Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2505/8909 Дата решения 10.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ea3e7ea2-a612-47a9-a6e9-1494f6cbdb62 Claim ID PDF Hash 2c3db50ea8ddc8fb... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
нинг 74-моддаси нинг 74 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/8909-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 10 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар *** акциядорлик жамиятининг жавобгар *** масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили Ж.Файзиев (ишончнома асосида), жавобгар вакили К.Самиев (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар *** акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 42.650.472 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан қарздорлик бугунги кунга қадар тўлаб берилмаганлиги сабабли даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили даъво аризасига нисбатан эътирозлар келтириб, даъво аризада кўрсатилган 2025 йил 1 сентябрь куни ҳолатида жавобгарнинг истеъмол қилинган табиий газ учун қарздорлиги мавжуд эмаслигини, даъвогарнинг мутахассиси 2020 йил 19 август куни жавобгарга тегишли газ ҳисоблагич қиёсловдан ўтказиш учун ечиб олинганлиги, бироқ уни қиёсловдан ўтказилган пайтга қадар газ ҳисоблагич кўрсаткичида механик кўрсаткич ўзгаришсиз қолган бўлсада, бироқ блок коррекциясида кўрсаткич 141.491 м3га номаълум сабабларга кўра ошганлиги ва даъвогар томонидан ушбу фарқ бўлган кўрсаткични қарздорлик сифатида абонент ҳисобварағига асоссиз киритганлигини тушунтириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ҳақида 2030720296-сонли абонент ҳисоб-рақами билан шартнома тузилиб, унга кўра даъвогар келишилган ҳажмда ва муддатда газ тармоқлари орқали табиий газ маҳсулотини етказиб бериш, жавобгар эса табиий газ ҳажмини қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини белгиланган нархлар бўйича ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартномага асосан 2020 йил 1 январдан жавобгарга ишлаб чиқариш фаолияти учун келишилган миқдорда табиий газ етказиб берган, жавобгар эса истеъмол қилинган табиий газ ҳақини ўзаро ҳисоб-китоб қилиб келган. 2 Даъвогар томонидан шартнома шартларига мувофиқ жавобгарга келишилган табиий газ маҳсулотини етказиб берган ва 2025 йил 1 сентябрь куни ҳолатида етказиб берилган табиий газ ҳақи учун қолдиқ 42.650.472 сўм қарздорлик ҳисобланган. Шу сабабли даъвогар даъво аризасида кўрсатилган талаб билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Суд муҳокамасида аниқланишича, даъвогарнинг мутахассиси томонидан 2020 йил 19 август куни жавобгарнинг мурожаатига кўра унга қарашли узумни қайта ишлаш объектида ўрнатилган СТГ-80/250 (давлат рақами 05720, БК рақами 03119) русумли электрон газ ҳисоблагич ускунаси навбатдаги қиёслов кўригидан ўтказиш учун ечиб олинган ва жавобгар вакилига топширилган, бу ҳақда жавобгар вакили иштирокида далолатнома тузилган. Далолатномада газ ҳисоблагич кўрсаткичлари, яъни механик кўрсаткичи 1261114 м3 ва блок коррекциясида эса кўрсаткичи 1428456 м3ни ташкил қилиши ва жавобгар газ тармоғига газ ҳисоблагичсиз уланмаганлиги қайд этилган. Бироқ, “R vsh n Xurshid S rvis” МЧЖ томонидан қиёсловдан ўтказиш учун тақдим этилган газ ҳисоблагичнинг техник ҳолати кўрикдан ўтказилганда, унинг механик кўрсаткичи ўзгаришсиз 1261115 м3 ва блок коррекцияси кўрсаткичи эса 1569947 м3ни ташкил қилиши, газ ҳисоблагичнинг пломбалари мавжудлиги аниқланган ва газ ҳисоблагичнинг айрим эҳтиёт қисмлари алмаштирилиб, бу ҳақда 2020 йил 10 сентябрь куни далолатномалар тузилган. Шунга кўра, “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДМ Бухоро филиалининг жавобгарга тегишли газ ҳисоблагичнинг давлат қиёсловидан 3 ўтказилганлиги ҳақида 2020 йил 14 сентябрь куни 10144-сонли сертификат расмийлаштириб берилган. Бинобарин, мазкур ҳолатда даъвогар томонидан газ ҳисоблагичнинг ечиб олинган пайтдаги блок коррекциясида кўрсатгичи 1428456 м3 ва қиёсловдан ўтказиш пайтида ушбу кўрсатгич номаълум сабабларга кўра 1569947 м3га ошганлиги ҳолати бўйича ўзаро орадаги фарқ бўлган 141491 м3 кўрсатгични 2022 йил апрель ойида жавобгарнинг табиий газ истеъмоли бўйича абонент ҳисоб-варағи картасига (141491 м3 х 660 сўм) 93.384.060 сўм миқдорида қарздорлик ҳисоблаб асоссиз киритилган. Мазкур ҳолат иш ҳужжатларидаги далолатномалар, даъвогарнинг ҳудудий бўлими мутахассиси Ў.Собировнинг 2023 йил 29 сентябрдаги метрологик хулосаси ва тушунтириш хати, мутахассис П.Ҳазратовнинг тушунтириш хати, жавобгар ходими Х.Кулиевнинг тушунтириш хати, газ ҳисоблагич хотира маълумотлари, абонент ҳисоб-варағи карталари, жавобгарнинг даъвогарга мазкур ҳолат юзасидан қарздорликни қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳақидаги мурожаатлари, “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси мутахассисининг 2025 йил 8 ноябрдаги ўрганиш маълумоти ва жавобгар вакилларининг тушунтиришлари каби ишончли ва етарли далиллар билан тасдиқланади. Ваҳоланки, газ ҳисоблагичнинг ечиб олинган пайтдаги олинган механик кўрсатгичи 1261114 м3 кейинчалик қиёсловдан ўтказиш пайтида ўзгармаган. Шунингдек, жавобгар томонидан низо юзасидан газ ҳисоблагичга қасддан шикаст етказганлиги ёки газни ҳисоблаш схемаси ёки хотирасига аралашганлик каби қонун бузилиш ҳолатлари мавжуд эмас. ИПКнинг 72-моддасига мувофиқ қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Бундан кўринадики, жавобгарнинг мазкур ҳолат юзасидан келтирган важлари ишончли ҳисобланади ва даъво аризасида қайд этилган 2025 йил 1 сентябрь куни ҳолатида етказиб берилган табиий газ ҳақи учун даъвогар олдидаги қолдиқ 42.650.472 сўм қарздорлиги мавжуд эмас. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби асоссиз ҳисобланади. Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу сабабли суд иш юзасидан суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, иш юзасидан даъвогар томонидан 41.200 сўм почта харажатлари тўланганлигини инобатга олишни, даъвогардан республика бюджетига 853.094,44 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. 4 Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 177, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар *** акциядорлик жамиятидан республика бюджетига 853.094,44 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья И.Юлдашев