Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2501/14591 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AKBAROV AZIZBEK AVAZBEKOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Art Export Import 777 Ответчик / Подсудимый Омад
Source ID 2b71cceb-23b8-4aec-ba40-9d3ace53c505 Claim ID PDF Hash a76dbbdae910cbb5... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14591-сонли иш АЖРИМ (Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Марғилон шаҳри 2025 йил 9 декабрь Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров, судья ёрдамчиси Х.Хасановнинг котиблигида, даъвогар вакили А.Мелиев (ишончнома асосидаЎзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Art Export Import 777” МЧЖ манфаатида, жавобгар “Омад” ФХдан 12 665 806 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили А.Мелиев (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Art Export Import 777” МЧЖ манфаатида судга мурожаат қилиб, “Омад” ФХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 12 665 806 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 9 декабрдаги медиатив келишувни тақдим этди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 131-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Мазкур медиатив келишув Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги қонуни талабларига мувофиқ тузилган. Тарафлар келиб чиққан низо ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган. ИПК 107-моддасининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Бундай ҳолатда суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 107-108, 195-196-моддаларини қўллаб, суд ажрим қилади: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари даъвогар “Art Export Import 777” МЧЖ зиммасида қолдирилсин. Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга бўлиб, ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. Ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда унинг устидан шикоят (протест) берилиши мумкин. Судья А.Акбаров