Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2302-2503/2296 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукус туманлараро иқтисодий суди Судья AMANIYAZOV JALG‘AS JOLDASBAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 98864e33-b135-436d-b52e-1548eb68f54b Claim ID PDF Hash e81c33e30ea7921b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 6 975 символов
4-2302-2503/2296-сонли иқтисодий иш судья Ж.Ж.Аманиязов Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Беруний тумани 2025 йил 9 декабрь Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Аманиязовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Г.Базарбаеванинг котиблигида, даъвогар XX иштирокида, XX даъвогар XXнинг манфаатини кўзлаб, унинг фойдасига жавобгар XXдан 48 010 480 сўм асосий қарз ундиришни сўраган даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни судининг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: XX (кейинги ўринларда палата деб юритилади) даъвогар XX (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) нинг манфаатини кўзлаб, унинг фойдасига жавобгар XX (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) дан 48 010 480 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг ёзма фикрини судга тақдим қилмади. Суд иш ҳужжатларида жавобгарнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига мувофиқ ишни унинг вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва 2 шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 449-моддасининг биринчи қисмига асосан сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 1 мартда 72/Б-сонли шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг 1.1-бандига асосан даъвогар жавобгарга маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса уларни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақисини белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятини олган. Ушбу шартномаларга асосан даъвогар ўз мажбуриятларини бажарган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 2-бандига асосан ҳисобварақ-фактура – Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Ушбу Низом 63-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларига мувофиқ, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Шу боис даъвогар жавобгардан қарздорликни ундириш талаби билан судга мурожаат қилган. Ушбу ҳолатлар ишдаги шартномалар, талабнома, ҳисобварақ-фактура, ҳисоблашув далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади. Шу боис, суд даъвогарнинг 48 010 480 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди. ИПК 118-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. 3 Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида»ги Қонунига илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а» кичик бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2022 йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати тўланиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган. Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати тўланган. Шу боис, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини, республика бюджетига 960 209,60 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар XXдан XX фойдасига 48 010 480 сўм асосий қарз ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар XXдан республика бюджетига 960 209,60 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья Ж.Ж.Аманиязов