Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2504/9806 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Busin ss ngr ss M n g m nt r Ответчик / Подсудимый
Source ID b8569fa6-6a24-4c6b-8a08-dd1fe6b09f7a Claim ID PDF Hash c3e9ff6abcb5b46e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 112-моддаси ФКнинг 112 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
нинг 46-моддаси нинг 46 law
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
бундай битим ФКнинг 116-моддаси бундай битим ФК 116 law
ФКнинг 14-моддаси ФКнинг 14 law
ФКнинг 985-моддаси ФКнинг 985 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1904-2504/9806-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 09 декабрь Термиз туманлараро иқтисодий судини судьяси Ж.Ачиловнинг раислигида, судья ёрдамчиси С.Исмоиловнинг котиблигида, жавобгар вакиллари – Р.Чориев, С.Кенжаев (ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар “Busin ss ngr ss M n g m nt r ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – Сурхондарё вилоят Туризм бошқармасига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган 4-1901-2504/9806-сонли иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Busin ss ngr ss M n g m nt r ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Сурхондарё вилоят Туризм бошқармаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 103865200 сўм зарарни ундиришни сўраган. Термиз туманлараро иқтисодий судининг ажрими бидан ишга Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси, Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси жавобгар тарафдан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Даъвогарга ва учинчи шахсларга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабар қилинган бўлса-да, ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда - ИПК) 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим деб топади. Олдинги суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгардан қарздорликни ундириш бўйича берилган даъво юзасидан Тошкент туманлараро судининг ҳал қилув қарори чиқарилганлигини, даъвогар раҳбарининг ва вилоят ҳокимлигининг буюртмаси бўйича хизмат кўрсатилганлигини, оқибатида зарар кўрилганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олмасдан, Давлат муассасаси бюджет ташкилоти бўлганлиги сабабли шартнома белгиланган талабларга риоя қилинмасдан тузилганлигини, ғазначилик хизматида рўйхатдан ўтказилмаганлигини, олди-сотди шартномаси давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаби бўйича танлов натижаларига кўра тузилмаганлигини, буюртма берилмаганлигини, бўнак тўлови қилинмаганлигини, хизмат кўрсатилмаганлигини, ҳеч қандай иш бажарилмаганлигини, иш ёки хизмат қабул қилинмаганлигини, даъвогарга жавобгар томонидан зарар етказилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслигини таъкидлаб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Термиз шаҳар прокурори вакили Ў.Ибрагимов даъвони рад этиш ҳақида фикр билдирди. Суд тараф вакилининг иш бўйича тушунтириш ва важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар ўртасида 15.08.2024 йилда 28/ I F/2024-сонли шартнома лойиҳаси шакллантирилган. Унга кўра 2024 йил 21-23 ноябрда бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро туристик ярмаркасида иштирокчининг буюртмасига асосан унга комплекс хизмат кўрсатиши ва хизмат баҳоси 100800000 сўм бўлиши кўрсатилган. Ушбу шартнома лойиҳасига асосан даъвогарнинг жавобгардан асосий қарзх ва пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан рад этилган. Сурхондарё вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган 2024 йил 19 октябрдаги 06-01/196-сонли йиғилиш баённомасига кўра 2024 йил 21-23 ноябрда бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро туристик ярмаркасида иштирокчиларнинг транспорт, ётоқхона ва овқатланиш харажатлари, вилоят стенди учун кўргазма майдонини ижарага олиш, стенд қуриш ва уни сақлаш билан боғлиқ харажатларни Ташкилик қўмита томонидан тасдиқланган сметага асосан вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилишини таъминлаш Сурхондарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасига юклатилган. Ушбу кўргазмага жой ажратиш ва жиҳозлаш бўйича давлат бюджетидан маблағлар ажратилмаган, харажатлар сметаси тузилмаган ва тасдиқланмаган, молия органи билан келишилмаган, ижрочига буюртманома берилмаган, ижрочи танлаб олинмаган, шартнома ғазначилик органида рўйхатига олинмаган ва кўрсатилган хизматлар бўйича тарафлар ўртасида далолатномалар тузилмаган, ишончнома берилмаган, ҳисобварақ фактуралар шакллантирилмаган, хизматлар ёки ишлар қабул қилинмаган. Шунингдек, шартномавий мажбурият ва буюртма мавжуд бўлмаса-да, даъвогар томонидан давлат бюджети томонидан таъминланадиган ташкилотга хизмат кўрсатишда амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилинмаган, ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилмаган, ишлар топширилмаган. Жумладан, давлат харидларини ташкил этиш, шартнома лойиҳасининг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилганлигини, низоли шартноманинг белгиланган тартибда ғазначилик бўлимида давлат рўйхатига олинганлигини, тўғридан-тўғри шартнома тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот порталига жойлаштирилганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас. Бундан ташқари, молиялаштирувчи орган билан келишилган харажатлар сметаси, берилган эълонлар, танлов савдосининг ғолиблик баённомаси, ишларни бошлашга буюртманома, бажарилган хизматларни ва маҳсулотларни топширишқабул қилиш далолатномалари, сертификатлар, тегишли тартибда тузилган ҳисобварақ фактуралар, юк хатлари, ишончномалар, келишувлар, сарфланган харажатларни тасдиқловчи ҳисоб-китоб калькуляция, тўлов топшириқномалари, харид чеклари, мол-мулк йўқотилиши ёки шикастланиши харажатлари, хом ашё ёки бутловчи буюмлар қиймати, транспорт-тайёрлаш харажатлари ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ташиш ва етказиб бериш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар каби даъво талабини тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмади. Юқоридагиларга асосан давлат бюджети томонидан таъминланадиган ташкилотдан етарли далилларсиз зарар ундириш ҳақидаги даъвогарнинг талаби асоссиз ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 112-моддасига кўра битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Агар давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинадиган битим керакли шаклда тузилган бўлиб, аммо тарафлардан бири уни рўйхатдан ўтказишдан бош тортса, суд бошқа тарафнинг талаби билан битимни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли. Бундай ҳолда битим суд қарорига мувофиқ рўйхатдан ўтказилади. ФКнинг 116-моддасига кўра қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Коррупцияга, шу жумладан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган битим суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилади. ФКнинг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирдагина мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун (кейинги ўринларда- Қонун)нинг 46-моддасида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат харидларини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Шунингдек, ушбу Қонунда Давлат Сотиб олувчилари тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни шартнома тузилган пайтдан эътиборан уч иш куни ичида махсус ахборот порталига жойлаштириши шартлиги ҳамда тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталига жойлаштирилмаган бўлса, ушбу шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмаслиги белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2022 йил 20 майдаги 276сонли қарорига асосан давлат буюртмачиси билан манфаатлар тўқнашувига эга бўлган хўжалик юритувчи субъект харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси бўлиши мумкин эмас. Жумладан, Давлат буюртмачилари қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши, шартномалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тузилиши ва шартнома бўйича ўз зиммасига юклатилган мажбуриятлар лозим даражада бажарилиши учун, шунингдек, махсус ахборот порталига жойлаштирилган маълумотларнинг, ваколатли давлат органларига тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига ва ҳужжатларнинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлигига жавоб беради. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июлдаги ПҚ-5171сонли қарорига асосан давлат буюртмачилар учун индивидуал тарзда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ белгиланган давлат харидларини тўғридан-тўғри ёки тендер савдоларини ўтказмасдан амалга оширишнинг мавжуд тартиблари бекор қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли қарорининг 6-бандида бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга кириши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига кўра бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ушбу битимни тузиш натижасида олинган фойда битим бўйича олинган ҳамма нарсани қайтариб бериш тўғрисида талаб қўйилмаган ҳолда, суд тартибида давлат даромадига ўтказилади. Бундай битимни ижро этиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган шахснинг ҳисобидан қопланади. Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддасига асосан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарорлар ёки тузилган битимлар суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилади. Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарор ёки тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ушбу қарор қабул қилинганлиги ёки битим тузилганлиги натижасида олинган фойда битим бўйича олинган ҳамма нарсани қайтариб бериш тўғрисида талаб қўйилмаган ҳолда, суд тартибида давлат даромадига ўтказилади. Бунда ҳақиқий эмас деб топилган бундай битимнинг ижроси билан боғлиқ харажатларнинг ўрни манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган шахснинг ҳисобидан қопланади. Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарор ёки тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилганлиги натижасида жисмоний ёки юридик шахсларга, шу жумладан давлат органларига ёки бошқа ташкилотларга етказилган зарар давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг айбдор ходимларидан регресс тартибида ундириб олиниши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 302-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат муассасалари тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандига кўра давлат муассасаси раҳбари давлат муассасаси номидан белгиланган тартибда шартномалар тузиш ҳуқуқларга эга. Бунда ушбу Низомнинг 22-бандида белгиланган талабга кўра давлат муассасасининг раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиши; Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан давлат муассасасига юкланган вазифа ва функциялар бажарилишини ташкил этиши; давлат муассасаси олдига қўйилган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этиши ва назорат қилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли қароринининг 8-бандида нотариал тасдиқланиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган шартнома нотариал тасдиқланган ёки рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан, нотариал тасдиқланиши ва рўйхатдан ўтказилиши зарур бўлганда эса — шартнома рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан шартнома тузилган ҳисобланиши, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги, агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса, ушбу қоида қўлланилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида агар қонун ҳужжатлари билан давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларни фақат электрон дўкон орқали, танлов ёки тендер, шунингдек Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб берувчи билан тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома эса кўрсатилган талабларга амалга қилинмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмас бўлиши ҳақида тушунтириш берилган. ФКнинг 14-моддасига асосан агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. ФКнинг 985-моддасига асосан ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПК 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 74-моддасига кўра агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасини биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юкланиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра тарафлардан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Баён этилганларга асосан даъвогарга зарар етказилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаганлиги ва зарар жавобгар томонидан етказилганлигини исботланмаганлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, давлат божи ва почта харажати билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176179, 186- моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. “Busin ss ngr ss M n g m nt r ” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 2 077 304 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. “Busin ss ngr ss M n g m nt r ” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суднинг депозитига 103000 сўм ВКА харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори кучга киргач суд харажати бўйича ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан норози тараф Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига мазкур суд орқали бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин. Судья Ж.Ачилов