Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2503/9238 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f6042b62-3d64-4e5d-a1ea-83c0767e7320 Claim ID PDF Hash 38387a1306486251... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
онуннинг 93-моддаси онуннинг 93 law
онунинг 108-моддаси онунинг 108 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2503/9238-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 9 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида, судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, аризачи АТ “Халқ банки”нинг қарздор “ UR Z YEV B RI DIN” МЧЖ (аввалги ташкилий-ҳуқуқий шакли фермер хўжалиги)ни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни, аризачи вакили: Н.Рахматиллоев (ишончнома асосида), қарздор вакили: Б.Муртазаев (раҳбар), муваққат бошқарувчи З.Холмуродовалар иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризачи АТ “Халқ банки” Қарши туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “ UR Z YEV B RI DIN” МЧЖ (аввалги ташкилий-ҳуқуқий шакли фермер хўжалиги) (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топишни сўраган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 23 октябрдаги ажримига асосан “ UR Z YEV B RI DIN” МЧЖга нисбатан тўловга қобилиятсизлик иши кўзғатилиб, кузатув жорий этилган. Муваққат бошқарувчи этиб З.Холмуродова тайинланган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабларини қўллаб-қувватлаб, қарздор томонидан кредит қарздорликлари тўлаб берилмаганлигини билдириб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили қарздорликни бартараф қила олмаслигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи кузатув натижалари бўйича якуний хисобот тақдим қилиб, кредиторлар йиғилишида қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилинганлигини билдириб, аризачининг аризасини қаноатлантириб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўради. Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, муваққат бошқурувчисининг кузатув натижалари бўйича ҳисоботи билан танишиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризачининг талабини қаноатлантиришни ва суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим деб топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (матнда – Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Қонуннинг 7-моддасига асосан қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Суд бошқарувчиси томонидан “ UR Z YEV B RI DIN” МЧЖда кузатув тартиб-таомили жараёнида корхона номида мол-мулклари аниқланмаганлиги, корхона 2024 йил фаолиятини 14 424 800 сўм зарар билан билан якунлаганлиги, 2025 йил 05 декабрь ҳолатида корхонанинг иш ҳақидан 39 936 800 сўм, бюджет олдидаги солиқ ва бошқа мажбурий йиғимлардан 1 521 943 сўм, АТ Халқ банки олдида 772 679 454 сўм қарздорликлари аниқланиб, кредиторлар реестри шакллантирилган ҳамда корхона тўлов қобилиятига эга эмаслиги сабабли тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақида хулоса қилинган. Қонун 12-моддаси бешинчи қисмининг 5-хатбошисида қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш ёки қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилини бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш кредиторлар йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига кириши белгиланган. Кредиторларнинг 2025 йил 05 декабрдаги биринчи йиғилиши қарори билан қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган. Қонуннинг 93-моддасида кузатув тартиб-таомили жараёнида қарздор, қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси, шунингдек учинчи шахс (шахслар) суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида судга мурожаат қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан кредиторларнинг биринчи йиғилишига ёхуд суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақидаги илтимоснома билан бевосита судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги назарда тутилган бўлиб, қарздор, қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси, шунингдек учинчи шахс (шахслар) томонидан суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида мурожаат келиб тушмаган. Шунингдек, Қонунинг 108-моддасида агар қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг ҳақиқий имконияти аниқланса, ташқи бошқарув тартиб-таомили кредиторлар йиғилишининг илтимосномаси, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган қарздор бўйича эса ваколатли давлат органининг аризаси асосида суд томонидан жорий этилиши назарда тутилган. Бу ҳолатда эса ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ёки суд бошқарувчиси томонидан аниқланган таҳлиллардан қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашнинг бирор-бир имкониятини аниқлашнинг имкони мавжуд эмас. Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Қайд этилганларга кўра, суд аризачининг қарздорни банкрот деб эътироф этиш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, суд харажатларини эса қарздор зиммасига юклашни лозим топади. Қонуннинг 142-моддасига асосан, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Мазкур ҳолатда, суд ваколатли орган томонидан номзоди тақдим қилинган учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга Холмуродова Зулфия Маматмуродовнани қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топади. Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига юборилади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 51, 52, 141, 142моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176–179, 186-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Қарздор “ UR Z YEV B RI DIN” МЧЖ банкрот деб эътироф этилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. “ UR Z YEV B RI DIN” МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси этиб учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга Холмуродова Зулфия Маматмуродовна номзоди тасдиқлансин. Суд тугатиш бошқарувчиси Холмуродова Зулфия Маматмуродовна зиммасига қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги ҳақида расмий нашрда эълон бериш, тугатишга доир иш юритишни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун асосида ташкил этиш ва ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги”ги Қарорига асосан сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида асослантирилган хулоса тайёрлаш ва хулосани кредиторлар йиғилиши ҳамда судга тақдим этиш, шунингдек қилинган ишлар ҳақида ҳар ойда 1 (бир) маротаба судга ёзма оралиқ ҳисобот тақдим этиб бориш ҳамда якуний ҳисоботни 2026 йил 9 декабрга қадар тақдим этган ҳолда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 140-150-моддаларида белгиланган тартибда тугатишга доир ишларни олиб бориш вазифаси юклатилсин. “ UR Z YEV B RI DIN” МЧЖ бошқарув органи тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлайди. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари, шу жумладан қарздор юридик шахснинг раҳбари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантирилсин. “ UR Z YEV B RI DIN” МЧЖ ҳисобидан АТ Халқ банки фойдасига 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин. Мазкур ҳал қилув қарорини ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Қарши шаҳар бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасига етказиш тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилсин. Ҳал қилув қарори устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.А.Муқумова 4-1801-2503/9238-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (ХУЛОСА ҚИСМИ) Қарши шаҳри 2025 йил 9 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида, судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, аризачи АТ Халқ банкининг қарздор “ UR Z YEV B RI DIN” МЧЖ (аввалги ташкилий-ҳуқуқий шакли фермер хўжалиги)ни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни, аризачи вакили: Н.Рахматиллоев (ишончнома асосида), қарздор вакили: Б.Муртазаев (раҳбар), муваққат бошқарувчи З.Холмуродовалар иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 51, 52, 141, 142-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176–179, 186моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Қарздор “ UR Z YEV B RI DIN” МЧЖ банкрот деб эътироф этилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. “ UR Z YEV B RI DIN” МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси этиб учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга Холмуродова Зулфия Маматмуродовна номзоди тасдиқлансин. Суд тугатиш бошқарувчиси Холмуродова Зулфия Маматмуродовна зиммасига қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги ҳақида расмий нашрда эълон бериш, тугатишга доир иш юритишни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун асосида ташкил этиш ва ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги”ги Қарорига асосан сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида асослантирилган хулоса тайёрлаш ва хулосани кредиторлар йиғилиши ҳамда судга тақдим этиш, шунингдек қилинган ишлар ҳақида ҳар ойда 1 (бир) маротаба судга ёзма оралиқ ҳисобот тақдим этиб бориш ҳамда якуний ҳисоботни 2026 йил 9 декабрга қадар тақдим этган ҳолда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 140-150-моддаларида белгиланган тартибда тугатишга доир ишларни олиб бориш вазифаси юклатилсин. “ UR Z YEV B RI DIN” МЧЖ бошқарув органи тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлайди. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари, шу жумладан қарздор юридик шахснинг раҳбари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантирилсин. “ UR Z YEV B RI DIN” МЧЖ ҳисобидан АТ Халқ банки фойдасига 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин. Мазкур ҳал қилув қарорини ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Қарши шаҳар бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасига етказиш тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилсин. Ҳал қилув қарори устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.А.Муқумова СУД Қарши шаҳри МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ 2025 йил 09 декабрь 4-1801-2503/9238-сонли иш Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида, судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, аризачи АТ Халқ банкининг қарздор “ UR Z YEV B RI DIN” МЧЖ (аввалги ташкилий-ҳуқуқий шакли фермер хўжалиги)ни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни, аризачи вакили: Н.Рахматиллоев (ишончнома асосида), қарздор вакили: Б.Муртазаев (раҳбар), муваққат бошқарувчи З.Холмуродовалар иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқмоқда. Раислик қилувчи суд мажлисини очди ва қандай иш кўрилишини эълон қилди. Котиб суд мажлисига таклиф қилинган тарафларнинг келган ёки келмаганлиги тўғрисида раислик қилувчига ахборот берди. Суд мажлисини ўзбек тилида олиб борилишига келишиб олинди. Раислик қилувчи суд таркиби ва суд мажлиси котибини эълон қилди ҳамда уларга нисбатан раддиялар ҳамда иқтисодий иш юзасидан илтимосномалар бор-йўқлигини сўради. Раддия ва илтимосномалар бўлмади. Раислик қилувчи ишда иштирок этаётган шахсларга ИПК 42моддасида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди. Раислик қилувчи далилларни текшириш тартибини белгилади. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглашга киришди: Раислик қилувчи аризачи вакилидан қарздор томонидан қарзлар қопланган ёки йўқлигини сўради. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабларини қўллаб-қувватлаб, қарздор томонидан кредит қарздорликлари тўлаб берилмаганлигини билдириб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили қарздорликни бартараф қилолмаслигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи кузатув натижалари бўйича якуний хисобот тақдим қилиб, кредиторлар йиғилишида қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилинганлигини билдириб, аризачининг аризасини қаноатлантириб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўради. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришини тинглаб, музокарага ўтди: аризачи вакили: - аризани қаноатлантиришни сўрайман. Қарздор қакили: - аризани қаноатлантиришни сўрайман. Муваққат бошқарувчи: - аризани қаноатлантиришни сўрайман. Раислик қилувчи алоҳида хонада қолди. Бироздан сўнг чиқиб, раислик қилувчи қарорнинг хулоса қисмини эълон қилиб, қисқача бундай қарорга келиш асосларини тушунтириб берди ва ҳал қилув қарори устидан шикоят бериш тартибини, беш кунлик муддат ичида суд мажлиси баённомаси ва асослантирилган ҳал қилув қарори билан танишиш ҳуқуқини тушунтирди. Раислик қилувчи суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди. Баённома ИПКнинг 201-202-моддалари талаблари асосида тузилди. Раислик қилувчи, судья А.Муқумова Котиб М.Хушнаева