Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2504/8987 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ACHILOV JASUR RAXMATOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый BES FL VVERS
Source ID a4ce0de9-1e09-4bdf-b826-0d1b3f9d1370 Claim ID PDF Hash 7081b15b9eda8edc... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 15
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
онуннинг 50-моддаси онуннинг 50 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
бандига биноан ФКнинг 326-моддаси бандига биноан ФК 326 law
ФКнинг 311-моддаси ФКнинг 311 law
ФКнинг 312-моддаси ФКнинг 312 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1901-2504/8987-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 09 декабрь Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачилов раислигида, С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар вакили Э.Исматуллаев (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлимининг жавобгар “BES FL VVERS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан закалат суммаси ва пеня ундириш ҳақида киритган даъво аризаси бўйича тўпланган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими (бундан буён матнда - даъвогар) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “BES FL VVERS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар) ҳисобидан 2 479 999 сўм пеня ва 892 800 сўм закалат суммасини ундиришни сўраган. Жавобгарга ва Термиз шаҳар прокуратурасига суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабар қилинган бўлса-да, ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади, даъвога нисбатан эътироз билдирмаган ёки судга фикрнома юбормаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда - ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган тараф суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, жавобгарга ва Термиз шаҳар прокуратурасига суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабар қилинганлигини, у узрсиз сабабларга кўра судга келмаганлигини инобатга олиб, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, жавобгар закалат суммасини тўлаб берганлигини маълум қилиб, даъвони пеня қисмини қаноатлантиришни сўради. Суд, мажлисда иштирок этган тараф вакилининг тушунтириш ва изоҳларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 26.09.2025 йилда махсус ахборот порталида (Электрон дўкон) ўтказилган электрон давлат ҳаридлари натижаси бўйича товар (қоғоз) етказиб бериш юзасидан 3712730сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1-бандига кўра, жавобгар 620 пачка умумий нархи 24 799 993,80 сўмлик “Sv t ” офис коғозларини етказиб бериши, даъвогар эса етказиб берилган товарни қабул қилиб олиб, унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандида даъвогар шартнома суммасининг 100 миқдоридаги тўловни олдиндан операторнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳисоб рақамига шартнома Молия вазирлигининг давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида қайд этилган ёки қабул қилингандан бошлаб 10 иш куни ичида ўтказиб бериши белгиланган. Шунингдек, шартноманинг 2.2-бандига биноан, жавобгар тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида хабарномани олган кундан бошлаб 10 иш куни ичида маҳсулотни етказиб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.5-бандига кўра, жавобгар томонидан маҳсулот етказиб берилганлиги ва даъвогар томонидан текшириб олинганлиги жавобгар расмийлаштирган ҳисоб-фактурани тарафлар имзолаши билан тасдиқланиши қайд этилган. Бироқ, жавобгар томонидан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этган кунга қадар маҳсулот етказиб берилишини таъминланмаган. Даъвогар томонидан жавобгарга 17.10.2025 йилдаги 01-13/25-2128-сонли огоҳлантириш хати у томонидан оқибатсиз қолдирилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.4-бандида жавобгарнинг асосий мажбуриятлари белгиланган. Даъвогар вакилининг кўрсатмасига кўра жавобгар закалат суммасини тўлаб берган бўлса-да пеня тўламаган. Шунингдек, шартноманинг 4.1-бандида тарафлар мажбуриятларни лозим даражада бажармаган ҳолларда қонунчиликда назарда тутилган тартибда жавобгарлик қўлланилиши келишилган. Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилмаганлиги оқибатида белгиланган ишлар бажарилмасдан қолган. Суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 40-бандига кўра иштирокчи томонидан электрон дўконда жойлаштирилган таклифда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 50-моддасида қайд этилган маълумотлар ва товарни етказиб бериш муддати кўрсатилиши лозим. Иштирокчи электрон дўконда ўзи жойлаштирган ахборотнинг ишончлилиги бўйича жавобгар бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги директорининг “Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисида” 2018 йил 15 майдаги буйруғи билан тасдиқланган Низомнинг 32бандига кўра буюртмачи ва иштирокчи электрон давлат харидларида ўзларининг иштирокларини фақатгина ЭРИ орқали амалга оширадилар. Буюртмачи ва иштирокчи ўртасида ЭРИдан фойдаланган ҳолда порталда тузилган шартнома тегишли шаклда тузилган ҳисобланади. Ушбу Низомнинг 39-бандига кўра электрон давлат харидларининг якунига асосан портал томонидан автоматик равишда намунавий шакл асосида шартнома шакллантирилади ва шартнома томонларининг шахсий кабинетларига юборилади, шунингдек тузилган шартномалар электрон реестрига киритиш орқали рўйхатдан ўтказилади. Мазкур Низомнинг 41-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборотни қабул қилгандан сўнг бир иш куни мобайнида автоматик тартибда ДМБАТда рўйхатдан ўтказади ёки ҳисобга олади, шунингдек электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома суммасини ҲККПга ўтказиб беради. Ушбу Низомнинг 53-бандига кўра ҲККП суднинг қонуний кучга кирган қарори ёки давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарори асосида закалатни банддан ечишни ва/ёки тегишли ҳисоб рақамга ўтказишни амалга оширади. Ушбу шартнома шартлари тарафларнинг бири томонидан бузилганда ҳуқуқи бузилган тарафнинг ҲККПдаги ҳисоб рақамига қўйилган закалат суммаси ўзига қайтарилади, шартномани бузган тарафнинг закалат пуллари эса суд қарори асосида ҳуқуқи бузилган тарафга ундириб берилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 386-моддасига асосан олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 242-моддасига кўра агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. ФКнинг 261-моддасига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2017 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандига биноан ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шунга кўра суд талаб қилинган пеняни 1 239 999 сўмгача камайтиришни лозим топади. ФКнинг 311-моддасига кўра шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан берадиган пул суммаси закалат ҳисобланади. ФКнинг 312-моддасида агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолади, агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат олган тараф жавобгар бўлса, у иккинчи тарафга закалатни икки баробар қилиб қайтариши шарт деб белгиланган. ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий тусдаги даъволар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши лозим. Баён этилганларга кўра, жавобгар шартномавий мажбуриятини бажармаганлиги, шартнома шартларига кўра келишилган маҳсулотни етказиб бермаганлиги сабабли даъво талабларининг пеня ундириш қисмини қаноатлантириб, қолган қисмини рад этишни, жавобгардан республика бюджети ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 412 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундириш ҳақида тўхтамга келди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “BES FL VVERS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими фойдасига 1 239 999 сўм пеня ва иш учун олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “BES FL VVERS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига жами 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья Ж.Ачилов