← Назад
Решение #2836548 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 49 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| онуни | 15 | — | law | |
| онуннинг | 8 | — | law | |
| онуннинг | 11 | — | law | |
| онуни | 22 | — | law | |
| онуни | 13 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
-----------------сонли иқтисодий иш
судья: Б.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 9 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Мадрахимовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд мажлиси
котиблигида, Наманган шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси
У.Самижанов қатнашувида, аризачи – ----------------нинг жавобгар – --------------- МЧЖга нисбатан экологик экспертизанинг ижобий хулосаси олгунига
қадар фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича
юритилган ишни, аризачи вакиллари ----------(ишончнома асосида),
жавобгар жамият раҳбари Р.Жўраевларнинг иштирокида, Наманган
туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
аризада баён этилишича, ---------------- МЧЖ(бундан буён матнда –
жавобгар) Наманган вилояти, Давлатобод тумани, -------да фаолият
юритади. Жамият томонидан ушбу фаолиятни амалга ошириш учун
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги
541-сон “Атроф муҳитни таъсирини баҳолаш механизимини янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори 1-иловасининг тегишли тоифасига
асосан давлат экологик экспертиза хулосаси олиниши лозим бўлган.
Жавобгарнинг юқоридаги экологик талабларга мувофиқ бўлмаган фаолияти
натижасида қонун талаблари бузилган. Шу боис, ----------------(бундан буён
матнда – аризачи) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар фаолиятини
экологик экспертизанинг ижобий хулосасини олгунига қадар вақтинчалик
тўхтатишни сўраган.
Аризачи вакили суд мажлисида ариза талабини қўллаб-қувватлаб,
уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида қатнашган жавобгар жамият раҳбари ҳозирда
экологик экспертиза хулосаси олиниши юзасидан ҳужжатларни тақдим
қилинганлиги ва тез орада камчилик бартараф этилишини билдириб, ишни
қонуний ҳал этишни сўради.
Прокуратура вакили аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурор
фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги
асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси(бундан буён матнда –
Конституция)нинг 49-моддасига кўра давлат барқарор ривожланиш
принципига мувофиқ, атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза
қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга
оширади.
Конституциянинг 130-моддасида Ўзбекистон Республикасида одил
судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар Наманган вилояти,
Давлатобод тумани, Порлоқ МФЙ, Тинчлик кўчаси, 3-уйда фаолият
юритади. Жамиятнинг фаолияти “офис ва магазинлар учун мебель ишлаб
чиқариш” бўлиб,
-s rvis.uz маълумотлар базасидан олинган
маълумотларга кўра жавобгар томонидан “атроф-муҳитига таъсири
тўғрисидаги баёнот(АМТТБ) “экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот”
(ЭОТБ) лойихалари ишлаб чиқилмаган ва экологик экспертиза хулосаси
олинмаганлиги аниқланган.
Аризачи томонидан мазкур ҳолатни бартараф этиш мақсадида 2025
йил 5 августда жавобгарга 143/25-сонли огоҳлантириш хати юборилган.
Бироқ жавобгар тегишли хулосани олмасдан фаолиятни давом эттирган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21
январдаги 14-сонли қарори билан тасдиқланган “Экологик нормативлар
лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисида”ги
Низом(бундан буён матнда – Низом)нинг 38-бандида атроф-муҳитни
ифлослантирувчи моддалар ташламалари, оқовалари манбаларини,
чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва жойлаштирилишини хатловдан ўтказиш
материаллари қоғоз манбада расмийлаштирилиши, ташкилот раҳбари
томонидан тасдиқланиши ва Қорақалпоғистон Республикаси экология ва
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоят ва Тошкент шаҳар
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тегишли бошқармасига
кўриб чиқиш учун тақдим этилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан мазкур Низом талаблари бажарилмай, ўз
фаолиятининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳа ҳужжати ёки
экологик меъёрий лойиҳалари ишлаб чиқилмаган ҳамда аризачига тақдим
этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги
қонуни 15-моддасининг биринчи қисмида “Корхоналар, ташкилотлар ва
муассасалар атроф-муҳитга таъсирининг йўл қўйилиши мумкин бўлган энг
юқори даражаларини тартибга солувчи экологик ва бошқа йўсиндаги
мезонларни ишлаб чиқишлари шарт”- деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Экологик экспертиза, атроф-муҳитга
таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида”ги қонуннинг
8-моддасида барча турдаги қурилишлар учун ер участкаларини танлаш ва
(ёки) ажратиш материаллари, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари, табиий
ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хўжалик фаолиятини ҳамда
бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий
ҳужжатлар, шу жумладан техник регламентлар ва шартларнинг,
стандартларнинг, қоидалар ҳамда йўриқномаларнинг лойиҳалари,
чиқиндиларни зарарсизлантириш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш учун
янги турдаги технологияларни ҳамда техника воситаларини, материаллар,
буюмларни, биологик, кимёвий моддаларни ва воситаларни яратиш бўйича
ҳужжатлар, атроф-муҳитнинг ҳолатига ва инсон соғлиғига салбий таъсир
кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ҳамда бошқа объектлар экологик
экспертиза объектлари ҳисобланиши, мазкур қонуннинг 11-моддасида ушбу
Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган экологик экспертиза объектлари
давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши шартлиги кўрсатиб ўтилган.
Ушбу ҳолатда жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон “Атроф муҳитни таъсирини
баҳолаш механизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорнинг
1-иловасида кўрсатилган тегишли тоифага асосан давлат экологик
экспертиза хулосаси олиниши лозим бўлсада, экологик талабларга мувофиқ
бўлмаган фаолияти натижасида қонун талабларини бузган.
Чунки Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 24 февралдаги
“Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик
экологик баҳолаш тўғрисида”ги Қонунининг 22-моддасида давлат экологик
экспертизасининг хулосаси давлат экологик экспертизаси объектини
молиялаштириш ҳамда рўёбга чиқариш чоғида юридик ва жисмоний
шахслар томонидан бажарилиши шарт. Давлат экологик экспертизасининг
ижобий хулосаси бўлмай туриб, лойиҳаларнинг банк ва бошқа кредит
ташкилотлари томонидан молиялаштирилиши, шунингдек рўёбга
чиқарилиши тақиқлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш
тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасида атмосфера ҳавосига доимий ва
кўчма ифлослантирувчи манбалардан ифлослантирувчи моддалар
чиқарилишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини бузиш билан
боғлиқ бўлган фаолият Ўзбекистон Республикаси Экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси...нинг ваколатларига мувофиқ
уларнинг қарори билан чекланиши, тўхтатиб турилиши, зарарли таъсир
кўрсатиш сабабларини бартараф этиш мумкин бўлмаган тақдирда эса,
тугатилиши мумкинлиги, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини
чеклаш, тўхтатиб туриш (бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда
аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига атроф табиий муҳитнинг нормативдан ортиқ
даражада ифлосланиши билан боғлиқ хавф юзага келишининг олдини олиш
мақсадида ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш
ҳоллари мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилиши
белгиланган.
Бундан кўринадики, аризачининг жавобгар экологик экспертизанинг
ижобий хулосаси олгунига қадар фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриш
тўғрисидаги талаби асосли ва у қаноатлантирилиши лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига асосан, аризачи ва
жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича
иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Шунга кўра, суд иш юзасидан давлат божи ундирмасликни ҳамда
тўланган 41200 сўм почта харажатини жавобгардан аризачи фойдасига
ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси “Табиатни
муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси
“Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик
экологик баҳолаш тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси
“Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон
“Атроф
муҳитни
таъсирини
баҳолаш
механизимини
янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан ҳамда ИПКнинг 118, 176179, 220-222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
----------------нинг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар ---------------- МЧЖнинг фаолияти тегишли экологик
экспертиза ижобий хулосасини олгунига қадар вақтинчалик тўхтатиб
турилсин.
Жавобгар ---------------- МЧЖ томонидан тегишли экологик
экспертиза ижобий хулосасини олганидан сўнг, унинг фаолиятини тиклаб
бериш мажбурияти ---------------- зиммасига юклатилсин.
Жавобгар ---------------- МЧЖга ҳисобидан аризачи Наманган вилоят
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси
фойдасига 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн
кунлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори
кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Мадрахимов