← Назад
Решение #2836730 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 71 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ФКнинг | 1023 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article | |
| ФКнинг | 1026 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| йича мажбуриятни бажарган шахс ФК | 1023 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1503-2501/6237-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ўзбекистон тумани
2025 йил 9 декабрь
Ўзбекистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсуновнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
"-------------------" масъулияти чекланган жамияти, жавобгар “-------------------”
давлат муассасасидан 149613866 cўм бажарилган ишлар қийматини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, Ўзбекистон тумани
прокурори ёрдамчиси Д.Усмонованинг қатнашувида, даъвогар вакили
Р.Хомидов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Т.Ғуломов (ишончнома
асосида), учинчи шахс вакили З.Тоштемиров (ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, суд ўз биносида видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар "-------------------" масъулияти чекланган жамияти (кейинги
матнларда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “-------------------” (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан
221424000 сўм етказиб берилган маҳсулотлар қийматини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Фарғона вилоят иқтисодиёт ва молия
бошқармаси ҳамда Фарғона вилоят Ғазначилик хизматлари бошқармаси (кейинги
матнларда учинчи шахслар деб юритилади) низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган.
Учинчи шахс Фарғона вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси суд
муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да суд мажлисига
ундан вакил келмади.
Шу боис суд ишни учинчи шахс вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топади.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўргазма бериб, даъвогар аризада
даъвогар номи техник хато билан "-------------------" масъулияти чекланган
жамияти деб кўрсатилган бўлса-да, жамият номи “-------------------" масъулияти
чекланган жамияти эканлигини, тарафлар ўртасида тузилган шартнома
Ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаган бўлса-да, даъвогар шартномада кўрсатилган
ишларни бажариб жавобгарга топширганлигини, суд муҳокамаси жараёнида
суднинг ажримига асосан ўтказилган назорат ўлчовида даъвогарнинг ҳақиқий
бажарилган ишлар қиймати 145365398 сўм ташкил этиши аниқланганлигини,
жавобгар даъвогарга ишларни бажартириб асоссиз бойлик орттирганлигини,
жавобгарга бажарилган ишлар қийматини Фуқаролик кодексининг 1023моддасига асосан талаб қилиб олиш мумкинлиги баён қилиб, даъвони қисман
қаноатлантиришни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида кўргазма бериб, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 319-сонли қарорига асосан низодаги объектда
танловларсиз қурилиш ишларини амалга ошириш назарда тутилганлигини, шу
боис танловсиз шартнома тузилганлигини, бироқ бироқ тарафлар ўртасида
тузилган шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли, пул
маблағлари тўлаб берилмаганлигини, даъвогар ишларни бажарганлигини,
суднинг ажримига асосан объектда ўтказилган назорат ўлчови натижаларидан
келиб чиқиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида учинчи шахс Фарғона вилоят Ғазначилик бошқармаси
вакили кўргазма бериб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик
хизматидан рўйхатдан ўтмаганлигини баён қилиб, ишни қонуний ҳал этишни
сўради.
Суд мажлисида прокурор фикрини баён этиб, даъвони қисман
қаноатлантиришни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
ҳамда прокурор фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8 ва 234-моддаларига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича,
даъвогар ва жавобгар ўртасида
2024 йил 30 май кунида умумий қиймати 157380222 сўмлик 3-А-сонли шартнома
бўлиб, ушбу шартномага кўра, даъвогар жавобгарга Ўзбекистон тумани Инсон
ижтимоий ҳимоя агентлиги биносини жорий таъмирлаш ишларини амалга
ошириш мажбуриятини, жавобгар эса, бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ва
уларга ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартномага асосан, даъвогар томонидан Ўзбекистон тумани Инсон
ижтимоий ҳимоя агентлиги биносини жорий таъмирлаш ишларини амалга
ошириб, жавобгарга топширган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига ижтимоий хизматлар
ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 319-сонли қарорининг 7-бандида, «Инсон» ижтимоий хизматлар
марказлари ҳамда ижтимоий ходимлар фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ
давлат харидлари, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали
амалга оширилади” деб белгиланган.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни
(кейинги матнларда Қонун деб юритилади)нинг 71-моддасига кўра, Давлат
буюртмачилари тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги
ахборотни шартнома тузилган пайтдан эътиборан беш иш куни ичида махсус
ахборот порталига жойлаштириши шарт.
“Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи
қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга
киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида
рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Бироқ тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ғазначиликдан рўйхатдан
ўтказилмаганлиги сабабли, тўловлар амалга оширилмаган.
Даъвогар даъво аризада жавобгарга бажарилган ишлар асоссиз
орттирилган бойлик ҳисобланишини, шу боис 149613866 сўм бажарилган ишлар
қийматини ундириб беришни сўраган.
ФКнинг 1023-моддасига кўра, қонунчиликда ёки битимда белгиланган
асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган
ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб
қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб
бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан
мустасно.
ФКнинг 1026-моддасига кўра, асоссиз олинган ёки тежаб қолинган молмулкни асл ҳолида қайтаришнинг имконияти бўлмаган тақдирда, қўлга
киритувчи жабрланувчига бу мол-мулкнинг қўлга киритиш пайтидаги ҳақиқий
қийматини тўлаши, шунингдек агар қўлга киритувчи орттирилган бойликнинг
асоссизлигини билганидан кейин дарҳол унинг қийматини тўламаган бўлса, молмулк қийматининг кейинги ўзгариши туфайли кўрилган зарарни тўлаши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик
қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 269снли қарорининг 11-бандида “Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122моддасининг учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари
олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари,
шунингдек уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар улар ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва
бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни, хизматларни)
етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда
шартнома
Ўзбекистон
Республикаси
Бюджет
кодекси
122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди.
Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади” деб тушунтириш
берилган.
Мазкур Пленум қарорининг 27-бандида судлар ҳисобга олишлари лозимки,
битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари тузилмаган шартномага нисбатан
қўлланилмайди.
Битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай
битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки тўлов
тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни
бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ асоссиз орттирилган молмулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.”
деб тушунтириш берилган.
Гарчи даъвогар тарафлар ўртасида ўзаро солиштирма даолатнома ва бошқа
хужжатларни асос қилиб, даъвогар жавобгардан 149613866 сўм бажарилган
ишлар қийматини ундиришни сўраган бўлса-да, бироқ суднинг ажримига асосан
“ROSHIDON BAHODIRI” масъулияти чекланган жамияти мутахассислари
томонидан низоли объектда пудратчи даъвогар томонидан бажарилган қурилишмонтаж ишларининг ҳақиқий қийматини аниқлаш юзасидан ўтказилган назорат
ўлчовининг 2025 йил 25 ноябрь кунги Далолатномасида ишлар далолатномалари
(форма-2) бўйича 149613866 сўмни ташкил қилганлиги, назорат ўлчови якунига
кўра аниқланган ошиқча ёзиб олинган 4248468 сўмга тенг бўлиб, объектда
бажарилган ишларнинг ҳақиқий қиймсати назорат ўлчови натижаларига кўра
145365398 сўмни ташкил этиши аниқланганлиги қайд этилган.
Тарафлар қонунчилик талабларига риоя қилмаган бўлсада, даъвогар
145365398 сўмлик ишларни бажарганлиги назорат ўлчови далолатномаси билан
ўз исботини топади.
Ҳозирги кунда даъвогар томонидан бажарилган ишларни қайтариш
имконияти мавжуд эмаслиги сабабли даъвогар томонидан бажарилган ишлар
қийматининнг 145365398 сўм қисмини асосли деб, қолган 4248468 сўм қисмини
асоссиз деб рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Бироқ даъвогар вакили суд муҳокамасида ариза тақдим этиб, суд
харажатларини даъвогар зиммасига юклашни сўраган.
Бундан ташқари, гарчи даъво аризада даъвогар номи "-------------------"
масъулияти чекланган жамияти деб кўрсатилган бўлсада, иш ҳужжатларидан ва
даъвогар вакилининг кўрсатмаларидан аниқланишича даъвогар номи "------------------" масъулияти чекланган жамияти эканлиги аниқланди.
Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантирилиши, жавобгардан даъвогар фойдасига 145365398 сўм
бажарилган ишлар қийматини ундиришни, даъвони қолган қисмини рад этишни,
даъвогар томонидан тўланган 1496139 давлат божи ва 41200 сўм почта
харажатини унинг зиммасида қолдиришни, даъвогардан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига 103000 сўм видеоконференцалоқа харажати
ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 179, 180, 186, 259моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвони қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “-------------------” давлат муассасасидан даъвогар "------------------" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 145365398 сўм бажарилган ишлар
қиймати ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар "-------------------" масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига 103000 сўм видеоконференцалоқа харажати
ундирилсин.
Даъвогар "-------------------" масъулияти чекланган жамияти томонидан
тўланган 1496139 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати унинг зиммасида
қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи:
И.С.Турсунов