Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2504/21509 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья UMAROV XURSHIDJON XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID bdd84e8b-21de-442f-b94f-f25599092fa5 Claim ID PDF Hash b0edbf8e5a649b3f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2504/21509-сонли иш судья: Х.Умаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 9 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаров, даъвогар ААААААААААнинг жавобгар БББББББББ ҳисобидан 3 555 839 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АААААААААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва БББББББББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида тузилган юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти шартномасига мувофиқ таъминотчи корхона истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси ҳақини жавобгар ўз вақтида тўлиқ тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 3 555 839 сўм миқдорда қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан электр энергияси шартномасидан юзага келган 3 555 839 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилмоқда. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига кўра жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. ИПК 2034-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПК 2034-моддасининг олтинчи қисмига асосан соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд юқорида баён этилганларни инобатга олган ҳолда ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Суднинг 2025 йил 21 ноябрдаги ажрими билан ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш 2025 йил 9 декабрь куни соат 09:15 га белгиланган ҳамда жавобгарга ажрим чиқарилган кундан эътиборан 15 кунлик муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикри, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқи тушунтирилган. Бироқ жавобгар даъво аризаси бўйича ёзма эътироз билдирмади. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар (таъминотчи корхона) ва жавобгар (истеъмолчи) ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган. Ўзаро тузилган электр таъминоти шартномаси шартларига кўра даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, электр энергияси истеъмолчи, яъни жавобгарга етказиб берилган. Жавобгар эса, шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида тўламаган ва 2025 йил 1 ноябрь куни ҳолатига 3 555 839 сўм қарздорликка йўл қўйган. Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи 3 555 839 сўмни ташкил этганлиги ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактура, солиштирма далолатнома, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Бироқ жавобгар мавжуд қарздорликни 2025 йил 26 ноябрда тўлаган. Бу ҳолат даъвогарнинг судга тақдим этган 2025 йил 9 декабрдаги хати билан ўз тасдиғини топди. Даъво аризаси суд девохонасида 2025 йил 19 ноябрь куни кирим қилинганлиги сабабли суд даъво талабини асосли бўлган деб ҳисоблайди. Иш судда кўриб чиқилгунига қадар жавобгар қарздорликни тўлаганлиги учун суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, ИПКнинг 118, 176-179, 2034, 2035-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар БББББББББ ҳисобидан даъвогар АААААААААА фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Умаров