Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1904-2503/7075 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ABRAYEV XASAN CHORIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 8fb9b839-1068-416f-af2c-3b3cd8d81100 Claim ID PDF Hash 0f92995a04f406e4... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онуни 40-моддаси онуни 40 law
нинг 5-моддаси нинг 5 law
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онуннинг 140-моддаси онуннинг 140 law
онуннинг 141-моддаси онуннинг 141 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
******-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ******* тумани 2025 йил 9 декабрь ******* туманлараро иқтисодий судининг судьяси ******* раислигида, судья ёрдамчиси *******нинг котибалигида, аризачи *******, қарздор "*******ни оддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакиллари ******* (ишончнома асосида), (қарздор вакили иштирокисиз) иштирокида ******* туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: аризачи ****** вилоят солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) ******* туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор "******* (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакиллари ариза талабларини қувватлаб, қарздор томонидан солиқ қарздорлик суммаси қопланмаганлигини, қарзни ундириш бўйича барча чоралар кўрилиб, қарзни ундиришни имкони бўлмаганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради. Қарздор ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан суд ишни қарздор вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд тарафлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб қуйидаги асосларга кўра аризачининг талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздор ҳисобидан ундиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, "******* 21.05.2009 йилда рўйхатга олинган ва унга 301194794 СТИР берилган. Қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ қарзини унинг мол-мулки ҳисобидан ундириш юзасидан қарорлар мавжуд бўлиб, ушбу қарорларнинг ижроси юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари самарасиз якунланганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Жарқўрғон туман бўлимининг қарорига асосан қарздорнинг ундирувга қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари бўлмаганлиги ва унинг мол-мулки ёки даромадларини қидириш юзасидан давлат ижрочиси томонидан қонунда йўл қўйиладиган доирада кўрилган барча чоралар натижасиз бўлганлиги сабабли ижро ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддаси биринчи қисми 3-бандига асосан ундирувчига қайтарилган. Аризачи тақдим этган солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатлардан кўринишича, қарздорнинг 01.10.2025 йил ҳолатига солиқлар ва йиғимлардан қарздорлиги 736.312.780 сўмни ташкил этган. Аризачи томонидан қарздорнинг фаолияти таҳлил қилинганда, унинг иқтисодий ночорлиги, тўлов қобилиятини йўқотганлиги, мол-мулки йўқлиги ва кредиторлик қарзларини ундириш имкони мавжуд эмаслиги аниқланган. Шу сабабли, аризачи қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилган. Суд аризани тўлиқ асосли деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 5-моддаси кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Мазкур Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ, тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва тўловга қобилиятсизликни тиклаш тартибтаомилларидан бирини қўллаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилишга қарздорнинг вақтинча тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлиги асос бўлади. Қонуннинг 140-моддасига кўра, суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади. Қонуннинг 141-моддасига асосан суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан: қарздорнинг мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ бўлган ёки унинг мол-мулкини учинчи шахсларга фойдаланиш учун топширишга сабаб бўлувчи битимлар тузишга фақат ушбу бобда белгиланган тартибда йўл қўйилади; қарздорнинг барча пул мажбуриятларини бажариш муддати, шунингдек кечиктирилган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш муддати бошланган деб ҳисобланади; қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади; мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича мажбуриятлар юзасидан аввал ҳисобланган ва ундирилмаган пенялар ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади; қарздор мол-мулкини сотишдан тушган маблағларнинг қарздорликни тўлашга йўналтирилган қисми қўшилган қиймат ва даромад солиғидан озод этилади; қарздорнинг молиявий аҳволи ҳақидаги маълумотлар махфийлик тоифасига, шу жумладан тижорат сирига мансублигини йўқотади; ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратишга доир барча чекловлар олиб ташланади; ижро ҳужжатларини ижро этиш тугатилади. Пул мажбуриятлари, солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича барча талаблар, бошқа мулкий талаблар фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида қарздорга тақдим этилиши мумкин, бундан мулк ҳуқуқини эътироф этиш, маънавий зиённи компенсация қилиш, мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, асоссиз орттирилган бойликни қайтариш, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш ва уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги талаблар, шунингдек жорий тўловлар бўйича талаблар мустасно. Тугатишга доир иш юритиш бошлангунига қадар қарздорнинг мажбуриятларини бажариш таъминоти сифатида берилган мол-мулкдан фойдаланишдан мазкур иш юритиш бошланганидан кейин олинадиган ҳосилга, маҳсулотга ва даромадларга нисбатан кредиторнинг ўз талабларини бажариш таъминоти сифатидаги ҳуқуқи татбиқ этилмайди. Ижро этилиши ушбу модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошисига мувофиқ тугатилган ижро ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ижрочилари томонидан тугатиш бошқарувчисига ўтказилиши лозим. Қарздорнинг барча мажбуриятларини бажаришга фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида йўл қўйилади. Суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади, қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси тугатилади), қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилади, шунингдек мулкдорнинг қарздор мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этишга доир ваколатлари тугатилади. Тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини тугатиш ёки мазкур раҳбарни бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради. ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд аризачининг талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги Қонунига кўра, иқтисодий судларга бериладиган тўловга қобилиятсизлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисидаги аризалардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши қайд этилган. Юқорида қайд этилганларга асосланиб, суд аризачининг аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, қарздор "*******ни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни, қарздорни тугатиш бошқарувчиси этиб ********ни тайинлашни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 140, 141-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 36, 118, 176-179, 186, 192-моддаларига асосланиб, суд қарор қ и л д и: Аризачи ******* аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Қарздор-"******* соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздор "*******нинг тугатиш бошқарувчиси этиб ********* тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - қарздорни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - мазкур ҳал қилув қарори нусхасини тегишли рўйхатга олувчи орган ва Мажбурий ижро бюросининг Жарқўрғон туман бўлимига тақдим этиш; - тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва унинг натижалари ҳақида оралиқ ҳисобот ҳамда 09.03.2026 йилга қадар якуний ҳисобот тақдим қилиш; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари” талаби асосида ҳулоса тақдим этиш мажбурияти юклатилсин. Қарздор-"******* ҳисобидан: - Республика бюджетига 1.236.000 сўм давлат божи; - Сурхондарё вилоят солиқ бошқармаси фойдасига 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин. Суд харажатларининг ундируви бўйича ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасига юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья *******