Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/21078 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6a72752d-9b0e-48fa-a94b-4884e7ca9c02 Claim ID PDF Hash 957ed8f282e3bd8d... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 9 декабрь 4-1501-2501/21078-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, прокурор ёрдамчиси О.Холматовни қатнашувида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) А.Джалолов, жавобгар вакили (ишончномага асосан) Б.Жўраевларни иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси «Фарғона сув таъминоти» акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар Фарғона вилояти чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизматидан 10 707 974 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси «Фарғона сув таъминоти» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Фарғона вилояти чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизмати (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 10 707 974 сўм асосий қарз ва тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ва Фарғона вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси жалб қилинган. Прокурор даъво аризаси юзасидан ўз фикрларини баён қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этилишини сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли тўловлар амалга оширмаганлиги сабабли даъво аризани қаноатлантирилишини сўради. Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини баён қилиб, даъвогар олдида қарздорликлари йўкдиги сабабли даъво аризани рад этилишини сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, учинчи шахсларни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли уларнинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, «Фарғона сув таъминоти» акциядорлик жамияти билан Фарғона вилояти чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизмати ўртасида 2024 йил 31 январь кунги 1-сонли, 2024 йил 17 апрель кунги 147-сонли ва 2025 йил 6 март кунги 293-сонли Истеъмолчиларга ичимлик ва оқава суви хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар тузилган. Шартноманинг 1.3.-бандига кўра, “Истеъмолчи”, “Таъминотчи”га ичимлик ва оқава сув хизматлари учун тўловларни ҳар ойнинг 10 санасигача 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш тариқасида амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади деб белгиланган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида тузилган счёт-фактуралар мавжудлигини билдириб, жавобгардан 10 707 974 сўмни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 238-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Бироқ, даъвогарнинг даъво аризасида, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида тузилган счёт-фактуралар мавжудлигини билдирган бўлсада, жавобгар томонидан қабул қилиб тасдиқланмаган 01.08.2022 йилдаги 15сонли шартномага асосан 17.03.2025 йил кунги 253171454083350196981сонли ҳисобварақ-фактура билан 12 660.48 сўмлик, 19.02.2025 йил кунги 252191809163350196981-сонли ҳисобварақ-фактура билан 12 660.48 сўмлик, 30.01.2025 йил кунги 251302005113350196981-сонли ҳисобварақ-фактура билан 8 440,32 сўмлик тақдим қилинган. Жавобгар вакили томонидан судга тақдим қилинган 07.03.2025 йил кунги 3356300056-сонли тўлов топшириқномаси билан 9 959,58 сўм, 07.03.2025 йил кунги 3356300057-сонли тўлов топшириқномаси билан 9 959,58 сўм, 07.03.2025 йил кунги 3356300058-сонли тўлов топшириқномаси билан 9 959,58 сўм, 09.12.2025 йил кунги 3356300308-сонли тўлов топшириқномаси билан 179 651,26 сўм тўловлар амалга оширилганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 10 707 974 сўм асосий қарзни ундириш талабини асосли эмас деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118 моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни ҳамда даъвогардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар «Фарғона сув таъминоти» акциядорлик жамияти томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Даъвогар «Фарғона сув таъминоти» акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев