← Назад
Решение #2836577 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФК | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 7461 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1503-2501/6766-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон тумани
2025 йил 9 декабрь
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсунов раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “--------------”
АТБ, жавобгар "--------------" фермер хўжалигидан 189844000 сўм кредит ва унга
ҳисоблаган фоизларни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
ишини, даъвогар вакили И.Пайғамов (2025 йил 8 сентябрь кунги 03/337-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, суд Ўзбекистон туманлараро иқтисодий
суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси,
палата аъзоси “--------------” АТБ (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади)ни
манфаатини кўзлаб, судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар "-------------" фермер хўжалиги (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 179589000
сўм кредит асосий қарзи, 10255000 сўм кредит фоизи,3796880 сўм давлат божи ва
41200 сўм почта харажати ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнларда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, ишни
кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар
иқтисодий суднинг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмаганлиги
боис, суд низони жавобгарни йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деб топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили, кўргазма бериб, судга даъво ариза
киритилгандан кейин ҳам тўловлар амалга оширилмаганлигини, жавобгар фермер
хўжалиги ерни заҳирага қайтариш бўйича туман ҳокимлигига ариза
киритганлигини, шу боис экилган пахта ҳосилини бошқа фермер хўжалиги териб
олиб пахта топшириш масканига топширганлигини баён қилиб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг кўргазмасини ва ишдаги мавжуд ҳужжатларини
ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади.
Фуқаролик кодексининг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда, мажбурият кредит шартномасидан келиб
чиққан.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси
бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар “--------------” АТБнинг Ўзбекистон тумани филиали билан
жавобгар фермер хўжалиги ўртасида 2025 йил 26 март куни 30-F/AGRO-P55906/25сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, ушбу кредит шартномасига кўра, банк
томонидан жавобгарга 2025 йил пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини
молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси
маблағлари ҳисобидан қарз олувчининг аризасида кўрсатилган тупроқнинг бир
бонитет баллига нисбатан норматив ҳосил қийматининг 60 фоизигача, тайёрлов
корхонаси томонидан бўнак тариқасида етказиб берилган уруғлик қийматини
инобатга олган ҳолда 298662096 сўм миқдорида кредит маблағлари 2025 йил 1
апрель кунига қадар, йиллик 10 фоиз устама тўлаш шарти билан
ажратиш
белгиланган.
Банк томонидан жавобгарга мазкур кредит шартномасига асосан 179589000
сўм кредит маблағлари ажратилган.
ФКнинг 7461-моддасига кўра, кредитни муддатидан олдин суд тартибида
ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор
дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун
судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ
тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан
олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Кредит шартномасининг 3.2.9-бандига кўра, қарздор томонидан
етиштириладиган ҳосил (пахта) кредит қарздорлигини қоплашга етарли бўлмаганда
банк ажратилган кредит қарзини ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада
белгиланган муддатдан олдин қайтариш бўйича ваколатли иқтисодий судга даъво
ариза киритиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
“Булут текстил” МЧЖ пахтачилик кластерининг 2025 йил 6 ноябрь кунги
154-сонли маълумотномасида жавобгарнинг кластерга 2025 йил ҳосилидан пахта
хом ашёси шартнома асосида етказиб берилмаганлиги қайд этилган.
Бундан ташқари, даъвогар вакиллари ва жавобгар раҳбари иштирокида 2025
йил 6 ноябрь кунида тузилган далолатномада жами 20 га майдонга экилган пахта
хом ашёси 2025 йил 6 ноябрь ҳолатига “Озода ая Ражабгарди” фермер хўжалиги
томонидан териб олиниб, пахта қабул қилиш масканига топшириб юборилганлиги
қайд этилган.
Демак жавобгар фермер хўжалиги далада етиштирилган пахта ҳосилини
териб олиш чораларини кўрмаган.
Жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 6 ноябрь ҳолатига 179589000 сўм
кредит асосий қарзи ва 10255000 сўм кредит фоиз қарздорлиги мавжуд бўлган.
Бу ҳолатда суд даъво талабларини асосли деб ҳисоблаб, даъвонинг
жавобгардан 179589000 сўм кредит асосий қарзи, 10255000 сўм кредит фоизи,
3796880 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати ундириб талабини
қаноатлантиришни лоозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвони қаноатлантириб, даъвогар фойдасига,
жавобгар фермер хўжалиги ҳисобидан 179589000 сўм кредит асосий қарзи,
10255000 сўм кредит фоизи, 3796880 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати
ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
8,234, 279, 744-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68,118, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 259-моддаларига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво қаноатлантирилсин.
Жавобгар "--------------" фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “--------------”
АТБ фойдасига 179589000 сўм кредит асосий қарзи, 10255000 сўм кредит фоизи,
3796880 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирдан кейин ижро варақа берилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ойлик муддат ичида, суднинг ҳал қилув
қарори устидан Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди орқали, Фарғона вилоят
судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга
ҳақли.
Раислик қилувчи
И.С.Турсунов