← Назад
Решение #2836477 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФК | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1806-2501/6372-сонли иш
ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Яккабоғ тумани
2025 йил 09 декабрь
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Махмудовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Темиров суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили А (2024 йил 22 апрелдаги №32-сонли ишончнома ва 2025 йил 22
октябрдаги 21-сонли ордер асосида) иштирокида, даъвогар “Oq S r
til ”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Б” фермер хўжалиги
ҳисобидан 5 265 422 сўм асосий қарз ва 1 263 701 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “Oq S r
til ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда —даъвогар ва(ёки) сотувчи)манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда —палата)
судга “Б” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда —жавобгар ва(ёки) харидор)га
нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ҳисобидан 5 265 422
сўм асосий қарз ва 1 263 701 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палата ва жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда — ИПК) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли, суд ИПКнинг 127-128,170-моддаси талабларига асосан суд
муҳокамасини ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида палата ва жавобгар
вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани қўллаб
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво ариза киритилгандан сўнг ҳам
жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги маълум қилишиб,
жавобгардан 5 265 422 сўм асосий қарз ва 1 263 701 сўм пеня ҳамда олдиндан
тўлаб чиқилган почта харажатларини ундиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилини тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогар манфатида палатанинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик
шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик
ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 01
мартдаги №139-сонли “Уруғлик чигитни етказиб бериш тўғрисида”ги
шартнома(кейинги ўринларда — шартнома)дан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, сотувчи
харидорга ушбу шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган нави, авлоди ва бошқа
турлари бўйича сифат сертификатига эга бўлган (тукли ва туксиз) уруғлик
чигитларни етказиб бериш, харидор сотувчидан маҳсулотни тегишли
ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда, қабул қилиб олади ва етказиб берилган
уруғлик чигит ҳақини ушбу шартноманинг 3.2-бандида кўрсатилган тартибда
сотувчига тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар ва жавобгар томонидан mu.s liq.uz электрон тизими орқали
расмийлаштирилган 2024 йил 29 мартдаги 198-сонли ҳисобварақ-фактурага
асосан шартнома бўйича жами ҚҚС билан биргаликда жами 5 265 422 сўмлик
шартномада назарда тутилган маҳсулот берилган.
Шартноманинг 3.2-банди талабларига биноан, харидор ушбу шартнома
томонлар ўртасида имзоланган кундан бошлаб 10 кун муддатда ушбу
шартноманинг 1.3-бандида белгиланган миқдордан келиб чиққан ҳолда
шартномада белгиланган умумий сумманинг 100% ни олдиндан сотувчининг
ҳисоб рақамига ўтказиб бериши лозим бўлган.
Бироқ, даъво аризада келтирилган асослар ва даъвогар вакилининг суд
мажлисида берган тушунтиришлари бўйича жавобгар томонидан берилган
маҳсулоти учун 5 265 422 сўм қарздорликни тўламаган ва юзага келган
қарздорликни ихтиёрий асосларда тўлаш юзасидан жавобгарга юборилган
талабнома ижро этилмасдан 5 265 422 сўм асосий қарздорликни тўлаш чоралари
кўрилмаган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 449-моддасига биноан сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва
шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар
тартиби
ва
шакли
белгиланмаган
бўлса,
ҳисоб-китоблар
тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.Агар шартномада товарларни
тўпламга кирадиган алоҳида қисмлар бўйича етказиб бериш назарда тутилган
бўлса, сотиб олувчи товарлар ҳақини, башарти шартномада бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, тўпламга кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан
(танлаб олинганидан) кейин тўлайди.Агар маҳсулот етказиб бериш
шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда
тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини
шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб
олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли..
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ
ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.Ҳар бир
далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан,
далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши
лозим.Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса,
у ишончли деб тан олинади.
Шу сабабли, палата томонидан судга жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 5 265 422 сўм асосий қарз ундириш тўғрисида талаб билдирилган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 5 265 422 сўм асосий қарздорлик ҳолати
иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактура, ишончнома, юк хати,
тилхат, солиштирма далолатнома ва даъвогар вакилларининг берган
тушунтиришлари ва ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини
топиши муносабати билан инкор этиб бўлмайди.
Баён этилганларга биноан, суд палатанинг жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 5 265 422 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини
асосли деб ҳисоблайди, даъвонинг 5 265 422 сўм асосий қарзни қисмини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, палата жавобгар ҳисобидан 1 263 701 сўм пеня
ундиришни сўраган.
ФКнинг 261-моддаси учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан
фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 263-моддасига асосан неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни (кейинги
ўринларда — Қонун) 24-моддаси иккинчи қисми агар қонунчиликда ёки
шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, хўжалик шартномаларини
бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик учун ушбу Қонуннинг 25 - 32моддаларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилиши белгиланган.
Қонуннинг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар
(ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи
(буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2002 йил 4 мартдаги Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи
субъектлар Фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини
иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103сонли қарорида ҳам тушунтириш берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-банди шартларига кўра,
қарздорликни шартноманинг 3.2-бандида кўрсатилган муддатда тўлаб
берилмаган тақадирда харидор томонидаг ҳар бир кечиктирилган кун учун
0,4 % миқдорида, бироқ, шартноманинг умумий умумий суммасининг 30 %дан
ошмаган миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15
июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори
15бандида товарларни уларнинг қийматидан камида 15 фоизи олдиндан
тўланмасдан бериб юборилганлиги (ишлар ва хизматлар бажарилишининг
бошланганлиги) бериб юборилган товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган
хизматлар тўловининг кечиктирилганлиги учун талаб қилинган неустойкани ёки
банк фоизини ундиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида
тушунтириш берилган.
ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан, суд палатнинг жавобгар ҳисобидан 1 263 701
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини шартнома ва қонунчиликка
мувофиқ асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, келишилган
муддатларда тўловларни амалга оширмасдан, 5 265 422 сўм асосий қарзни
кечиктирган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Бундай ҳолларда суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришларидан
келиб чиққан ҳолда талаб этилаётган 1 263 701 сўм пенянинг тўлиқ ундирилиши
жавобгарнинг молиявий аҳволини оғирлаштиришни ҳамда даъвогарнинг
манфаатлариниинобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган 1 263 701 сўм пеня
суммасини камайтириб, пеняни 200 000 сўм миқдорида қаноатлантириб,
пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни
ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд
белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Бироқ, жавобгар ўз талаб, эътирозларини, 5 265 422 сўм асосий
қарздорлик тўланганлиги, молиявий аҳволи тўғрисида маълумотларни тақдим
қилмади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади, агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори
қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий
судларга бериладиганмулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш ҳақи,
пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ91-сон Фармони 3-бандига асосан, 2025 йил 1 августдан бошлаб базавий
ҳисоблаш миқдори — 412 000 сўм этиб белгиланди.
ИПКнинг 118-моддаси ва “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунига асосан палатанинг даъво талаблари асосли деб топилган
сабабли 5 265 422 сўм асосий қарз ва 1 263 701 сўм пеня қисми бўйича 412 000
сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 66, 68, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар “Oq S r
til ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг
даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Б” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Oq S r
til ”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 5 265 422 сўм асосий қарз ва 200 000
сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар “Bun d sl B g`b n” фермер хўжалиги ҳисобидан Давлат
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида ёки
қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори
устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.У. Махмудов