Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2504/15431 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый IK UL Q R K RV SI
Source ID 6b426d16-caf7-4b05-8649-87cd84fa63fb Claim ID PDF Hash aabce9e8d5eb9474... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 7461-моддаси ФКнинг 7461 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2504/15431-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Жиззах шаҳри 2025 йил 9 декабрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида, судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, даъвогар “ mk rb nk” АТБнинг жавобгар “ IK UL Q R K RV SI” ФХга нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили У.Джураев (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ mk rb nk” АТБ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ IK UL Q R K RV SI” ФХ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 9 589 897,31 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 7 176 809,65 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 648 063,19 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан муддати ўтган қарздорлик суд мажлисига қадар тўланмаганлигини маълум қилди ва бу тўғрида маълумотномани судга тақдим қилди ҳамда даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажримини юридик манзили бўйича почта хизмати орқали етказилган. Бироқ ажрим “манзил тўлиқ кўрсатилмаган” деб қайтарилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккничи қисмига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ барча суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган кредит шартномасидан вужудга келган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 13 октябрда 700-сонли кредит шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартнома кўра, даъвогар жавобгарга қуёш панели сотиб олиш ва ўрнатиш мақсадида йиллик 19 % устама тўлаш шарти билан, 60 ой муддатга, асосий қарзни қайтаришда 6 ой имтиёзли давр билан 300 000 000 сўм кредит ажратган. Шартномага мувофиқ жавобгар кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни мазкур шартноманинг иловасида келтирилган графикка асосан ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, жавобгар кредитни қайтариш графиги бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган. Натижада кредит асосий қарзидан 9 589 897,31 сўм, кредит фоизидан 7 176 809,65 сўм муддати ўтган қарздорлик вужудга келган. Муддати ўтган кредит қарздорлигини тўлашни талаб қилиб жавобгарга йўлланган талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Кейин даъвогар мажбурий тартибда ундириш учун судга мурожаат қилган. Фоиз бўйича муддати ўтган қарздорликка шартноманинг 8.4. бандига асосан 648 063,19 сўм пеня ҳисобланган. Даъвогар вакили томонидан тақдим қилинган маълумотномага кўра, жавобгарнинг 2025 йил 9 декабрь ҳолатига кредит асосий қарзидан 9 589 897,31 сўм, кредит фоизидан 7 334 057,7 сўм муддати ўтган қарздорлиги мавжуд, муддати ўтган қарздорликка 1 345 989,13 сўм пеня ҳисобланган. ФКнинг 744-моддасининг биринчи қисмига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланиши мумкин. ФКнинг 734-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 735-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 7461-моддасига кўра, кредитни муддатидан олдин суд тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Кредит шартномасининг 8.4-банди иккинчи хатбошисига кўра, қарз олувчи кредит тўловларини ўз вақтида тўламаса ҳамда улар бўйича муддати ўтган қарзлар юзага келган ҳолларда тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун банкка муддати ўтган кредит қарздорлигига нисбатан 0,2 фоиз миқдорида пеня тўлайди. Мазкур ҳолатда, суд жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлигин эътиборга олиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 9 589 897,31 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 7 176 809,65 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва 648 063,19 сўм пеня ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд ундирилиши лозим бўлган суд чиқимларини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 234, 236, 333, 734, 735, 736, 744, 7461моддалари, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ IK UL Q R K RV SI” ФХ ҳисобидан даъвогар “ mk rb nk” АТБ фойдасига 9 589 897,31 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 7 176 809,65 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 648 063,19 сўм пеня ва 41 200 почта ҳаражати ундирилсин. Жавобгар “ IK UL Q R K RV SI” ФХ ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Н.Р.Турсункулов