← Назад
Решение #2836502 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 744 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 9 декабрь
4-1501-2501/21671-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев, даъвогар
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг
АТБ “*******” манфаатида жавобгар “1азтта Хизп1ё1п” маъсулияти чекланган
жамиятидан 4 214 926 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
АТБ “*******” манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “1азтта Хизп1ё1п” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4 214
926 сўм муддати ўтган кредит фоизини ва суд харажатларини ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади деб белгиланган.
шбу асосга мувофиқ, жавобгар томонидан даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини тақдим қилмади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, АТБ “*******” Фарғона банк
хизматлари маркази билан “1азтта ХштФп” маъсулияти чекланган жамияти
ўртасида 2025 йил 8 июль кунги 697 000028-сонли ёпиқ линияли кредит
шартномаси тузилган.
шбу кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга
тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида 50 000 000 сўм
миқдорида, 36 ой муддатга, 3 ой имтиёзли давр билан йиллик 27,99 фоиз
устама ҳаққи тўлаш шарти билан кредит маблағи ажратиб берилган бўлсада,
жавобгар томонидан кредитни қайтариш тўлов графикларига риоя
қилинмасдан, кредит қарздорликларини ўз муддатида тўламасдан, шартнома
мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан келган.
Шартноманинг 4.2.11-бандига кўра, кредитнинг асосий қарзи ва фоизи
бўйича тўловни муддатли мажбуриятномага, мазкур шартномага ва мазкур
шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-сонли иловада қайд этилган
кредитни қайтариш жадвалига асосан белгиланган тартибда тўлиқ
қайтарилишини таъминлаш ҳамда шартнома бўйича ўз мажбуриятларини
лозим даражада бажариши белгиланган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган кредит қарздорлигини бартараф
қилиш юзасидан йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, Мажбурият — фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор
эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш
ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган
ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
шбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан 4
214 926 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундириш талабини асосли деб
ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари итттда. иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, даъво аризани
қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 4 214 926 сўм
муддати ўтган кредит фоизини ва 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 412 000
сўм давлат божини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188, 203-4, 203-5-моддаларини қўллаб,
ҚАРОРҚИЛАДИ:
Даъво ариза қаноатлантирилсин.
Даъвогар АТБ “*******” фойдасига жавобгар «1азтта ХштФп»
маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4 214 926 сўм муддати ўтган
кредит
фоизиРва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «1азтта ХштФп» маъсулияти чекланган жамиятидан
а
ҳисобидан
и
с
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
л
Ҳал цилув қароридан // куч/ муддат ичида шу суд орқали
и
Фаргона вгтоят судининг
^ЁчУйича судлов ҳайъатига
к
апелляция
Т .Маматожиев
э
шикояти
(протести)
билан
т
мў^^^^^с^^^уқуқига эга.
у
в
ч
и
: