← Назад
Решение #2836563 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 407 символов
4-2304-2503/1647-сонли иқтисодий иш
судья Б.Т.Бекмуратов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Нукус шаҳри
2025 йил 09 декабрь
Чимбой туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Т.Бекмуратов
раислигида, судья ёрдамчиси Б.З.Ибрагимовнинг котиблигида, даъвогар суд
тугатиш бошқарувчиси ХХХнинг иштирокида, даъвогар «ХХХ» фермер
хўжалигининг жавобгар «ХХХ» фермер хўжалигидан 45 000 000 сўмни
ундиришни сўраган даъво аризасини Нукус туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар «ХХХ» фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
«ХХХ» фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
45 000 000 сўмни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган суд тугатиш бошқарувчиси даъво
талабини қўллаб-қувватлаб, даъво талаби ишдаги ҳужжатлар билан
тасдиқланишини билдириб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда
белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, у иштирок этмади, даъво
ариза юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодексининг 128, 129, 170-моддаларига асосан даъвогарнинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд ишда иштирок этган даъвогар суд тугатиш бошқарувчисининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги
қонунининг 141-модасига кўра, иқтисодий суд томонидан қарздорни банкрот
деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул
қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг
мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар
илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади, қарздор раҳбарининг
ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат
шартномаси тугатилади), қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш
бошқарувчисининг зиммасига юклатилади, шунингдек мулкдорнинг қарздор
мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этишга доир ваколатлари тугатилади,
қонуннинг 144-модасига мувофиқ, тугатиш бошқарувчиси қарздор томонидан
тузилган битимларни, агар қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар
бўлса, ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъволар тақдим этиш, қарздорни
тўловга қобилиятсизлик ҳолатига олиб келганлиги муносабати билан унинг
пул мажбуриятлари ва (ёки) солиқлари ҳамда йиғимлари юзасидан субсидиар
жавобгар бўладиган шахсларга нисбатан талаблар қўйиш, қарздорнинг
молиявий аҳволини таҳлил этиши; қарздорнинг учинчи шахсларда турган
мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши
ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.
Чимбой туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 11 декабрдаги
4-2304-2403/1116-сонли ҳал қилув қарори билан даъвогар «ХХХ» фермер
хўжалиги тўловга қобилиятсиз деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш
бошланган.
Ушбу суд ҳал қилув қарори билан «ХХХ» фермер хўжалигининг тугатиш
бошқарувчиси этиб, суд бошқарувчи ХХХ тайинланган.
Тугатиш бошқарувчиси даъвогарга нисбатан банкротлик ишини юритиш
давомида тақдим этилган банк маълумотномасига асосан даъвогарнинг
фойдасига жавобгардан 45 000 000 сўмни ундиришни сўраган.
Суд даъво талабини қўйидагиларга кўра асоссиз деб ҳисоблайди.
Чунки иш ҳужжатларидаги даъвогар томонидан тақдим этилган банк
маълумотномасида, «ХХХ» фермер хўжалиги томонидан «ХХХ» фермер
хўжалигига 45 000 000 сўм 2021 йил 20 март кунги
4-сонли
шартномани асос қилиб ўтказиб берилганлиги кўрсатилган.
ФКнинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Сабаби, суд гарчи низо бўйича ўз маълумотида ҳолатлар баён этилган
бўлсада, банк томонидан тасдиқлаб берилган маълумоти бўлса ҳам, тегишли
шартнома тузилганлиги ва ушбу шартномага асосан ҳуқуқий муносабатга
киришганлиги тўғрисидаги ишончли далиллар тақдим этилмаган.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Мазкур ҳолатда суд ушбу даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
Бундан ташқари, ИПК 118-моддасининг биринчи, иккинчи ва олтинчи
қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган
барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан
озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган Давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида
мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги РС-59-18-сонли қарорига ўзғартириш
киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2022
йил 28 декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво
аризаси ва аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида
почта харажати тўланиши кўрсатилган.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил
02 июндаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш
тўғрисида” ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 01 августдан бошлаб
базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати
учун тўланган.
Шу боис, суд даъвогардан республика бюджетига 900 000 сўм давлат
божи ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида
қолдиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар «ХХХ» фермер хўжалигидан республика бюжетига 900 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақа берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
ўн кун ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига апелляция
тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал
қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибида шикоят бериши ёхуд прокурор протест келтириши
мумкин.
Судья
Б.Т.Бекмуратов