Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/21702 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Ҳудудгазтаъминот
Source ID f02c802b-2639-4a49-b4fc-a09e1f68fdd5 Claim ID PDF Hash 4c78d7561986ffc6... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 25-моддаси нинг 25 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 9 декабрь 4-1501-2501/21702-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончнома ва ордерга асосан) С.Ахмаджонов, жавобгар вакили (ишончномага асосан) Д.Умматовларни иштирокида, даъвогар ЯТТ «Каримов Илхомжон Дехқонбоевич»нинг жавобгар «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятига ҳисобланган 91 028 270 сўм пеняни АСКУГ ЮР дастуридан ўчириш бўйича тегишли ўзгартириш киритиш мажбуриятини юклашни ва 3 000 000 сўм моддий зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ЯТТ «Каримов Илхомжон Дехқонбоевич» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) зиммасига Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 апрель кунги 4-1501-2503/7885-сонли ҳал қилув қарорига асосан асоссиз деб топилган 91 180 300 сўм қарздорликка нисбатан ҳисобланган 91 028 270 сўм пеняни АСКУГ ЮР дастуридан ўчириш бўйича тегишли ўзгартириш киритиш мажбуриятини юклашни ва 3 000 000 сўм моддий зарарни ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъво аризасини қувватлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз кўрсатмаларини баён қилиб, ишни қонуний ҳал қилинишини сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этиб, иш юритишдан тугатишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 апрель кунги 4-1501-2503/7885-сонли ҳал қилув қарори билан ЯТТ «Каримов Илхомжон Дехқонбоевич»нинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятига 10 (ўн) кун муддат ичида АСКУГ ЮР дастурида №16115272-сонли улгуржи истеъмолчининг абонент картасида 2022 йил январь ойи учун ҳисобланган 147 065 000 сўм ўрнига 55 884 700 сўмга ўзгартириш мажбурияти юклатилган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар зиммасига Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 апрель кунги 4-1501-2503/7885-сонли ҳал қилув қарорига асосан асоссиз деб топилган 91 180 300 сўм қарздорликка нисбатан ҳисобланган 91 028 270 сўм пеняни АСКУГ ЮР дастуридан ўчириш бўйича тегишли ўзгартириш киритиш мажбуриятини юклашни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 25-моддаси биринчи бандига кўра, иқтисодий судга, иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлилиги белгиланган. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг жавобгар зиммасига 91 180 300 сўм қарздорликка нисбатан ҳисобланган 91 028 270 сўм пеняни АСКУГ ЮР дастуридан ўчириш бўйича тегишли ўзгартириш киритиш мажбуриятини юклаш талаби иқтисодий судга тааллуқли эмас деб ҳисоблайди. ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисмининг биринчи бандига кўра, суд агар, иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса, иш юритишни тугатади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг ушбу талаби бўйича иш юритишдан тугатишни лозим деб топди. Бундан ташқари, даъвогар, жавобгар ҳисобидан 3 000 000 сўм моддий зарарни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 19.-бандига кўра, зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ушбу ҳолатлардан келиб чиқилганда, даъвогарнинг даслабки даъво талаби бўйича иш юритиш тугатилганлиги ҳамда даъвогарга бевосита жавобгарнинг айби билан мазкур 3 000 000 сўм моддий зарар етказилганлиги ҳолатлари асослантирилмаганлиги сабабли қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 18-моддасининг биринчи қисми, бешинчи бандига кўра, давлат божи агар иш судга тааллуқли бўлмаса, ишни юритиш тугатилганда, тўлиқ ёки қисман қайтарилиши кераклиги белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 3 000 000 сўм моддий зарарни ундириш талаби бўйича қаноатлантиришни рад этишни, даъвогарнинг жавобгар зиммасига Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 апрель кунги 4-1501-2503/7885-сонли ҳал қилув қарорига асосан асоссиз деб топилган 91 180 300 сўм қарздорликка нисбатан ҳисобланган 91 028 270 сўм пеняни АСКУГ ЮР дастуридан ўчириш бўйича тегишли ўзгартириш киритиш мажбуриятини юклаш талаби бўйича иш юритишни тугатишни, даъвогар томонидан тўланган 60 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни ҳамда даъвогар томонидан тўланган 2 030 000 сўм давлат божини аризасига асосан қайтаришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг жавобгар зиммасига 91 180 300 сўм қарздорликка нисбатан ҳисобланган 91 028 270 сўм пеняни АСКУГ ЮР дастуридан ўчириш бўйича тегишли ўзгартириш киритиш мажбуриятини юклаш талаби бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар ЯТТ «Каримов Илхомжон Дехқонбоевич» томонидан тўланган 60 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Даъвогар ЯТТ «Каримов Илхомжон Дехқонбоевич» томонидан тўланган 2 030 000 сўм давлат божи аризасига мувофиқ, маълумотнома асосида қайтарилсин. (ргои Ишда ииипирок этҳ^| ой муддат ичида судиииг ҳал а вилоят иқтисодий судига цилув царори устидаи ҳацли ш . апелляция шикояти Т.Маматожиев (протё Раислик этувчи: