← Назад
Решение #2836768 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 275 | — | law | |
| ИПК | 273 | — | law | |
| ИПК | 99 | — | law | |
| рисида ушбу Кодекс | 127 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2501/18308-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ажрим чиқарган
судья – А.Каримов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Мухиддинов
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
Наманган шаҳри
2025 йил 9 декабрь
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья Р.Мамажонова раислигида, судьялар А.Иномов ва А.Мухиддиновдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар “ААА” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“БББ” хусусий корхонасининг мол-мулк ва пул маблағларини хатлаб
қўйишдан иборат даъвони таъминлашни рад этиш тўғрисидаги Наманган
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 ноябрдаги ажрими устидан
“ААА” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция
шикоятини иш ҳужжатлари билан биргаликда судлов ҳайъатининг биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ААА” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “БББ” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 22 819 573 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня, 41 200
сўм почта харажатлари ундиришни сўраган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 27 октябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 22 819 573 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня,
556 391,46 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатларини ундириш,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш белгиланган.
Шундан сўнг, даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, даъвони
таъминлаш чорасини қўриб, жавобгарга тегишли банк ҳисоб рақамларидаги
пул маблағларига 22 819 573 сўм миқдоридаги қисмига тақиқ қўйишни,
жавобгарга тегишли кўчмас ва кўчар мулкни тасарруф этишни тақиқлаш,
учинчи шахслардан олиниши лозим бўлган пул маблағларига тақиқ қўйишни
сўраган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 ноябрдаги
ажрими билан даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш рад
этилган.
Суд ҳужжатидан норози бўлган даъвогар судлов ҳайъатига апелляция
шикояти билан мурожаат қилиб, суднинг 2025 йил 4 ноябрдаги ажримини
бекор қилишни, даъвони таъминлаш чорасини кўриш тўғрисидаги аризани
қаноатлантиришни сўраган.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор этилган ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисида вакил
иштирокини таъминламадилар, бироқ, даъвогар судлов ҳайъатига апелляция
шикоятидан воз кечиш тўғрисида 2025 йил 28 ноябрдаги 404-сонли аризани
тақдим этган.
Судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи
қисмига асосан ишни ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Судлов ҳайъати, апелляция шикоятини муҳокама қилиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг апелляция шикоятидан воз
кечиш тўғрисидаги аризасини инобатга олиб, даъвогарнинг апелляция
шикояти юзасидан апелляция инстанциясида иш юритишни тугатишни лозим
топди.
ИПК 275-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, апелляция шикояти
берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар
ундан воз кечишга ҳақли.
ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига мувофиқ, агар
апелляция шикояти иш юритишга қабул қилинганидан сўнг шикоят берган
шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш
юритишни тугатади.
Ушбу модданинг учинчи ва бешинчи қисмларида, апелляция шикояти
(протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида суд ажрим чиқариши,
апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритиш тугатилган тақдирда айни
бир шахснинг айни шу асослар бўйича апелляция шикояти (протести) билан
судга такроран мурожаат қилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Шунингдек, даъвогар мазкур апелляция шикояти кўриб чиқилгунга
қадар даъвони таъминлаш чорасини кўриб, жавобгарга тегишли бўлган молмулки ёки пул маблағларини даъво талаби миқдори доирасида хатлаб
қўйишни сўраган. Суднинг 2025 йил 21 ноябрдаги ажрими билан жавобгарга
тегишли бўлган 22 819 573 сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня миқдоридаги
мол-мулки ёки пул маблағларини хатлаш даъвони таъминлаш чораси
кўрилган.
ИПК 99-моддасининг биринчи, иккинчи ва олтинчи қисмларига
мувофиқ, даъвони таъминлаш чоралари ишни кўраётган суд томонидан ишда
иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра бекор қилиниши мумкин.
Даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш тўғрисидаги масала суд
мажлисида ҳал қилинади.
Ишда иштирок этувчи шахслар мажлиснинг вақти ва жойи тўғрисида
ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор
қилинади. Бироқ уларнинг келмаганлиги даъвони таъминлаш чораларини
бекор қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Даъвони қаноатлантириш рад этилган, даъво кўрмасдан қолдирилган,
иш юритиш тугатилган ҳолларда, даъвони таъминлаш чоралари тегишли суд
ҳужжати қонуний кучга киргунига қадар ўз кучини сақлайди. Бироқ суд
кўрсатилган суд ҳужжатларини қабул қилиш билан бир вақтда ёки улар қабул
қилинганидан кейин даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш ҳақида
ажрим чиқариши мумкин.
Юқорида баён этилган асосларга кўра, судлов ҳайъати шикоят берган
шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза тақдим
қилинганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг апелляция шикояти бўйича иш
юритишни тугатишни ва жавобгарга нисбатан кўрилган даъвони таъминлаш
чорасини бекор қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ,
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, даъвогар томонидан тўланган
41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, ИПКнинг 99, 118, 195, 273-275-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
ажрим қилди:
“ААА” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция
шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин.
“ААА” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 41 200 сўм
почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин.
Даъвони таъминлаш чораси бекор қилинсин.
Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Ажрим устидан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексида белгиланган тартиб ва муддатда шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Раислик қилувчи
Р.Мамажонова
ҳайъат аъзолари
А.Иномов
А.Мухиддинов