← Назад
Решение #2836552 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 11 декабрь
4-1501-2501/21135-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
(ишончномага асосан) ******, жавобгар жамият раҳбари ******** иштирокида,
даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий
бошқармасининг АТБ «********» манфаатида жавобгар «********» оилавий
корхонасидан жами 106 050 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий
бошқармаси АТБ «********» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида «********» оилавий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 100 000 000 сўм асосий қарздорлик, 6 050 000 сўм фоиз
қарздорлик, жами 106 050 000 сўм қарздорликни муддатидан олдин ундиришни
сўраган.
Суднинг ажрими билан жавобгар «********» оилавий корхонаси, ишга
дахлдор бўлган «********» масъулияти чекланган жамияти билан алмаштирилган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъво талабини қувватлаб, жавобгар
томонидан бугунги кунга қадарли кредит қарздорлиги бўйича қисман тўловларни
амалга оширганлиги сабабли даъвони тўланмаган қисмини қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар жамият раҳбари суд мажлисида даъво аризаси юзасидан ўз
кўрсатмаларини билдириб,
Суд, даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, АТБ «********» Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси билан «********» маъсулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 3
июль кунги 343/1-сонли микрокредит шартномаси тузилган.
Ушбу кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга чорвачилик
фаолиятини ривожлантириш ва сифатли гўшт маҳсулотларини етиштириш мақсадида
100 000 000 сўм миқдорида, 2025 йил 3 июлдан 2028 йил 2 июлгача бўлган муддатга,
йиллик 25 фоиз устама ҳаққи тўлаш шарти билан кредит маблағи ажратиб берилган
бўлсада, жавобгар томонидан кредитни қайтариш тўлов графикларига риоя
қилинмасдан, кредит қарздорликларини ўз муддатида тўламасдан, шартнома
мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан келган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.1.3.бандига кўра, Қарз олувчи томонидан мазкур кредит шартномасида белгиланган ҳар
қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган ҳолларда Банк, микрокредитлашни
тўхтатиш ва фоизларни ҳамда микрокредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин,
жумладан ажратилган микрокредитни муддатидан олдин ундириши мумкинлиги
кўрсатилган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган кредит қарздорлигини бартараф қилиш
юзасидан йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра, Қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз
олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан
бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш
муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда,
қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006
йил 22 декабрь кунги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарори (бундан буён матнда
Пленум қарори деб юритилади)нинг 4.-бандининг учинчи хатбошисига кўра, судлар
кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда
кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг
йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги
талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга
олишлари лозим.
Ушбу Пленум қарорининг 5–бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг
кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги
доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг
суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида
белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари
зарур.
Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз
олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун,
ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул
мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкин.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати
бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян
ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга
мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни
талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар «********»
маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 100 000 000 сўм кредитнинг асосий қисми
ва 6 050 000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, даъвогар томонидан судга тақдим қилинган 04.12.2025 йил кунги
маълумотномасига кўра, жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилиши
натижасида, жавобгарнинг 100 000 000 сўм кредитнинг асосий қисми ва 3 367 596,29
сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги мавжудлиги билдирилган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 100 000 000 сўм
кредитнинг асосий қисми ва 3 367 596,29 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик
қисмини қаноатлантиришни ва қолган қисмини рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, даъво аризани қисман
қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 100 000 000 сўм
кредитнинг асосий қисми, 3 367 596,29 сўм муддати ўтган фоиз, тўланган 41 200 сўм
почта харажати ва жавобгар ҳисобидан ишни судда кўриш билан боғлиқ 1 326 782
сўм давлат божини Республика бюджетига ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68, 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар АТБ «********» фойдасига жавобгар «********» маъсулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 100 000 000 сўм кредитнинг асосий қисми, 3 367
596,29 сўм муддати ўтган фоиз, 41 200 сўм почта харажати, жами 65 408 796,29 сўм
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «********» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика
бюджетига 1 326 782 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд
орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой
муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2025 йил 4 декабрь
4-1501-2501/21708-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
(ишончномага асосан) А.Юсупов иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси АТБ «********»
манфаатида жавобгар «********» маъсулияти чекланган жамиятидан жами
66 339 100 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб суд,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180,
186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар АТБ «********» фойдасига жавобгар «********» маъсулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 100 000 000 сўм кредитнинг асосий қисми, 3 367
596,29 сўм муддати ўтган фоиз, 41 200 сўм почта харажати, жами 65 408 796,29
сўм ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «********» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 1 326 782 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд
орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
бир ой муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев