← Назад
Решение #2836766 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 50 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14579-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳри
2025 йил 9 декабрь
Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси, судья А.Акбаров Савдосаноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг палата аъзоси
“ RT EXPORT I PORT 777” масъулияти чекланган жамияти манфаатида,
жавобгар “Муқаддас” фермер хўжалигидан 2 858 438 сўм асосий қарз, 343 013
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
ишни, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибда кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) судга палата аъзоси
“ RT EXPORT I PORT 777” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “Муқаддас” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 858 438 сўм асосий қарз,
343 013 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъво аризаси киритилган санада даъво суммаси республика ўрнатилган
базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўмнинг йигирма баравари, яъни
8 240 000 сўмдан ошмаганлиги учун иш соддалаштирилган иш юритиш
тартибда юритилган. Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш, иқтисодий
ишни қўзғатиш ва ишни 2025 йил 9 декабрь куни кўриш ҳақидаги суд ажрими
жавобгарга топширилгани учун жавобгар иш бўйича ўз эътирозларини судга
тақдим этиши ҳуқуқи ҳақида тегишли тартибда огоҳлантирилган деб
ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 203-4-моддасининг саккизинчи
қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқилади. Шунинг учун иш суд
мажлиси ўтказилмасдан кўриб чиқилган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “ GRO GREEN LIFE” масъулияти
чекланган жамияти ва жавобгар ўртасида уруғлик соя етказиб бериш ва уни
харид қилиш ҳақида 01.07.2022 йил куни контрактация шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан “ GRO GREEN LIFE” масъулияти
чекланган жамияти жавобгарга уруғлик соя етказиб бериши, жавобгар эса
шартноманинг 1.2-бандига мувофиқ соя маҳсулотларини унга топшириш,
“ GRO GREEN LIFE” масъулияти чекланган жамияти етиштирилган
маҳсулотларни қабул қилиши ва уларнинг ҳақини тўлаши лозим бўлган.
Шу асосда, “ GRO GREEN LIFE” масъулияти чекланган жамияти
жавобгарга бу маҳсулотларни етказиб бериб, ўзининг шартномавий
мажбуриятини бажарган. Уни жавобгарга маҳсулот етказиб берганлиги иш
ҳужжатларидаги ҳисобварақ-фактуралари асосида тасдиқланади.
Жавобгар уруғлик соя ва бошқа маҳсулотларни қабул қилиб олган бўлсада, ўзининг маҳсулот топшириш ёки олинган маҳсулотнинг ҳақини тўлаш
борасидаги мажбуриятини лозим даражада бажармаган.
Шунингдек, “ GRO GREEN LIFE” масъулияти чекланган жамияти ва
“ RT EXPORT I PORT 777” масъулияти чекланган жамияти ўртасида
01.07.2024 йилда талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахса ўтказиш ҳақида
01/24-сонли шартнома тузилган.
Унга кўра, “ GRO GREEN LIFE” масъулияти чекланган жамияти асосий
мажбурият бўйича талаб қилиш ҳуқуқини “ RT EXPORT I PORT 777”
масъулияти чекланган жамияти топшириши, даъвогар эса жавобгардан бу
суммани талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиши лозим бўлган.
Мазкур шартнома бўйича талаб қилиш ҳуқуқи даъвогарга ўтказилганидан
жавобгар хабардор бўлса-да, мавжуд қарзни тўлаш чорасини кўрмаган.
Даъвогарнинг талабномасини ҳам оқибатсиз қолдирган.
Даъвогарнинг маҳсулот ҳақини тўлаш ҳақидаги ёзма ва оғзаки
талабномаларини жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги сабабли даъвогар даъво
аризаси билан судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Жавобгарнинг даъвогардан 2 858 438 сўм қарзи мавжудлиги иш
ҳужжатларидаги далиллар билан тасдиқланади.
Шу сабабли, суд даъвонинг асосий қарз ундириш ҳақидаги талабини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Бундан ташқари “ RT EXPORT I PORT 777” масъулияти чекланган
жамияти жавобгардан 343 013 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар судга ариза бериб, унда даъво талабининг жавобгардан пеня
ундириш қисмидан воз кечиши маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
50-моддаси учинчи қисмида давлат органи ва бошқа шахс томонидан
даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим этилган даъво
аризасидан (аризасидан) даъвогарнинг (аризачининг) воз кечиши даъво
аризасини (аризани) кўрмасдан қолдиришга олиб келиши белгиланган.
Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 343 013 сўм пеня ундириш
талабини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантириш,
жавобгардан даъвогар фойдасига 2 858 438 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта
харажати ундириш, давлат божининг 362 560 сўм қисмини жавобгарнинг
зиммасига, 49 440 сўм қисмини даъвогарнинг зиммасига юклаш лозим бўлади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Муқаддас” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “ RT
EXPORT I PORT 777” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
2 858 438 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвогар “ RT EXPORT I PORT 777” масъулияти чекланган
жамиятининг “Муқаддас” фермер хўжалигидан 343 013 сўм пеня ундириш
талаби кўрмасдан қолдирилсин.
Жавобгар “Муқаддас” фермер хўжалиги ҳисобидан республика
бюджетига 362 560 сўм давлат божи, даъвогар “ RT EXPORT I PORT 777”
масъулияти чекланган жамиятидан 49 440 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўн кунлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга.
Раислик қилувчи, судья
А.Акбаров