← Назад
Решение #2836795 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 535 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2501/19521-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 9 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
Наманган шаҳар прокурори ёрдамчиси У.Самижонов қатнашувида, даъвогар
вакили М.Исматуллаев (ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар Анинг
жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 10458781,87 сўм асосий қарз, 7411149,90 сўм
пеня ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар А (келгуси ўринларда – даъвогар) судга даъво аризаси тақдим
этиб, жавобгар – «Б» МЧЖ (келгуси ўринларда – жавобгар) ҳисобидан
10458781,87 сўм асосий қарз, 7411149,90 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан Наманган вилоят Адлия бошқармаси ишга низо
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
тариқасида жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан шартнома
шартлари
бажарилмаганлигини,
ижара
учун
тўловлар
амалга
оширилмаганлигини, даъво аризаси судга тақдим этилгандан сўнг асосий
қарздорлик
тўлиқ
тўланганлигини
билдириб,
даъво
аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгарнинг манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти
ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб, хабардор қилинган бўлсада, вакил
иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва
мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд
мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Суд мажлисида прокурор даъво талаблари асосли эканлигини билдириб,
даъво аризасини қаноатлантириш лозимлиги ҳақида фикр билдирди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини ва прокурор фикрини
тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвони аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси
бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча
эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини
олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил
1 апрелдаги 140125216692-сонли ижара шартномасига асосан даъвогар,
жавобгар ҳамда балансда сақловчи ўртасида Наманган вилояти, Наманган
шаҳар, Оби ҳаёт МФЙ, Меҳмондўст кўчаси 38-уйда жойлашган биносининг
555 кв.метр майдонни ижарага олувчига фойдаланиши учун ижарага бериш
ҳақида келишилган.
Ижара шартномасининг 7.1-банди ва 3-иловасига асосан жавобгар
даъвогарга белгиланган ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмасдан ижара ҳақини
100 фоиз олдиндан тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаган.
Жавобгарнинг бугунги кунда даъвогар олдида 2025 йил 28 август куни
ҳолатига 10458781,87 сўм қарздорлиги мавжуд.
Даъвогар вакили тақдим этган ҳужжатларга кўра, жавобгар томонидан
асосий қарздорлик тўлиқ тўланган.
Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг асосий қарздорликни ундириш
талабининг қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади.
Шунингдек, даъво аризасида 7411149,90 сўм пеня ундириш талаби
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260 – моддасига кўра,
қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт
бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 9.2-бандига асосан
мажбуриятлар кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50
фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўланиши келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15
июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг
2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка
тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини
таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Шунга кўра, суд жавобгар томонидан асосий қарздорлик тўлиқ
тўланганлигини инобатга олиб, шартнома шартлари бузилиши оқибатларига
мутаносиб равишда даъвонинг пеня ундириш талабини қисман
қаноатлантиришни ва 4000000 сўм пеня ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг
118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантириш,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4000000 сўм пеня ва 41200 сўм почта
харажатини ундириш, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 412000 сўм
давлат божи ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризасини қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар А фойдасига жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан 4000000 сўм пеня
ва 41200 сўм почта харажатини ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар – «Б» МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 412000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
А.Каримов