← Назад
Решение #2836684 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФК | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2501/11149-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон шаҳарчаси
2025 йил 9 декабрь
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.С.Мусабоев
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг суд мажлиси котиблигида,
тугатиш бошқарувчи М.Булаковлар иштирокида, АААнинг жавобгар ББдан
161 010 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул
қилиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича суднинг ўз биносида очиқ суд
мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъво аризасида баён этилишича, АА Наманган туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 26 мартдаги 4-1601-2401/3363-сонли
иқтисодий иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан банкрот деб
топилиб, тугатишга доир иш бошланган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан, ААнинг фаолияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) ўрганилганда, даъвогар томонидан ББ
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га шартномага кўра
161 010 000 сўм молиявий ёрдам ўтказиб берилган бўлиб, жавобгар
томонидан молиявий ёрдам ҳозирга қадар тўлаб берилмаганлиги аниқланган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси
оқибатсиз қолдирилгач, судга даъво аризаси киритилган.
Суд бошқарувчиси суд мажлисида жавобгар қарзларини тўлиқ
тўлаганлгигини, ҳужжатларини тақдим этганлигини маълум қилиб, ишни
қонуний ҳал қилишни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган жавобгар, вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмига кўра ишни
кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган
жавобгар иқтисодий судининг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин. Шу сабабли суд мазкур иқтисодий ишни уларнинг вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишдаги хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги даъвони
қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
1
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан жавобгарга
шартномага асосан жами 161 010 000 сўмлик молиявий ёрдам ўтказиб
берилган.
Тугатиш бошқарувчиси томонидан қарздорнинг молиявий ҳолати тахлил
қилинганда ўтказиб берилган молиявий ёрдам 161 010 000 сўм
тўланмаганлиги аниқланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан жавобгарга
талабнома берилган ҳамда талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Юқоридаги қарздорлик банк меъмориал маълумотига ҳамда иш
ҳужжатларидаги бошқа далилларга асосан ўз тасдиғини топади.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаблари асосли бўлиб, уни тўлиқ
қаноатлантириш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси
биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок қилувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, суд жавобгардан бюджетга 800 000 сўм давлат божини
ундиришни ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатларини
даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб суд,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
ББ ҳисобидан АА фойдасига 161 010 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм
почта ҳаражати ундирилсин.
ББ бюджетга 3 220 200 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев
2