← Назад
Решение #2836473 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 9 декабрь
4-1001-2528/108052-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судъяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар «Адго ОрИта» маъсулияти чекланган жамиятининг жавобгар
<Юо‘§Шк раггапёа» фермер хўжалигидан жами 32 395 800 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«Адго ОрИта» маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, <Юо‘8Шк раггапёа» фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан 12 958 320 сўм асосий қарз, 19 437 480 сўм пеня ва
тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган.
Шунингдек, даъвогар ишни унинг йўқлигида кўрилиши тўғрисидаги
ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар
суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъвогар ва жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли уларнинг иштирокисиз
ишни кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишда мавжуд бўлган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга
кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларига қараганда, «Адго ОрИта» маъсулияти чекланган
жамияти билан <Юо‘§Шк раггапёа» фермер хўжалиги ўртасида 2023 йил 23
февраль кунги АО 0048-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 23.02.2023
йил кунги АО 0048/1-сонли счёт-фактура билан 40 095 000 сўмлик
маҳсулотлар етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома
шартлари лозим даражада бажарилмасдан ушбу етказиб берилган
маҳсулотлар учун қисман тўловлар амалга оширилиб, қолган 12 958 320
сўмлик маҳсулотлар қиймати учун тўловлар амалга оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш
юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда
ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра,
фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва
бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга
келади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва
тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган
пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб
белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
12 958 320 сўм асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, жавобгар томонидан тақдим қилинган 2025 йил 7 октябрь кунги
29-сонли тўлов топшириқномаси билан 12 958 320 сўм тўловлар амалга
оширилганлиги кўрсатилган.
Шу сабабли суд, жавобгар томонидан асосий қарздорлик ихтиёрий
равишда бартараф қилинганлиги сабабли даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
12 958 320 сўм асосий қарзни ундириш талабини рад этишни лозим деб
топди.
Бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 4.3.бандига кўра, ўз вақтида шартнома шартларига мувофиқ, кўрсатилган ишлар,
хизматлар
ва
етказиб
берилган
маҳсулотлар
учун
тўловлар
кечиктирилганлиги учун жавобгардан ўтказиб юборилган ҳар бир
кечиктирилган кун учун тўлов қийматининг 2 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов қийматининг 150 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
19 437 480 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шунга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 19 437 480 сўм пеня
ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки
бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига
кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан
етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ
миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга
ҳақли.
Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан ва қарздор жамиятни мулкий
аҳволини ҳисобга олиб, талаб қилинган пеняни 4 920 000 сўмгача
камайтириб, қаноатлантиришни ва пеняни қолган қисмини рад этишни лозим
деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шунга кўра суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан 4 920 000 сўм пеня, тўланган 412 000 сўм
давлат божи, 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни ҳамда жавобгар
ҳисобидан Республика бюджетига 235 916 сўм давлат божи ундиришни лозим
деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «Адго ОрИта» маъсулияти чекланган жамияти фойдасига
жавобгар <Юо‘81:Нк раггапёа» фермер хўжалиги ҳисобидан 4 920 000 сўм
пеня, тўланган 412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатларини,
жами 5 373 200 сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар <Юо‘8Шк раггапёа» фермер хўжалиги ҳисобидан
Республика бюджетига 235 916 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этув|д
муддат ичида суднинг ҳал цилув
царори устидан шу суд ор
' %поят ицтисодий судига
ишкояти (протест) келтц
апелляция
Раислик этувчи
Т.Маматожиев