Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1502-2501/12225 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 86711937-8839-4f3b-bab8-74f89c54162a Claim ID PDF Hash e1a2f51c65383a27... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
рисидаги кодекси 212- моддаси рисидаги кодекси 212 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1502-2501/12225-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қўқон шаҳри 2025 йил 10 декабрь Қўқон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.Аманов раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг котиблигида, аризачи «аризачи номи»нинг жавобгар “«ЖАВОБГАР НОМИ»” МЧЖга нисбатан 77 700 000 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси юзасидан иқтисодий ишни аризачи вакиллари А.Мўсажонов, М.Холматов (ишончномага асосан), жавобгар раҳбари О.Нишонов (паспорт асосида)ларнинг иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: «аризачи номи» (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Қўқон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “«ЖАВОБГАР НОМИ»” МЧЖ (бундан буён жавобгар деб юритилади)га нисбатан реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизигача, яъни 77 700 000 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани тўлиқ қувватлаб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси жавобгар камчиликларни тўлиқ бартараф этганлигини баён этиб, молиявий жаримани камайтириб беришни сўради. Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ариза талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПҚ-5133-сонли Қарорининг 1-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига маҳсулотларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида ва техник регламентларда белгиланган мажбурий талабларни бузганликда айбдор бўлган тайёрловчилар (ишлаб чиқарувчилар), сотувчилар ва ижрочиларга нисбатан молиявий санкцияларни қўллаш бўйича судга мурожаат қилиш ваколати берилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (бизнес омбудсман)га “«ЖАВОБГАР НОМИ»” МЧЖда давлат назоратини ўтказиш учун хабардор қилиш йўли билан мурожаат қилинган. Вакилнинг 2025 йил 12 сентябрдаги 551-520-154-сонли текшириш коди ҳамда Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида давлат назорати департаментининг 2025 йил 12 сентябрдаги DN-281-сонли буйруқ ва текширув дастурига асосан, “«ЖАВОБГАР НОМИ»” МЧЖда 2024 йил 1 январдан 2025 йил 14 сентябрга қадар давлат назорати ўтказилган. Жавобгарнинг маҳсулотларида ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг маҳсулотларни сақлаш учун махсус омбор мавжуд эмаслиги, маҳсулотларни норматив талабларга мувофиқлигини аниқлаш учун синов лабораторияси мавжуд эмаслиги ёки синов лабораторияси билан шартнома тузилмаганлиги, оҳакли аралашмаларининг мавжудлиги икки ҳафтада бир маротаба, сув ютувчанлиги ва совуққа бардошлиги кўрсаткичлари бўйича ҳар чоракда бир маротаба даврий синовлар ўтказилиши белгиланганлигини, бироқ даврий синовдан ўтказилмаганлигини, бир дона тарози ўлчаш воситаси метролигик қиёслашдан ўтказилмаганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида”ги қонунининг 27-моддасига асосан белгиланган тартибда огоҳлантириш олганидан кейин стандартлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликни давом эттирганлик ёки бартараф этмаганлик учун жисмоний шахслар қонунчиликка мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади. Белгиланган тартибда огоҳлантириш олганидан кейин стандартлаштириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликни давом эттирганлик ёки бартараф этмаганлик учун юридик шахсларга нисбатан ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади. Шу сабабли жавобгарнинг масъул шахси Нишонов Орифжон Турсуновичга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилган ва Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг 2025 йил 6 октябрда қабул қилинган қарорига асосан жавобгарга Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 212- моддаси 1қисми билан икки баравари миқдорида 824 000 сўм жарима жазоси тайинланган. Аризачи томонидан жавобгарга мувофиқлик сертификатисиз реализация қилинган маҳсулотлар бўйича камчиликларни бартараф этиш бўйича чоратадбирларни амалга ошириш тўғрисида огоҳлантирилган. Бироқ, огоҳлантиришга қарамай жавобгар томонидан жавобгар томонидан умумий қиймати 155 400 000 сўмлик маҳсулотлар стандарт талабига мувофиқлиги кафолатланмаган холда реализация қилинган. Шу боис, аризачи жавобгарга нисбатан 77 700 000 сўм молиявий жарима қўллаш ариза билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6240-сонли Фармонининг 12-бандида 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология соҳаларида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун: а) маҳсулотларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида ва техник регламентларда белгиланган мажбурий талабларга ишлаб чиқарувчи ёки олиб кирувчи томонидан риоя этилмаган ҳолларда юридик шахсларга: ҳуқуқбузарлик огоҳлантиришдан сўнг биринчи марта содир этилганда — реализация қилинган маҳсулот қийматининг 50 фоизигача миқдорда молиявий жарима; ушбу ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб бир йил давомида такроран содир этилганда — реализация қилинган маҳсулот қийматининг 100 фоизигача миқдорда молиявий жарима қўлланилиши белгиланган. ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Юқоридагиларга кўра, суд, молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги ариза талабларини асосли деб ҳисоблаб, молиявий жаримани ариза талаби бўйича қўллаш унинг келгуси тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир этиши мумкинлигини, ҳуқуқбузарлик биринчи маротаба содир этилганлигини ва қисман бартараф этилганлигини инобатга олиб, жарима суммасини 11 655 000 сўмга қадар камайтиришни ва шу суммага молиявий жарима қўллашни лозим топди. ИПК 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу боис, суд, аризачининг аризаси талабини қисман қаноатлантиришни, Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олиб, жавобгардан давлат божи ундирмасликни, аризачи томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118, 170, 176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И ЛД И: Аризачининг аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “«ЖАВОБГАР НОМИ»” МЧЖга нисбатан 11 655 000 сўм молиявий жарима қўлланилсин. Қўлланилган молиявий жарима суммасини ундириш Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг, Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси зиммасига юклатилсин. Аризани қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “«ЖАВОБГАР НОМИ»” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг, Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи Ф.Аманов