташқари, кузатув даврида қарздорнинг активлари бўйича молмулк активлари мавжуд бўлиб, жамият балансида 9 та кўчмас-мулк, 15 та
автотранспорт воситалари, 4 дона техника ва заҳирада бошқа товар моддий
бойликлари мавжудлиги аниқланган.
Шунингдек, кузатувда бўлган “Kh nt
gr u ” МЧЖнинг молиявий
тахлили юзасидан муваққат бошқарувчи томонидан жамиятнинг соф актив
қиймати 2025 йил иккинчи чорак якуни бўйича тақдим этилган балансга кўра,
123 600 000 000 сўмни ташкил этиб, жамиятнинг тўловга қобилиятлилик
коэффиценти 3,78 га тенг бўлиб, 1,25 дан юқори эканлигини чунки тўловга
қобилиятлилик коэффиценти 1,25 дан паст бўлган тақдирдагина жамият
тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилишини, бу билан молиявий тахлил
натижаси бўйича жамият 2025 йил иккинчи чорак холатига тўловга қобилиятли
ҳисобланади деб хулоса берилган.
Башарти, Қонуннинг 86-моддаси учинчи қисмига кўра, муваққат
бошқарувчи молиявий таҳлил натижасида қарздорнинг молиявий аҳволи
тўғрисида қуйидаги хулосалардан бирини тайёрлайди:
тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганлиги тўғрисида;
агар вақтинча тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов
қобилиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этишнинг асослари
мавжудлиги тўғрисида;
агар доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланса, тўлов
қобилиятини тиклаш имконияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида.
Муваққат бошқарувчи молиявий таҳлил натижасида қарздорнинг
молиявий
аҳволи
тўғрисида
тўловга
қобилиятсизлик
аломатлари
аниқланмаганлиги яъни, қарздор 2025 йил иккинчи чорак холатига тўловга
қобилиятли ҳисобланаши ҳақида хулоса тақдим этган.
Шунга кўра, Қонун талабларидан келиб чиқиб, аризада келтирилган
асослар қарздорни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш
юритишни бошлашга асос бўлмаслиги, қарздор тўловга қобилятли эканлиги
ишдаги кузатув ҳисоботи ва унга илова ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топганлиги сабабли суд аризачининг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги
аризасини асоссиз деб ҳисоблаб, уни рад қилишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг 55-моддасига кўра, суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад
этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда;
суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул
қилгунига
қадар
кредиторларнинг
билдирилган
талаблари
қаноатлантирилганда;
сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда.
Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори
ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин
деб белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд, “D T til Gr u ” масъулияти чекланган
жамиятининг жамиятга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш учун асослар мавжуд эмас деб
ҳисоблаб, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Бундан ташқари суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, аризачи томонидан тўланган
1 125 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатларини зиммасида
қолдиришни ҳамда қарздор ҳисобидан Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА
харажатларини ундиришни лозим деб топди.
Баён этилганларга кўра ва “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 5, 37, 51, 55, 86 -моддалари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176177 ва 210-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
“D
T til Gr u ” масъулияти чекланган жамиятининг аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
“D T til Gr u ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган
1 125 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари зиммасида
қолдирилсин.
“D T til Gr u ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд
депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари
ундирилсин.
Қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатишни рад
этиш ҳақида қарор қабул қилиниши муносабати билан қарздорга нисбатан
жорий этилган кузатув тартиб-таомили оқибатида бўлган барча чекловларнинг
амал қилиши тугатилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи
.
Н.М.Ахматбеков
4-1705-2502/2114-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Қўрғонтепа тумани
2025 йил 10 декабрь
Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди, судья Н.М.Ахматбеков
раислигида, А.Ҳалимжоновнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи “D T til
Gr u ” масъулияти чекланган жамиятининг, қарздор “Kh nt
gr u ”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги аризасини, аризачи вакили- Ҳ.Ашуров (2025 йил 20 августдаги
ишончнома), жавобгар вакиллари- С.Назарқулов (2024 йил 23 декабрдаги 269сонли ишончнома), Б.Исроилов (2025 йил 1 августдаги 25-сонли ишончнома) ва
Х.Обидов (2025 йил 6 ноябрдаги ишончнома), кредиторлар- “Сохил кўчаси”
фермер ҳўжалиги раҳбари Н.Матқосимов (паспорт), “D n vi tr ns” масъулияти
чекланган жамияти вакили- В.Жамақулова (2025 йил 2 апрелдаги 42-сонли
ишончнома ва ордер), “Lid r P int” масъулияти чекланган жамияти вакили
А.Анорбоев (2025 йил 6 ноябрдаги 5-сонли ишончнома) қарздор муваққат
бошқарувчиси- М.Насирдиновнинг иштирокида, Қўрғонтепа туманлараро
иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа режимида (кредиторлар,
жавобгар ҳамда муваққат бошқарувчиси ўз шахсий кабинетларида, электрон
тармоқдан фойдаланган ҳолда) ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 5,
37, 51, 55, 86-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-177 ва 210-моддаларини қўллаб,
қарор қилади:
“D
T til Gr u ” масъулияти чекланган жамиятининг аризасини
қаноатлантириш рад этилсин.
“D T til Gr u ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган
1 125 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари зиммасида
қолдирилсин.
“D T til Gr u ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Олий суд
депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари
ундирилсин.
Қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатишни рад
этиш ҳақида қарор қабул қилиниши муносабати билан қарздорга нисбатан
жорий этилган кузатув тартиб-таомили оқибатида бўлган барча чекловларнинг
амал қилиши тугатилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва
тартибда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи, судья
Н.М.Ахматбеков