Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2503/21474 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 93c40893-6a86-4ae6-937f-8e5a0bba33f3 Claim ID PDF Hash 3ad73efa8ed8c559... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
Мазкур кодекснинг 261-моддаси Мазкур кодекс 261 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
--------------сонли иш судья: Б.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳар 2025 йил 10 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Мадрахимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг котиблигида, даъвогар вакили – --------(ишончнома асосида) иштирокида даъвогар - -------------- АЖнинг жавобгар – -------------- фермер хўжалигидан 40189226 сўм асосий қарз, 26113370 сўм пеня, жами 66302596 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Наманган туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни АНИҚЛАДИ: -------------- АЖ(бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - -------------- фермер хўжалиги(бундан буён матнда – жавобгар)дан энергия таъминоти шартномасига асосан истеъмол қилинган электр энергиясидан бўлган 40189226 сўм асосий қарз, 26113370 сўм пеня, жами 66302596 сўм қарздорликни қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Шу сабабли суд, ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд ишдаги тўпланган хужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш хужжатларидан аниқланишича, Мингбулоқ туман электр таьминоти корхонаси билан -------------- фермер хўжалиги ўртасида “Юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти” шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномани 1-бандига мувофиқ, ушбу шартнома билан корхона истеъмолчига уланган электр тармоқлари орқали электр энергиясини (бундан буён матнда “Энергия” деб юритилади) етказиб бериш мажбуриятини, истеъмолчи эса қабул қилинган энергия хақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.4-бандига кўра, корхона томонидан истеъмолчига етказиб берилган энергия (қувват) миқдори энергияни (қувватни) ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланади деб белгиланган. Шартномага асосан корхона томонидан истеъмолчига хар ойда белгиланган миқдорда энергия қуввати етказиб берилган. Даъво аризага илова қилинган маълумотларга кўра, етказиб берилган энергия учун 2025 йил 1 ноябрь холатига асосий қарздорлик 40189226 сўмни ташкил этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда – ФК)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 468-моддаси ҳамда энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 470-моддасига кўра эса, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. Даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш талаби асосли бўлиб, мазкур қарздорлик тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақфактура ва солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топади. Шу сабабли жавобгарлан 40189226 сўм асосий қарздорликни ундириш лозим бўлади. Бундан ташқари, асосий қарз бўйича тўлов кечиктирилганлиги учун шартноманинг 3.12-бандига кўра, муддати ўтказиб юборилган хар бир куни учун кечиктирилган тўлов сўммасининг 0.1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов сўммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундириш кўрсатилган. Шу сабабли даъвогар томонидан даъво аризасида программалаштирилган “Электроҳисоб” дастури орқали ҳисобланган 26113370 сўм пеня пеняни ундиришни сўраган. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Мазкур кодекснинг 261-моддасига асосан, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Бироқ даъво аризасида сўралган пеня миқдори кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлиб, унинг миқдори (40189226/2) шартнома шартларига кўра 20094613 сўмдан ошмаслиги лозим бўлади. Шу сабабли сўралган пенянинг 6018757 сўм қисми асоссиз ҳисобланади. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт деб кўрсатилган. Ушбу ҳолатларни инобатга олиб, суд пеня суммасини 3000000 сўм миқдорида ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Суд, юқоридагиларга кўра, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига тўланган 41200 сўм почта харажатларини, бюджетга 1205676.78 сўм давлат божи, даъвогар ҳисобидан эса даъвонинг асоссиз қисми 120375.14 сўм давлат божини ундиришни лозим деб хисоблайди.‬ Суд, ИПКнинг 118, 170, 176, 179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар - -------------- АЖнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар -------------- фермер хўжалиги ҳисобидан: - Даъвогар -------------- АЖ фойдасига 40189226 сўм асосий қарздорлик, 3000000 сўм пеня, жами 43189226 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик хамда олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати;‬ - Республика бюджетига 1205676.78 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига 120375.14 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи Б.Мадрахимов