Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2504/9815 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c9d2ba54-61b3-465c-8174-dd4421019543 Claim ID PDF Hash 58e1cbe704e06845... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 50-моддаси онуни 50 law
ИПК 230-моддаси ИПК 230 law
ИПК 231-моддаси ИПК 231 law
онуни 10-моддаси онуни 10 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1901-2504/9815-сонли иш А Ж Р И М (Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш тўғрисида) 2025 йил 09 декабрь Термиз шаҳри Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида раислик қилувчи судья Ж.Ачилов, С.Исмоиловнинг котиблигида, аризачи “ТИФ Миллий банк” АЖнинг жавобгар – “Bi xn Ek ” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган 41901-2504/9815-сонли иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “ТИФ Миллий банк” АЖ (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Термиз туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “Bi xn Ek ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлар Арбитражи Муҳокамаси» МЧЖ ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик судининг 2025 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини беришни сўраган. Суд мажлисида аризачи ва жавобгар вакиллари иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК) 230-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Жавобгар томонидан судга тақдим қилинган 03.12.2025 йилдаги №01-1193-сонли аризасига кўра, ҳақамлик суди томонидан 03.11.2025 йилда қабул қилинган 19-2525-01/64-сонли хал қилув қарори 28.11.2025 йилда бекор қилиниб, ишни янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриб чиқиш учун 10.12.2025 йил соат 15:00га тайинланган. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, аризачи ва жавобгар ўртасида 2023 йил 14 мартда тузилган келишув битимига асосан Ҳакамлик судининг 2025 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарорига кўра аризачи фойдасига жавобгар ҳисобидан 14 800 000 000 сўм асосий кредит қарздорлиги ундирилиши, ундирувни жавобгарга тегишли Термиз шаҳри, Сурхон соҳили МФЙ, Ёшлар кўчаси, 1 а уйда жойлашган кадастр рақами 19:15:41:02:02:0370 бўлган нотурар бино 15.10.2025 йилдаги қўшимча келишув шартномасига асосан гаровга қўйилган мол-мулкига қаратилиши ҳамда келишув шартномасига асосан ким-ошди савдосидаги бошлағич реализация қилиш баҳоси 14 738 000 000 сўм этилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлар Арбитражи Муҳокамаси» МЧЖ ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик судининг 28.11.2025 йилдаги ажримига кўра 03.11.2025 йилда қабул қилинган 19-2525-01/64-сонли хал қилув қарори бекор қилиниб, ишни янги очилган ҳолат бўйича қайта кўриб чиқиш учун 10.12.2025 йил соат 15:00га тайинланган. Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлик суди тўғрисида»ги Қонунининг 50-моддасига кўра, агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида белгиланган муддатда ихтиёрий ижро этилмаган бўлса, у мажбурий ижро этилиши керак. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, ваколатли суд берган ижро варақаси асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 29-бобида белгиланган қоидалар ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг ҳакамлик судларининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақалари бериш тўғрисидаги аризалари иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилаётганда қўлланилади. ИПК 230-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, иқтисодий суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик суди аниқлаган ҳолатларни текширишга ёхуд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мазмунан қайта кўриб чиқишга ҳақли эмас. ИПК 231-моддасига кўра иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тараф қуйидагиларни исботловчи далилларни тақдим этган ҳоллардагина рад этади: 1) ҳакамлик битими қонунда назарда тутилган асосларга кўра ҳақиқий эмаслигини; 2) ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг ҳакамлик битимида назарда тутилмаган ёки унинг шартларига тўғри келмайдиган низо бўйича чиқарилганлигини ёхуд унда ҳакамлик битими доирасидан четга чиқувчи масалалар бўйича хулосалар мавжудлигини. Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича хулосаларни бундай битим билан қамраб олинмайдиган масалалар бўйича хулосалардан ажратиб олиш мумкин бўлса, иқтисодий суд ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг фақат ҳакамлик битими билан қамраб олинадиган масалалар бўйича хулосалар бўлган қисми учун ижро варақаси беради; 3) ҳакамлик суди таркиби ёки ҳакамлик муҳокамаси «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14, 15, 16 ва 25-моддалари қоидаларига мувофиқ эмаслигини; 4) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасининг биринчи ва учинчи қисмлари талаблари бузилган ҳолда чиқарилганлигини; 5) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тараф ҳакамлик судьяларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида ёки ҳакамлик суди мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлигини ҳамда шу сабабли у ҳакамлик судига ўз тушунтиришларини тақдим эта олмаганлигини; 6) ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафлари учун ҳали мажбурий бўлмаганлигини ёки бекор қилинганлигини ёхуд унинг ижроси иқтисодий суд ёки фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан тўхтатиб турилганлигини. Агар ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо қонунга мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг предмети бўлмаса ёки низо ҳакамлик суди томонидан «Ҳакамлик судлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддаси талабларини бузган ҳолда кўриб чиқилган бўлса ёхуд ҳакамлик суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарорини қабул қилган бўлса, иқтисодий суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори бекор қилинганлиги сабабли суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш этиш лозим деб ҳисоблайди. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд харажатларини муҳокама қилиб, аризачидан Республика бюджетига ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 824 000 сўм давлат божи ундиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини аризачининг зиммасида қолдиришни лозим топади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 228, 230, 231 ва 232-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ: Ўзбекистон Республикаси «Ҳакамлар Арбитражи Муҳокамаси» МЧЖ ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик судининг 2025 йил 03 ноябрдаги 19-2025-01/64-сонли ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳақидаги “ТИФ Миллий банк” АЖнинг аризаси рад этилсин. “ТИФ Миллий банк” АЖдан республика бюджети ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 824 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ажрим дарҳол ижрога қаратилсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья Ж.Ачилов