Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1902-2501/8711 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья XUSANOV SAIDMUROD JURAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5a98cce4-8d7c-436d-be17-c6153abae896 Claim ID PDF Hash a3cab2bc5ab142b5... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
айд этилган ФК 735-моддаси айд этилган ФК 735 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
аролик кодексининг 292-моддаси аролик кодекси 292 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 138-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 138 law
Текст решения 11 106 символов
4-1902-2501/8711-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 10 декабрь Шеробод тумани Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Ж.Хусанов судья ёрдамчиси И.Абдурахмоновнинг иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – манфаатида жавобгар – дан ва кафил zzzzzzzzzzzz ҳисобидан солидар тартибда 2 485 000 000 сўм кредит графиги фоиз қарздорлиги ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар ва жавобгарлар ва zzzzzzzzzzzzлари вакиллари ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг вакили иштирокисиз Шеробод туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқилганда, қуйидагилар а н и қ л а н д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси Шеробод туманлараро иқтисодий судига манфаатида манфаатида даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар – дан ва кафил zzzzzzzzzzzzидан солидар тартибда фойдасига 2 485 000 000 сўм кредит графиги фоиз қарздорлиги ундиришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар ва жавобгарлар ва zzzzzzzzzzzzлари вакиллари ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг вакили суд мажлисига келмади, даъвогар вакили ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили ишни иштирокисиз кўришни сўраган. Суд, ишни Ўзб. Рес. ИПКнинг 170-моддаси 2-қисмига кўра палата ва даъвогар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, ишни Ўзб. Рес. ИПКнинг 170-моддаси 3-қисмига кўра жавобгарлар ва zzzzzzzzzzzzлари вакиллари вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси 1-қисмига кўра Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 1-қисмига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 2-қисмига кўра ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 3-қисмига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга нормативҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, (кейинги ўринларда банк деб юритилади) Термиз банк хизматлари маркази ҳамда (кейинги ўринларда қарздор деб юритилади) ўртасида Полиэтилен пакет ишлаб чиқаришни ташкил этиш асбоб-ускуналарини сотиб олиш мақсадида 24 ой имтиёзли давр билан 84 ой муддатга йиллик 18 фоиз тўлаш шарти билан 2 485 000 000 сўм кредит ажратиш ҳақида 2024 йил 08 ноябрь куни 640-сонли кредит шартномаси тузилиб, кредит ажратилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги матнларда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Суд мажлисига банк 10.12.2025 йилги 01-4/3357-сонли маълумотнома ва илова қилиб жавобгар банк ҳисоб варақ айланмасини тақдим этиб, унда жавобгар даъво ариза топширилган 20.11.2025 йилдан қисман тўлов амалга оширилиб, 28 404 121 сўм қарз қолгани ҳақида маълумотнома тақдим этган. Жумладан, даъво ариза 2025 йил 17 ноябрь куни Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ариза имзолангандан сўнг 20.11.2025 йилда 1 179 822.67 сўм, 01.12.2025 йилда 28 367 848.56 сўм, 01.12.2025 йиилда 6 705 125.55 сўм, 01.12.2025 йилда 21 889 395.00 сўм, 01.12.2025 йилда 29 547 671.23 сўм жами 87 689 863,01 сўм тўлов амалга оширилгани айланмада қайд этилган ФК 735-моддасига асосан қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 736-моддасида назарда тутилишича, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг узиш қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 16-сонли Қарори 1-бандида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15- моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этиши, Конституциянинг олий юридик кучга эгалиги ҳақидаги қоида унинг нормалари барча қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан устун туришини англатиши ва шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозимлиги” тўғрисида тушунтириш берилган.Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Банк томонидан шартномада белгиланган тартибда ва муддатда кредит маблағлари ажратилган бўлса-да, қарздор томонидан кредит шартномаси бўйича кредит фоизларини шартномада белгиланган муддатда ва қайтариш жадвалига асосан ўз вақтида тўлаб борилмасдан, график қарздорлик 116 247 812 сўм фоиз қарздорликни ўз вақтида тўланмасдан шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Мазкур ҳолда суд, даъвода қайд этилган кредит фоиз қарзини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва суд мажлисига қадар тўланган 87 689 863,01 сўмни айирган ҳолда қолган тўлаанмаган 116 247 812-87 689 863,01=28 557 948,99 сўмни қаноатлантиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра суд даъвони қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар ҳисобига 28 557 948,99 сўм кредит графиги фоиз қарздорлиги ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, давлат божини жавобгардан ундиришни лозим топади. Шунингдек ундирувни кафил zzzzzzzzzzzzидан солидар тартибда ундириш сўралган. Аниқланишича, 2024 йил 08 ноябрь куни zzzzzzzzzzzzи ва банк ўртасида 2 485 000 000 сўмга 640-01-сонли кафиллик шартномаси имзоланган. Ушбу шартнома 2.2. бандида кафил zzzzzzzzzzzzи жавобгар билан бсанрк олдида кредит асосий қарз ва фоиз тўловлари бўйича баробар ҳажмда жавобгар эканлигини қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 292-моддасининг биринчи қисмига кўра кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 293моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. zzzzzzzzzzzzи даъвогар баанкда ҳисоб рақами очилган бўлиб, инкасса топширқноомаси орқали ундириш чораси кўрилган. Юқоридагига кўра суд 28 557 948,99 сўм кредит графиги фоиз қарздорлиги ундиришни кафил zzzzzzzzzzzzидан солидар ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15, 55, 138моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 279, 263, 280, 326, 333, 734, 735, 736-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118, 170, 176, 180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. ва zzzzzzzzzzzz ҳисобидан солидар тартибда фойдасига 28 557 948,99 сўм кредит графиги фоиз қарздорлиги ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. ҳисобидан 2 324 956,24 сўм давлат божи Ўзбекистон Республикаси ҳисобига ундирилсин. ҳисобидан 41 200 сўм давлат божи Ўзбекистон Республикаси ҳисобига ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериши ёки ушбу муддатда апелляция шикояти берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти бериши мумкин. Раислик қилувчи судья С.Ж.Хусанов