Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2501/9377 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c2aa705d-31b9-41b7-9d00-3e2ba4e78117 Claim ID PDF Hash 177e279698885ae7... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онуннинг 49-моддаси онуннинг 49 law
тисодий процессуал кодексининг 215-моддаси тисодий процессуал кодекси 215 code_article
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9377-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 9 декабрь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили Б.Сиддиқов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар « il gr El g nt” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 10 042 048,15 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги матнларда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, « il gr El g nt” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 10 042 048,15 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили ўз кўрсатмасида, даъво талабини қувватлаб, жавобгарга нисбатан бошқарманинг 2025 йил 21 июлдаги 01-18-2-17/29-293-сонли буйруғига асосан жавобгарнинг фаолиятида текширувдан ўтказилганлигини, текширув, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7-августдаги “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ЎРҚ-940-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 13-сентябрдаги ПҚ-374-сонли қарори ва 2024 йил 14 ноябрдаги “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-184-сон талабларига риоя этилган ҳолда ўтказилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, аризачи вакилининг кўрсатмасини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи томонидан бошқарманинг 2025 йил 21 июлдаги 01-18-2-17/29-293-сонли буйруғига асосан жавобгарнинг фаолиятида текширувдан ўтказилган. Текширишда аниқланган ҳолатларга кўра, жавобгар 2024 йил ноябрь, декбрь ойлари, 2025 йил март, апрель, май ва июнь ойларида реактив қувват компенсация қилиш бўйича ишлар тўлиқ ташкил этилмаганлиги сабабли 40 084 096,3 сўм миқдорда электр энаргияси исроф бўлганлиги аниқланган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 940-сонли Қонунининг 45-модда биринчи қисми талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланган. Қонуннинг 49-моддаси 1-қисмида, Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санксиялар суд тартибида қўлланилиши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги 121-сон қарори билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 28-бандида қўлланилган молиявий санксиялар бир ой муддатда тўлаб берилмаган тарқдирда, молиявий санксиялар ваколатли орган томонидан суд тартибида ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунчиликка биноан аризачи 2025 йил 22 июлда жавобгарга жарима солиш ҳақида 686-сонли қарор қабул қилган. Мазкур қарор белгиланган тартибда ижро қилишлик учун жавобгарга юборилган бўлса-да, жавобгар қарор ижросини қисман таъминлаб 10 000 000 сўм тўловни амалга оширган ва жаримани қолган 10 042 048,15 сўм қисмини ихтиёрий равишда тўламаган. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 940-сонли Қонунининг 45-модда биринчи қисмида Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга риоя этмаслик асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр энергияси миқдори қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган. Мазкур қонун талабига кўра аризаси жавобгар томонидан жарима ихтиёрий равишда бартараф этилмаганлиги боис судга ариза билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Юқорида қайд қилинганларга кўра, суд аризани қаноатлантириш, жавобгарга 10 042 048,15 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни, қўлланилган молиявий жаримани ундиришни аризачи зиммасига юклашни, жавобгардан аризачи фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси, 1-қисми, 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод этилган. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар « il gr El g nt” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 10 042 048,15 сўм миқдорида жарима қўлланилсин. Қўлланилган жаримани ундириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси зиммасига юклатилсин. Жавобгар » il gr El g nt” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори ўн кун муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи С.А.Рустамов ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) 2025 йил 9 декабрь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг раислигида, судья ёрдамчиси О.Хакимовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили Б.Сиддиқов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар « il gr El g nt” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 10 042 048,15 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар « il gr El g nt” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 10 042 048,15 сўм миқдорида жарима қўлланилсин. Қўлланилган жаримани ундириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси зиммасига юклатилсин. Жавобгар » il gr El g nt” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори ўн кун муддат ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи С.А.Рустамов