← Назад
Решение #2836651 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФК | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 7461 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 72 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1901-2503/10043-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
2025 йил 09 декабрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачилов раислигида, судья
ёрдамчиси С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар вакили Х.Жўраевнинг
(ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Микрокредитбанк”
АТБ манфаатида жавобгар - якка тартибдаги тадбиркор “Курбанов Амал
Хангелдиевич”га нисбатан кредит ва фоиз қарздорлигини ундириш ҳақида
киритган даъво аризаси бўйича тўпланган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси “Микрокредитбанк” АТБ (кейинги ўринларда – даъвогар)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ЯТТ “Курбанов Амал
Хангелдиевич” (кейинги ўринларда – жавобгар) ҳисобидан 100 000 000 сўм
асосий кредит қарзини муддатидан олдин ва 23 411 356 сўм кредит фоизини
ундиришни сўраган.
Палата ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган бўлиб, жавобгар
суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор
қилинган бўлсада. суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни
уларнинг иштирокисиз кўришни лозим деб топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини тўлиқ
қўллаб-қувватлаб, қарздорликни муддатидан олдин ундириш ҳуқуқи
шартномада келишилганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Суд тараф вакилининг тушунтириш ва важларини тинглаб, ишда мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишда мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида
23.04.2024 йилда тузилган 230-сонли кредит шартномасига асосан жавобгарга
йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 84 ой муддатга
компьютер ва жихозлар сотиб олиш мақсадида 100 000 000 (юз миллион) сўм
кредит маблағи ажратилган.
Кредит шартномасининг 1.1-бандига биноан даъвогар кредит
шартномасида кўрсатилган миқдорда ва шартлар асосида кредит маблағини
ажратиш мажбуриятини, жавобгар эса ажратилган кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни тўлов жадвали асосида белгиланган муддатларда ва тўлиқ
қайтарилишини ҳамда тўланишини таъминлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга кредит маблағи Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 14.09.2023 йилдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни
молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-306-сон Қарорининг 4-бандига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини йўлга
қўйиш ёки кенгайтириш учун кредит маблағи миқдори 100 000 000 сўмгача
бўлганлиги боис, 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга гаровсиз
ажратилган.
Кредит шартномасининг 5.1.4-бандида жавобгар кредит шартномасида
белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятларини бажармаган ҳолларда, кредит
асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин ундириш
ҳуқуқи берилган.
Бироқ, даъвогар томонидан кредит шартномасида ўзига юклатилган
мажбуриятлар тўлиқ бажарилган бўлиб, кредит маблағи ажратилган бўлсада,
жавобгар шартномавий мажбуриятларини бажармасдан, кредит қарздорлиги ва
фоизларини тўлашдан бўйин товлаб келган.
Шу боис, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
кредит шартномаси шартларини бажармаганлиги, кредит шартномаси бўйича
тўлов жадвалига риоя қилмасдан, тўловларни ўз вақтида мунтазам равишда
амалга оширмаганлиги боис, асосий кредит ва унга ҳисобланган фоиз
қарздорлигини ундиришни сўраган.
Суд мажлиси давомида даъвогар судга 09.12.2025 йилдаги 01-4/3341-сонли
маълумотномани тақдим этиб, жавобгарнинг ушбу санадаги ҳолатга кўра банк
филиали олдида 100 000 000 сўм асосий қарзи ва 26 419 576 сўм муддати ўтган
фоиз қарздорлиги мавжудлигини билдирган.
Шунингдек, даъвогарнинг 17.09.2025 йилдаги №04-08/5859-сонли,
02.12.2025 йилдаги №01-8/1127438-сонли талабномалари жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Судга тақдим этилган ҳисоб китоб маълумотномаларига кўра
жавобгарнинг муддати ўтган қарздорликлари бартараф этилмаган. Даъво
асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК
деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 744-моддасига мувофиқ кредит шартномаси бўйича бир тараф –
банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу параграфнинг
қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит
шартномасининг
моҳиятидан
келиб
чиқмаса,
кредит
шартномаси
муносабатларига нисбатан қарзнинг қоидалари қўлланади.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган
тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги қайд
этилган.
ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки
фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва
тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва
муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 5-бандида қарз олувчилар
(қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари
олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига
кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик
учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар
(комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, кредитдан
фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи
(қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун,
ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул
мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши
мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган.
ФКнинг 7461-моддасига мувофиқ, кредитни муддатидан олдин суд
тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган
қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи
муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган
барча суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга
мурожаат қилишга ҳақли.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга
тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган
мулкий
хусусиятга
эга
даъво
аризаларидан
даъво
баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Юқоридагиларга биноан, жавобгарнинг кредит шартномаси бўйича ўз
мажбуриятларини мунтазам равишда бажармасдан келганлигини, тўлов
жадвалига риоя қилмаганлигини инобатга олиб, суд даъвони қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 100 000 000 сўм асосий кредит
қарзини муддатидан олдин, 23 411 356 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини
ундиришни лозим топади.
Суд иш бўйича суд харажатларини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан
республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига 2 468 228 сўм давлат божини, даъвогар фойдасига иш учун
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундириш ҳақида тўхтамга
келди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176, 186-188, 190, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
“Микрокредитбанк” АТБ фойдасига жавобгар якка тартибдаги тадбиркор
Курбанов Амал Хангелдиевич ҳисобидан 100 000 000 сўм асосий кредит қарзи
муддатидан олдин ва 23 411 356 сўм муддати ўтган кредит фоизи ҳамда иш
учун олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Якка тартибдаги тадбиркор Курбанов Амал Хангелдиевич ҳисобидан
Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига 2 468 228 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест)
берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари
мумкин.
Судья
Ж.Ачилов