← Назад
Решение #2836740 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 11 | — | law | |
| онуни | 11 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 217 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2502/10266 - сонли иқтисодий иш
Чуст тумани
Судья – Д.Соатов
ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ
2025 йил 09 декабрь
Чуст туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Соатовнинг
раислигида, О.Мирзақуловнинг котиблигида, Чуст туман прокурорининг
ёрдамчиси YYYYYнинг иштирокида, аризачи – ААААнинг, жавобгар – Чуст
туманидаги “BBBB” МЧЖга нисбатан корхонанинг Чуст тумани,
“Мустақиллик” МФЙ, Набихон Турғунов кўчаси, 221 - уйда жойлашган
“Яшаш учун жой билан таъминлаган ҳолда тиббиёт хизмати кўрсатиш”
билан боғлиқ фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни
тарафлардан аризачи вакили – XXXXXнинг иштирокида кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
аниқлади:
АААА судга аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар – Чуст
туманидаги “BBBB” МЧЖга нисбатан корхонанинг Чуст тумани,
“Мустақиллик” МФЙ, Набихон Турғунов кўчаси, 221 - уйда жойлашган
“Яшаш учун жой билан таъминлаган ҳолда тиббиёт хизмати кўрсатиш”
билан боғлиқ фаолиятини тўхтатишни сўраган.
Чуст
туман
прокурорининг
ёрдамчиси
YYYYY
аризани
қаноатлантиришни сўради.
Аризачи вакили аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили тез кунда экологик хулоса олишни билдирди.
Суд, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ариза
талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Наманган вилоят экология ва
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан
вилоят ҳудуди бўйлаб ўрганиш ўтказилиб, Чуст тумани, “Мустақиллик”
МФЙ, Набихон Турғунов кўчаси, 221 - уйда жойлашган “Яшаш учун жой
билан таъминлаган ҳолда тиббиёт хизмати кўрсатиш” билан боғлиқ фаолияти
бўйича экология ва атроф –муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида назорат
амалга оширилган.
Назорат натижасига кўра, объектда қонун бузилиш ҳолатлари
жумладан:
1. Объектга бугунги кундаги фаолияти учун “Экологик оқибатлар
тўғрисидаги баёнот (АМТТБ)” ишлаб чиқилмаган ва давлат экологик
экспертиза хулосаси олинмаганлиги аниқланган.
Аниқланган камчиликларни белгиланган тартибда бартараф этиш
бўйича муддат берилган.
Бироқ, объектда қонун бузилиш ҳолатлари бартараф этилмаган.
Аризачи томонидан жавобгарга ёзма мурожаатлар қилинган бўлса-да,
лекин жавобгар томонидан ушбу мурожаатлар оқибатсиз қолдирилган.
1
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
15.01.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни
муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақида
№29-сонли қарори билан тасдиқланган, “Ўзбекистон Республикаси Экология
ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисида”ги Низомнинг
18-бандида давлат экология қўмитаси ва унинг бўлинмаларига, атроф
муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа
объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва (ёки) қайта
ихтисослаштириш тўғрисида, шунингдек, атроф муҳитга, фуқароларнинг
ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақида судга ариза
билан мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган.
Натижада аризачи иқтисодий судга мурожаат қилиб, корхонанинг
фаолиятини тўхтатишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги
Қонуннинг 11-моддаси еттинчи қисмига асосан Ўзбекистон Республикаси
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ўз
ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари мулк шаклидан ва идоравий
бўйсунувидан қатъи назар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари,
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда
фуқаролар томонидан ижро этилиши учун мажбурийдир деб кўрсатиб
ўтилган.
“Экологик экспертиза тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 11-моддасига кўра, атроф-табиий муҳит ҳолатига ва фуқаролар
соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар давлат
экологик экспертизаси объекти ҳисобланиши, 12-моддасига кўра, давлат
экологик экспертизаси соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
давлат қўмитаси ҳисобланиши, 13-моддасига кўра, атроф-табиий муҳит
ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган
корхоналар ва бошқа объектларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш
мажбурийлиги белгиланган.
Бу ҳолатда, жавобгар томонидан “Атроф муҳитга таъсири тўғрисида
баёнот” давлат экологик экспертиза хулосаси олинмаганлиги, лойиҳа ишлаб
чиқилмаганлиги ҳолатидан келиб чиқиш лозим.
Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб
турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган
бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб
тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади.
Жавобгар томонидан аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф
этиш чораларини кўрмаган.
2
Суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд
мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб
чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
217-моддасига мувофиқ фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш
каби ҳуқуқий таъсир чоралари иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.06.2005 йилдаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ3619 - сонли
Фармонига мувофиқ, тадбиркорлик субъектларига нисбатан фаолиятни
тўхтатиб қўйиш тарзидаги ҳуқуқий таъсир чораси фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
9-моддаси 19-бандига асосан аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод
этилган.
Шунга кўра, суд тарафлардан давлат божи ундирмасликни лозим
топади.
Юқоридагиларга асосан суд, иш ҳужжатларини тўлиқ текшириб,
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳолатларига қараб ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, аризани қаноатлантиришни, фаолиятни тўхтатиш
ҳуқуқий таъсир чорасини қўллашни, жавобгарнинг Чуст тумани,
“Мустақиллик” МФЙ, Набихон Турғунов кўчаси, 221 - уйда жойлашган
“Яшаш учун жой билан таъминлаган ҳолда тиббиёт хизмати кўрсатиш”
билан боғлиқ фаолиятида аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бартараф
этилгунига қадар тўхтатишни олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажатини жавобгардан аризачи фойдасига ундиришни лозим топади.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179, 184, 217 - моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгарга нисбатан фаолиятни тўхтатиб туриш ҳуқуқий таъсир
чораси қўллансин.
Жавобгар – Чуст туманидаги “BBBB” МЧЖга нисбатан корхонанинг
Чуст тумани, “Мустақиллик” МФЙ, Набихон Турғунов кўчаси, 221 - уйда
жойлашган “Яшаш учун жой билан таъминлаган ҳолда тиббиёт хизмати
кўрсатиш” билан боғлиқ фаолияти аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари
бартараф этилгунига қадар тўхтатилсин.
“BBBB” МЧЖ томонидан ҳал қилув қарорида кўрсатилган
камчиликлар бартараф этилгандан сўнг мазкур объект бўйича фаолияти
тиклаш вазифаси аризачи зиммасига юклатилсин.
3
Олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати жавобгар - “BBBB”
МЧЖ ҳисобидан, аризачи - Наманган вилоят экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига ундириб берилсин.
Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори у қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибида Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят бериш мумкин.
Судья
Д.Соатов
4