Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/20930 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Ғагд
Source ID ad7f62c3-7090-4271-8fec-8588d546c588 Claim ID PDF Hash fecb0baff79fe949... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 9 декабрь 4-1501-2501/20930-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) А.Джалоловни иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг “Фарғона сув таъминоти” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “Ғагд‘опа шехашка гауоёҒ’ маъсулияти чекланган жамиятидан жами 15 324 130 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси “Фарғона сув таъминоти” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Ғагд‘опа шехашка гауоёҒ’ маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 15 244 296 сўм асосий қарз, 79 834 сўм пеня ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда мавжуд бўлган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларига қараганда, “Фарғона сув таъминоти” акциядорлик жамияти билан “Ғагд‘опа шехашка гауоёҒ’ маъсулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган шартнома иш ҳужжатларига илова қилинмаган. Даъвогарнинг жавобгарга етказиб берилган ичимлик суви қарздорлигини бартараф қилиш юзасидан йўллаган талабномаси оқибатсиз. Шу сабабли, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 15 244 296 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда таъқиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилитттга. ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Ушбу ҳолатлардан келиб чиқилганда, даъвогар томонидан жавобгардан 15 244 296 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган бўлсада, иш ҳужжатларига жами 7 598 133,7 сўмлик счёт-фактуралар тақдим қилиниб, қолган 7 646 162,3 сўмлик даъво талаби бўйича асослантирувчи далиллар тақдим қилинмаган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 15 244 296 сўм асосий қарзни ундириш талабидан 7 598 133,7 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб қаноатлантиришни ва қолган қисми асослантирилмаганлиги сабабли рад этишни лозим деб топди. Бундан ташқари, даъвогар, жавобгар ҳисобидан тўловлар кечиктирилганлиги учун 79 834 сўм пеня ҳисоблаб, ундиришни сўраган бўлсада, тарафлар ўртасида тузилган шартнома судга тақдим қилинмаганлиги, бундай ҳолатда даъвогар амалда етказиб берилган ичимлик суви қийматидан бошқа мулкий санкцияларни қўллашни талаб қилишга ҳақли эмаслигидан келиб чиқиб, даъвогарнинг ушбу талабини рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 7 598 133,7 сўм асосий қарз, тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этишни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “Фарғона сув таъминоти” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “Ғаг§‘оиа шехашка гауобҒ’ маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 7 598 133,7 сўм асосий қарз, тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Ғаг§‘оиа шехашка гауобҒ’ маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Т.Маматожиев