Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2511/113914 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья RAHMATOVA ADIZA ORIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 06f2d776-26a1-423b-a5dc-54636f8d2a61 Claim ID PDF Hash 34664d75492d9910... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
онунининг 32-моддаси онуни 32 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2511/113914-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 09 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг раислигида, Қ.Қўзиеванинг котиблигида, ишни видеоконферецалоқа режимига кўмаклашувчи К.Олимов иштирокида даъвогар ***нинг жавобгар ***дан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили Х.Солиев (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида видеоконферецалоқа режими очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** (матнда жавобгар деб юритилади)дан 3.000.000.000 сўм асосий қарз ва 1.500.000.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, вакили иштирокини таъминламади, иш ҳужжатларида суд мажлисида хабардорлигини тасдиқловчи почта хабарномаси мавжуд. Шу сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни унинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 01 июлдаги 210701 D 10-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилиб, унга кўра унга кўра даъвогар томонидан “Парранда боқиш учун” дастгоҳ етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 5.5-бандига кўра, “сотиб олувчи” (жавобгар) етказиб бериладиган маҳсулот учун 100 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириши лозимлиги белгиланган. Шартномага асосан даъвогар томонидан 2021 йил 31 августдаги тўлов топшириқномасига орқали жами 3.000.000.000 сўм жавобгар ҳисоб рақамига тўлов амалга оширилган. Бироқ жавобгар томонидан шартнома мажбурияти умуман бажарилмасдан, товарларни етказиб бермаган.Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 3.000.000.000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида юборган талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 3.000.000.000 сўм қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома, солиштирма далолатнома, талабнома хати ва бошқа далиллар билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади. Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан қарздорлик умуман тўланмаган. Шу сабабли суд даъвогарнинг 3.000.000.000 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига асосан маҳсулот ҳақи учун ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун ҳисобланган 1.500.000.000 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шартномада маҳсулот ҳақи учун тўлов ўз вақтида амалга оширмаганлик учун мулкий жавобгарлик назарда тутилмаган, шу боис даъвогар ушбу Қонун нормасига мувофиқ пеня суммасини қарздорлик кечиктирилган давр учун тўғри ҳисобланган. Шу сабабли мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини, даъвогар томонидан қарзни ўз вақтида ундириш чорасини кўрмаганлиги ва шартнома шартига риоя қилмасдан олдиндан тўловсиз маҳсулот етказиб берганлиги учун пенянинг ошишига сабаб бўлганлиги ва тарафларнинг мулкий манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини камайтириб қисман 420.000.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд, даъво талаблари асосли бўлганлиги сабабли, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини ва республика бюджетига 90.000.000 сўм давлат божи ҳамда Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатлар ундирилсин. ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ***дан даъвогар *** фойдасига 3.000.000.000 сўм асосий қарз, 420.000.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ***дан республика бюджетига 90.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Жавобгар ***дан ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажатлар ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья А.Раҳматова