← Назад
Решение #2836803 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 138 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1902-2501/8703-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 09 декабрь
Шеробод туманлараро иқтисодий суди судья С.Ж.Хусановнинг раислигида, судья ёрдамчиси
И.Абдурахмоновнинг котиблигида, даъвогар – “ UDUDIY L K R
R
QL RI” акциядорлик
жамиятининг жавобгар “N rzi Qushb gi” МЧЖ ҳисобидан 34 540 700 сўм асосий қарз, 8 783 583
сўм муддати қарздорлиги ва 10 486 409 сўм пеняни ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили ва жавобгар вакили иштирокисиз, Шеробод туманлараро иқтисодий судининг маъмурий
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилмоқда.
А Н И Қ Л А Д И:
«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти (матнда - даъвогар деб юритилади)
жавобгар “N rzi Qushb gi” МЧЖ (матнда - жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси
билан судга мурожаат қилиб, даъво аризасида томонлар ўртасида “Улгуржи истеъмолчиларга
электр энергияси етказиб бериш шартномаси” тузилганлиги, шартнома шартларига кўра даъвогар
(корхона) электр энергияси етказиб бериши, жавобгар (истеъмолчи) эса истеъмол қилинган энергия
ҳақини ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олганлиги, жавобгар (истеъмолчи)
томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаганлиги натижасида 2025 йил 01 ноябрь куни
ҳолатига электр энергия ҳақидан 34 540 700 сўм асосий қарз, 8 783 583 сўм муддати қарздорлиги
ва 10 486 409 сўм пеня қарзи вужудга келганлиги билдирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
ундиришни сўралган.
Суд мажлисида даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти вакили ариза
тақдим этиб ўз вакили иштирокисиз кўришни сўраган ва жавобгар даъво талабидаги қарзлар
бўйича тўлов амалга оширмагани ҳақида 09.12.2025 йилги 01-12-273-сонли маълумотнома тақдим
этган.
Суд, ишни Ўзб. Рес. ИПКнинг 170-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, даъвогар ишончли
вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида гибрид почта орқали хабардор қилинган жавобгар суд
мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Суд, ишни Ўзб. Рес. ИПКнинг 170-моддаси учинчи
қисмига мувофиқ, жавобгар ишончли вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларига
ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси 1-қисмига кўра Ўзбекистон
Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан
олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 1-қисмига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 2-қисмига кўра ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг,
улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан
судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси 3-қисмига кўра ҳар кимга бузилган
ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли,
мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг
иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга,
тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар
кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий
юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича,
тарафлар ўртасида 13.01.2025 йилда 05-3180-сонли “Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси
етказиб бериш шартномаси” (келгусида матнда шартнома деб юритилади) имзоланган.
Шартнома шартларига кўра даъвогар (корхона) электр энергияси етказиб бериши, жавобгар
(истеъмолчи) эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб бериш мажбуриятини ўз
зиммасига олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари ўз вақтида бажарилиб, электр энергияси етказиб
берилган. Ушбу ҳақда тарафлар ўртасида 01.11.2025 йилда 102522204053180-сонли солиштирма
далолатномага кўра жавобгарнинг даъвогар олдида қарзи 43 324 283 .41 сўм асосий қарз, 37 545
054.40 сўм аванс тўлов ва 10 486 409.92 сўм сўм пеняни ташкил этган.
Жавобгар (истеъмолчи) томонидан шартнома шартларига риоя қилинмаганлиги натижасида
2025 йил 01 ноябрь куни ҳолатига солиштирма далолатномага кўра жами 91 355 747,73 сўм
қарздорлик вужудга келган.
Судга даъвогар тақдим этган маълумотга кўра ушбу даъво талабидаги қарзлар тўланмаган
бўлиб, бу суммани суд қаноатлантиришни лозим топади.
Зеро, жавобгар ушбу қарзларни ва шартнома 3.6 бандига кўра авансни
олдиндан тўлашга келишилган ва жавобгар даъвогар олдидаги қарзини бартараф этмасдан,
қарздорлик суд мажлиси куни ҳолатига тўланмаганлиги маълум қилинган.
Шунингдек даъвода 10 486 409 сўм пеня ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 октябрдаги “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун
ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 511сон қарорининг 2-бандида ва ўзаро тузилган шартноманинг 3.12 банди 4-хатбошисида барча
юридик шахслар - электр энергияси истеъмолчилари
истеъмол қилинган электр энергияси учун қонунчиликда белгиланган тартибда, электр
таъминоти шартномасига мувофиқ ҳар ойда тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шартлиги, ҳисоб-китоб
ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган
ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади деб
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(матнда - ФК деб юритилади)нинг 468моддасида, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади деб белгиланган.
ФКнинг 234-модасида, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан
бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга,
чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса- иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб
белгиланган.
ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши
белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.12-бандида ҳисоб-китоб ойидан кейинги
календарь ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар
бир кун учун Истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси
махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун эса 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб
ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим
деб белгиланган.
Юқоридагига кўра суд даъвонинг 10 486 409 сўм пеня ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади. Ўз. Рес. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо
берган ҳолда, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 34
540 700 сўм асосий қарз, 8 783 583 сўм муддатли аванс қарздорлиги ва 10 486 409 сўм пеняни
ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини мутаносиб
жавобгардан 1 076 213,84 сўм давлат божини Ўзбекистон Республикаси бюджетига ундиришни,
41 200 сўм олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра
суд ҳокимиятининг
ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар
учун мажбурийдир.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15, 55, 138-моддалари, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 128, 129, 176-186-моддалари, Ўз.Рес
ФКнинг 112, 236, 279, 293, 333, 382, 744-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
“N rzi Qushb gi” МЧЖдан даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти
фойдасига электр энергия ҳақидан 34 540 700 сўм асосий қарз, 8 783 583 сўм муддатли аванс
қарздорлиги ва 10 486 409 сўм пеняни ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
“N rzi Qushb gi” МЧЖдан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 1 076 213,84 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Сурхондарё
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши
(протест келтириши), қонуний кучга киргандан сўнг олти ой ичида кассация шикояти (прокурор
протест) келтириш мумкин.
Судья
С.Ж.Хусанов