← Назад
Решение #2836547 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2502/4017-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Ғиждувон тумани
2025 йил 9 декабрь
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида,
судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, “Худудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти вакили У.Шукуров (ишончнома асосида) иштирокида,
“Худудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг “Ғиждувон дехқон
бозори” акциядорлик жамияти ҳисобидан фойдаланилган электр
энергиясидан ҳосил бўлган 59 395 481,92 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Худудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (матнда
даъвогар/корхона деб аталади)га қарашли Ғиждувон туман электр таъминоти
ва “Ғиждувон дехқон бозори” акциядорлик жамияти (матнда
жавобгар/истеъмолчи деб аталади) ўртасида 2022 йил 4 январда 04-0078сонли юридик исътемолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси
тузилган. Мазкур шартнома шартларига асосан даъвогар жавобгарга уланган
тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериш, жавобгар эса энергия ҳақи
учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.1-бандида етказиб берилган электр энергия учун
ҳисоб-китоблар бир ставкали, табақалаштирилган, ўсиб борувчи, камаювчи
коэффициент қўлланиладиган ёки аҳолига тенглаштирилган тарифлар
асосида амалга оширилиши келишилган. Шартнома шартларига мувофиқ
даъвогар жавобгарнинг энергия сарфи бўйича ҳисоб-китобни амалга ошириб,
тўловни амалга оширишни талаб қилган бўлса-да, жавобгар томонидан
шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаган. Даъвогарнинг мавжуд
қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш тўғрисидаги талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу боис, даъвогар Ғиждувон туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан фойдаланилган электр
энергияси бўйича 59 395 481,92 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили маълумотнома тақдим этиб, жавобгарнинг электр
энергияси истеъмолидан бўлган қарздорликни бартараф этганлигини
билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Шунингдек, жавобгар билан ҳар йили шартномалар тузилишини билдирди.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади ва судга иш
юзасидан фикрнома тақдим қилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни
рад этишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил
ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг
236-моддасига
асосан,
мажбуриятлар
мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддасига асосан энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
кераклиги белгиланган бўлса-да, даъво талабини қаноатлантиришни рад
этиш учун судга далиллар тақдим этилмади.
Жавобгарнинг
фойдаланилган
электр
энергиясидан
мавжуд
қарздорлиги 2025 йил 1 ноябрь ҳолатида 59 395 481,92 сўмни ташкил этиши
ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланилишини ҳамда даъвогар
томонидан 2025 йил 1 декабрь холатида мавжуд қарздорлик бартараф
этилганлиги тўғрисидаги маълумотномани инобатга олиб, суд даъво
талабини қаноатлантиришни рад этишга, жавобгардан даъвогар фойдасига
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини, ИПКнинг 118-моддасига
асосан республика бюджетига 1 187 910 сўм давлат божини ундиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
236, 437-моддаларига, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170-176,
179-181-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Ғиждувон дехқон бозори” акциядорлик жамиятидан:
Даъвогар “Худудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 1 187 910 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Суд ҳужжати устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Бухоро
вилоят судига апелляция шикояти (протести) ёки қонуний кучга киргач
кассация шикояти (протести) берилиши мумкин.
Судья
О.Жамилов