← Назад
Решение #2836629 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 65 | — | law | |
| ФК | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
**** тумани
2025 йил 9 декабрь
**** туманлараро иқтисодий судининг судьяси **** раислигида, судья
ёрдамчиси ****нинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили **** (2025
йил 18 февралдаги 11/13-сонли ишончнома) иштирокида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси **** вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар АТ ****
бошқаруви манфаатида, жавобгар ЯТТ **** ҳисобидан даъвогар фойдасига
муддати ўтган фоиз қарзи 6 427 000 сўм ундириш сўралган даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни **** туманлараро иқтисодий судининг
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси **** вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда - палата) даъвогар АТ **** бошқарувининг (кейинги
ўринларда - даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ЯТТ **** (кейинги ўринларда - жавобгар) ҳисобидан даъвогар
фойдасига муддати ўтган фоиз қарзи 6 427 000 сўм ундириб беришни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни ўз вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган палата ва жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади.
Иш ҳужжатларида уларнинг суднинг суд муҳокамаси вақти ва жойи
ҳақидаги ажримини олганлигини тасдиқловчи гибрид почта маълумотномаси
мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда - ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра агар суд иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра “иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни палата ва жавобгар иштирокисиз кўришни лозим
топади.
1
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида,
даъво аризасидаги важларни такрорлаб, судга маълумотнома тақдим этиб,
даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга
кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига
кўра Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддаси биринчи
қисмида фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон
иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.
Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун
шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини
ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш
эркинлигини кафолатлаши қайд этилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва иккинчи тарафдан
жавобгар ўртасида 2024 йил 17 май куни ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва
айланма маблағни тўлдириш учун 100 000 000 сўмгача гаровсиз кредит
шартномаси (кейинги ўринларда - шартнома) тузилган. Шартноманинг
1.1-бандига кўра, Банк Қарз олувчига мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган
миқдорда ва шартлар асосида кредит пул маблағларини ажратиш
мажбуриятини, Қарз олувчи эса ўз навбатида олинган пул маблағларини
белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлиги учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-2.5.-бандларига кўра, даъвогар 100 000 000 сўм
миқдоридаги пул маблағлари ажратишни ўз зиммасига олади ва қарз олувчи
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади. Қарз олувчи кредитдан фойдаланган учун кредиторга
йиллик 18% миқдоридаги фоизни тўлайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда
-ФК) 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир
тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
2
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Ушбу ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан
келиб чиққан.
Жавобгар томонидан кредит маблағларини ўз вақтида қайтариш бўйича
мажбуриятини бажармаганлиги учун 6 427 000 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогарнинг кредит шартномаси бўйича қарзларни қайтариш, акс
ҳолда қарзлар суд тартибида ундирилиши ҳақида юборган огоҳлантириш хати
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли, даъвогар жавобгардан кредит қарздорлигини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ИПКнинг 68-моддасига асосан “ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш (бундан буён матнда ҳуқуқий таъсир чоралари деб юритилади)
тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган
зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши
лозим.
Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли.
Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган
ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги
маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади
ва у томонидан тан олинган деб ҳисоблани”ши белгиланган.
Суд жараёнига жавобгар томонидан ушбу масалада бирор бир эътироз,
қарши далиллар тақдим этилмади.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2025 йил 9 декабрдаги
21/227-сонли маълумотномага ва даъвогар вакилининг тушунтиришига кўра,
судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан кейин жавобгар томонидан
муддати ўтган фоиз қарзи учун 222 000 сўм тўлаб берганлигини, жавобгарнинг
суд мажлиси муҳокамасидаги қарздорлиги 6 205 000 сўмни ташкил қилишини
маълум қилган.
3
Суд, жавобгар даъво аризаси тақдим қилинганидан кейин муддати ўтган
фоиз қарздорлигини қисман тўлаганлиги сабабли, даъво талабининг
6 205 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзини ундириш қисмини
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, даъво талаби қисман қаноатлантирилган бўлсада, жавобгар даъво
аризаси тақдим қилинганидан кейин муддати ўтган фоиз қарздорлигини
қисман тўлаганлиги сабабли суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни, ундан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати, Республика бюджети (Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармаси)га 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 8, 234, 236, 326, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 180 ва
186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЯТТ **** ҳисобидан даъвогар АТ **** фойдасига муддати
ўтган фоиз қарзи 6 205 000 сўм ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми рад этилсин.
Жавобгар ЯТТ **** ҳисобидан Республика бюджети (Суд ҳокимияти
органларини ривожлантириш жамғармаси)га 412 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали **** вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) бериши ёки ушбу муддатда апелляция шикояти
(протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест)
бериши мумкин.
Судья
****
4