← Назад
Решение #2836632 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/21481-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 9 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ААААААА
манфаатида жавобгар БББББББББ ҳисобидан 13 613 769,53 сўм ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили Ғ.Нурматов (ишончнома
асосида)нинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, ААААААА (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) ва БББББББББ (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ўртасида 2025 йил 12 февралда NUN-22423- онли олди-сотди
шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар (сотувчи) жавобгарга ўсимликларни
ҳимоя қилиш воситалари ва ўсувни бошқарувчи моддалар, ўғитлар (бундан буён
матнда маҳсулотлар деб юритилади)ни топшириш, жавобгар (сотиб олувчи) эса
товарни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини жавобгар тўлиқ
тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 13 613 769,53 сўм қарздорлиги юзага
келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар
оқибатсиз қолдирганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
13 613 769,53 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб,
тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида жавобгарга маҳсулотлар етказиб
берилганлигини, бу тарафлар ўртасида электрон тарзда имзоланган ҳисобварақфактура билан тасдиқланганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Палата ва жавобгар суд мажлисига келмади. Палата ишни ўзининг
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни Палата ва
жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 12 февралда
тузилган NUN-22423- онли олди-сотди шартномасининг 1.1-бандига кўра даъвогар
жавобгарга маҳсулотларни топшириш, жавобгар эса товарни қабул қилиб олиш ва
уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Шартнома бўйича олинган мажбуриятлар даъвогар томонидан бажарилиб,
жавобгарга 2025 йил 12 февралдаги 53069-сонли ҳисобварақ-фактура орқали жами
16 039 999,01 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандида жавобгар шартнома
тузилганидан сўнг 5 банк иш куни ичида 100 фоиз олдиндан тўловни амалга
ошириши лозимлигига келишилган.
Бироқ жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада
бажармай етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда
тўлиқ тўламаган ва 13 613 769,53 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган.
ФК 418-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра сотиб олувчи товар
ҳақини тўлаши лозим.
Мазкур қарздорлик ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақфактура, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд
даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 13 613 769,53 сўм қарздорлик, 41 200 сўм
почта харажатлари, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни
лозим топди.
Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар БББББББББ ҳисобидан даъвогар ААААААА фойдасига 13 613
769,53 сўм қарздорлик, 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 412 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддатда шу суд
орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Умаров