Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2501/14617 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья AKBAROV AZIZBEK AVAZBEKOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Кўхна замин Янгиобод
Source ID 2895a157-6767-4d78-8ed8-8cab021b0137 Claim ID PDF Hash 3265e7c6ed3e196a... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1504-2501/14617-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Марғилон шаҳри 2025 йил 9 декабрь Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.А.Акбаров, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг жавобгар "Кўхна замин Янгиобод" ФХдан 6 254 579 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга мурожаат қилиб, "Кўхна замин Янгиобод" ФХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 6 254 579 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан жавобгарга почта орқали юборилган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда - Иқтисодий процессуал кодекси деб юритилади) 2034-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида 2020 йил 10 октябрь куни энергия таъминоти шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандида даъвогар туташтирилган тармоқ орқали жавобгарга энергия бериб туриш, жавобгар эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар туташтирилган тармоқ орқали жавобгарга энергия бериб турган. Жавобгар эса қабул қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўламаган. Натижада 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига 6 254 579 сўм қарздорлик юзага келган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 12-бандида электр энергияси истеъмолчилари фойдаланилган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлашга мажбурлиги белгиланган. Даъвогар вакили судга тақдим этган маълумотга кўра, даъво аризаси судга топширилгач жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Суд иш бўйича далилларни текширишни якунлаб, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар "Кўхна замин Янгиобод" ФХдан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга 6 254 579 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар "Кўхна замин Янгиобод" ФХдан республика бюджети даромадига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида шу суд орқали апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Акбаров