← Назад
Решение #2836387 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| аролик кодекси | 468 | — | code_article | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| онуни | 39 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2509/4655-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Касби тумани
2025 йил 10 декабрь
Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Усманов раислигида, судья
ёрдамчиси М.Муҳаммадиевнинг котиблигида, даъвогар “Ҳудудий электр
тармоқлари”
акциядорлик
жамиятининг,
жавобгар
“TOL
SOV
SHOX BBOS” фермер хўжалиги ҳисобидан 114 083 893 сўм асосий қарз, 44
100 736 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили Э.Қоржобов (12.03.2025 йилдаги
06/493-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, Касби туманлараро
иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан
кейин матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “TOL
SOV SHOX BBOS” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда –
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 114 083 893 сўм асосий қарз, 44 100 736
сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумотнома
тақдим этиб, унга кўра “TOL
SOV SHOX BBOS” фермер хўжалигига
нисбатан Касби туманлараро иқтисодий судини томонидан 2025 йил 9 сентябрь
кунидаги 4-1805-2509/3506-сонли ҳал қилув қарорига асосан 100 079 299 сўм
ундирилганлигини ҳамда 01.11.2025 йил ҳолатида 26 525 563 сўм қарздорлик ва
48 936 707 сўм пеня жами 75 462 270 сўм қарздорлиги мавжудлигини маълум
қилиб, даъво талабларини қисман қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, жавобгар
вакили суд мажлисида иштирок этмади ва низо юзасидан муносабат
билдирмади. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида жавобгар хабардор
қилинганлигини тасдиқловчи маълумот иш ҳужжатларида мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакили тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни ва даъво талабларининг 100 079 299 сўм асосий қарз
қисмига нисбатан иш юритишни тугатишни ҳамда суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклашни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар электр энергиясини
етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан.
ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларига кўра, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
“Энергосавдо” филиали Қашқадарё бўлинмаси Касби туман бўлими ва
“TOL
SOV SHOX BBOS” фермер хўжалиги ўртасида “Улгуржи
истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси” тузилган
бўлиб, унинг 1-бандига кўра, “Таъминотчи корхона” (даъвогар)
“Истеъмолчи”га (жавобгар) электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб
бериш ва “Истеъмолчи” (жавобгар) истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида
ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ ЕНN T га уланган ёки олдиндан ҳақ
тўлаш қурилмаси ва ҳисобга олиш приборига эга бўлган исътемолчиларга
электр энергиясини етказиб бериш, олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга
оширилади.
Шартноманинг 4.2-бандига кўра истеъмолчи энергия истеъмол
қилишнинг белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланган энергия учун ўз
вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасидаги тузилган электр таъминоти тўғрисидаги шартнома
асосида, жавобгарнинг 2025 йил 01 сентябрь ҳолатига фойдаланилган электр
энергияси учун қарздорлиги 114 083 893 сўм асосий қарз ва 44 100 736 сўм
пеняни ташкил этган.
Мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида жавобгарга 2025 йил 19 сентябрь
куни талабнома юборилган. 2025 йил 19 июндаги ўчириш далолатномасига
асосан жавобгарга электр энергия бериш тўхтатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 468-моддасига асосан,
энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи
ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия
бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига мувофиқ, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги
319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш
қоидалари” (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади)нинг 83-бандига
кўра, Электр энергияси учун ҲЭТК ёки истеъмолчи томонидан ёзиладиган
тўлов ҳужжатлари бўйича электр таъминоти шартномасига мувофиқ ҳақ
тўланади.
Қоидаларнинг 84-бандида эса ЭҲНАТга уланган ҳисоблагичга эга бўлган
истеъмолчиларга электр энергияси олдиндан тўланган тўлов доирасида етказиб
берилади.
Қоидаларнинг 88-бандида истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан
ташқари) электр энергияси 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб
берилиши ҳамда истеъмол қилинган электр энергияси учун электр таъминоти
шартномасида белгиланган муддатларда тўланмаган қарзи бўлган юридик
шахсларга электр энергияси етказиб бериш тўхтатиб қўйилади (махсус тартибга
кўра электр энергияси етказиб бериладиган истеъмолчилар бундан мустасно).
Бунда тадбиркорлик рейтингида «юқори» ва «ўрта» тоифадаги корхоналарга
олдиндан тўлов суммасининг 50 фоизини ҳисобот ойининг биринчи санасигача
ва қолган қисмини ҳисобот ойининг ўн бешинчи санасигача бўлиб тўлашга
рухсат берилади.
“Электр
энергетикаси
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг
39-моддасида
Электр
энергияси
истеъмолчисининг
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра, истеъмол қилинган электр
энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада
белгиланган муддатларда тўлаши кўрсатилган.
Бироқ, Касби туманлараро иқтисодий судининг суднинг 2025 йил 9
сентябрь кунидаги 4-1805-2509/3506-сонли ҳал қилув қарорига асосан жавобгар
“TOL
SOV SHOX BBOS” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий
электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 100 079 299 сўм
ундирилган. Ушбу ҳал қилув қарори бугунги кунда кучида.
Даъво талабининг асосий қарз ундириш сўммасининг 100 079 299 сўми 41805-2509/3506-сонли иқтисодйи ишни кўриш жарёнида айнан бир
шартномалар ҳамда ҳсиобварақ-фактуралар асосида ўрганилган ва унга ишдаги
мавжуд ҳужжатлар билан биргаликда ҳуқуқий баҳо берилган.
ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, фуқаролик
ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг
айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир
асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд
бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Даъвонинг асосий қарз ундириш талабининг 100 079 299 сўм қисми
бўйича қонуний кўчга кирган суднинг ҳал қилув қарори мавжудлиги сабабли,
суд даъво талабининг шу қисми бўйича иш юритишни тугатишни ҳамда 14 004
594 сўм ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво аризада жавобгар ҳисобидан 44 100 736 сўм пеня
ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1
ноябрдаги 511-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергияси
истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро
ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11-банди ҳамда тарафлар
ўртасидаги шартноманинг 3.12-бандига асосан ҳисоб-китоб ойидан кейинги
календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати
ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи
миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар
учун 0,2 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади.
ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Жавобгар
томонидан
шартномавий
мажбурият
ўз
вақтида
бажарилмаганлиги сабабли, суд даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандидаги
тушунтиришларни ҳамда тарафларнинг манфаатларини инобатга олиб, талаб
қилинган пеня миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги қайд этилган.
Шу боис суд 44 100 736 сўм пеня миқдорини 4 410 073 сўмгача
камайтиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридаги асосларга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468 ва 474-моддалари
ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “TOL
SOV SHOX BBOS” фермер хўжалиги ҳисобидан
даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига
14 004 594 сўм асосий қарз, 4 410 073 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “TOL
SOV SHOX BBOS” фермер хўжалиги ҳисобидан
республика бюджетига 1 162 106 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 2 001 585,98 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг 100 079 299 сўм асосий қарз ундириш қисми иш
юритиш тугатилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
А.Усманов