← Назад
Решение #2836499 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онунинг | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1304-2501/8322-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2025 йил 9 декабрь
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Хужаназаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожонов котиблигида, даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи
устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” Давлат муассасаси манфаатида
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармасининг
жавобгар “SILVERLE FE” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма
корхонасининг ҳисобидан 32.507.770,50 сўм асосий қарз ва 12.873.076,92 сўм
пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни тарафлардан: даъвогар вакили Ж.Тўйчиев (ишончнома асосида), ва
жавобгар вакили Ў.Пирназаров (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги
“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” Давлат
муассасаси (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади)нинг манфаатида
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “SILVERLE FE” масъулияти чекланган
жамият шаклидаги қўшма корхонасининг ҳисобидан (бундан буён матнда
“жавобгар” деб юритилади) 32.507.770,50 сўм асосий қарз ва 12.873.076,92 сўм
пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, даъво
аризасида келтирилган асосларни такрорлаб, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризасида
ундириш сўралган 32.507.770,50 сўм асосий қарздорликни ундириш талаби
юзасидан эътирози йўқлигини, ҳақиқатан ҳам даъвогар томонидан хизматлар
кўрсатилганлигини, даъвонинг 12.873.076,92 сўм пеня ундириш талаби
юзасидан жавобгарнинг бугунги кундаги моддий аҳволи яхши эмаслигини
инобатга олиб, пеняни камайтиришни сўради.
Суд,
иш
ҳужжатларини
ўрганиб,
тарафлар
вакилларининг
тушунтиришини тинглаб, тақдим этилган далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
12 мартдаги Уруғлик чигит тўдаларини сертификатлаштириш хизматлари
юзасидан 426/У- онли, 2025 йил 8 майдаги Дон ва дон маҳсулотларини
сертификатлаш юзасидан JV/D-19- онли, 2025 йил 19 июндаги Дон ва дон
маҳсулотларини сертификатлаш юзасидан JV/D-24- онли, 2025 йил
30 апрелдаги дон сақлаш сиғимларини баҳолаш бўйича хизмат кўрсатиш
юзасидан JV/D-14-сонли шартномалар тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
“ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 1.1-бандларига кўра
“бажарувчи” (даъвогар) “буюртмачи” (жавобгар)нинг буюртманомасига асосан
хизматларни кўрсатиш мабуриятини, буюртмачи эса ушбу хизмат (ишлар)ни
қабул қилиб, унинг ҳақини шартномада кўрсатилган муддат ва нархларда тўлаб
бериш мажбуриятини олган.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар шартларидан келиб чиқиб,
даъвогар жавобгарга тегишли хизматларни бажарган.
ФК 705-моддасининг биринчи қисмига кўра буюртмачи ўзига
кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида
кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 2.2-, 3.2 ва 3.3-бандларига
кўра, буюртмачи шартнома имзоланган кундан 100 фоиз тўловни ўтказади.
Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартномаларга асосан
бажарилган ишлар юзасидан электрон ҳисоб-фактуралар юборилган ва ушбу
ҳисоб-варақ фактуралар жавобгар томонидан тегишли тартибда қабул қилиб
олинган.
Бундан кўринади-ки, даъво талабида кўрсатилган шартнома юзасидан
даъвогар томонидан кўрсатилган хизматлар жавобгар томонидан тегишли
тартибда қабул қилинган.
Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг шартномада келишилган ва шунга
кўра бажарилган ишлар учун жавобгардан 32.507.770,50 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги талаби асосли ҳисобланади.
Шунингдек, даъво аризасида ундириш сўралган 32.507.770,50 сўм
юзасидан бир томонлама солиштирма далолатнома тузилган.
Ушбу ҳолат даъвогар томонидан жавобгарга хизматлар кўрсатилганлиги
даъвогар вакилларининг кўрсатмалари, иш ҳужжатларидаги ишларни
бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда мазкур ҳужжатларни
асослантирувчи бошқа ҳужжатлар ҳамда электрон ҳисоб-варақ фактуралар
билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис суд даъвонинг 32.507.770,50 сўм асосий қарз ундириш талабини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг
5.1-бандларига асосан жавобгардан пеня ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 5.1-бандларига кўра
шартномада кўрсатилган хизматлар (ишлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик
учун ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлашга келишилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Қонунинг 32-моддасига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар)
ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб
берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Тарафлар ўртасида имзоланган шартномага кўра, даъвогар томонидан
хизматлар тўлиқ кўрсатилган бўлса-да, жавобгар томонидан кўрсатилган
хизматлар (ишлар) учун хизмат ҳақи белгиланган муддатда тўлаб
берилмаганлиги, яъни жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим
даражада бажармаганлиги сабабли даъво аризасида 12.873.076,92 сўм пеня
ундириш сўралган.
Жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлиги, яъни даъвогар томонидан кўрсатилган хизматлар жавобгар
томонидан қабул қилиб олган бўлса-да, унинг ҳақи белгиланган муддатларда
тўлаб берилмаганлиги ҳолати тарафларнинг тушунтиришлари ва иш
ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади.
Даъвогар томонидан пеня миқдори тўғри ҳисобланган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, мажбуриятни бузилиши билан
неустойка миқдори номутаносиблигини, жавобгарнинг мулкий аҳволини, пеня
миқдорини кўпайишида даъвогарнинг ҳам қисман айби борлигини эътиборга
олиб, даъвогар томонидан талаб қилинган пеня миқдорини 1.802.230 сўмгача
камайтиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар
вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, унинг важ ва эътирозларига тегишли
ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвони қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 41.200 сўм
почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатлари, яъни давлат божини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб суд,
қ
р
р қ и л а д и:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги
“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” Давлат
муассасаси манфаатида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах
вилоят бошқармасининг жавобгар “SILVERLE FE” масъулияти чекланган
жамият шаклидаги қўшма корхонасидан 32.507.770,50 сўм асосий қарз ва
12.873.076,92 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “SILVERLE FE” масъулияти чекланган жамият шаклидаги
қўшма корхонаси ҳисобидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекцияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш
маркази” Давлат муассасаси фойдасига 32.507.770,50 сўм асосий қарз,
1.802.230 сўм пеня ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “SILVERLE FE” масъулияти чекланган жамият шаклидаги
қўшма корхонаси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига
907.616,94 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд
орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Хужаназаров