Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2501/10953 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MUSABOYEV JAXONGIR SOBIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 71d89b64-0be1-4f9b-aad3-91fa2d95a1a2 Claim ID PDF Hash 3a203d4c3436429f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 2-моддаси нинг 2 law
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1604-2501/10953-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Янгиқўрғон шаҳарчаси 2025 йил 9 декабрь Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судья Ж.С.Мусабоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Ааанинг жавобгар БББ ҳисобидан 57 543 224,64 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ў.Хусаинов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Х.Абралов иштирокида суднинг ўз биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъво аризасида баён этилишича, фуқаро М.Мехманов БББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)да ходими сифатида ишлаб, вазифаларини бажариш жараёнида бахтсиз ходиса юз берганлиги оқибатида вафот этганлиги сабабли бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Чортоқ туман бўлими томонидан боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинланиб, М.Махмудовнинг 3 нафар вояга етмаган фарзандларига 2024 йил 1 февралдан 2025 йил 1 ноябрига қадар жами 57 543 224,64 сўм пенсия тўловлари тўлаб берилган. Тўланган пенсия харажатларини қоплаш тўғрисида жавобгарга билдирилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Бунга кўра, ааа (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар ҳисобидан жами 57 543 224,64 сўм пенсия тўловларини регресс тартибда ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар раҳбари суд мажлисида даъвога эътирозлари йўқлигини, 10 000 000 сўм тўловларни амалга оширганлигини, қолган тўловларни ҳам тез кунлар ичида тўлашлигини маълум қилиб, ишни қонуний ҳал қилишни сўради. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, ишда иштирок этувчи шахслар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди: “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (кейинги матнда Қонун)нинг 2-моддасига мувофиқ, ногиронлик пенсияси Давлат пенсияларининг бир тури ҳисобланади. Қонуннинг 66-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, ушбу қонунга мувофиқ тайинланган пенсияларни, тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари 2 ҳисобидан амалга оширилади. Ушбу модданинг иккинчи қисмига асосан мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлиги учун тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, фуқаро М.Мехманов жавобгарда ишчи сифатида ишлаб, вазифаларини бажариш жараёнида бахтсиз ходиса юз берганлиги оқибатида вафот этган ва текшириш далолатнома расмийлаштирилган. Унинг уч нафар вояга етмаган фарзандларига даъвогар томонидан нафақа тайинланган ҳамда 2024 йил 1 февралдан 2025 йил 1 ноябрга қадар жами 57 543 224,64 сўм пенсия тўловлари тўлаб келинган. Бироқ, тўланган пенсия харажатлари жавобгар томонидан қоплаб берилмаган, уни қоплаш тўғрисида жавобгарга билдирилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-бандига мувофиқ, ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказиши белгиланган. Мазкур ҳолатда, ҳар ойда меҳнатда майибланиш оқибатида даъвогар хисобидан жами 57 543 224,64 сўм миқдорида ногиронлик пенсияси тўланиб келинганлиги иш хужжатлари асосида тасдиқланади. Бироқ, ишни кўриш давомида жавобгар томонидан 10 000 000 сўм тўлов амалга оширилган бўлиб, ушбу холат жавобгар рахбари томонидан тақдим этилган 2025 йил 4 декабрдаги 28-сонли тўлов топшириқномасига асосан ўз тасдиғини топади. Юқоридагиларга кўра даъвогарнинг пенсия учун қилинган харажатларни регресс тартибда ундириш тўғрисидаги талаби қонун ҳужжатларига мувофиқ асослидир ва суд даъвогарнинг даъво талабини 47 543 224,64 сўмга қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни 3 кўриб чиқиш билан боғлиқ 1 150 864,49 сўм давлат божи жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ааанинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. БББ ҳисобидан Ааа фойдасига 47 543 224,64 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. БББ ҳисобидан Республика бюджетига 1 150 864,49 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ж.С.Мусабоев