Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2501/20706 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cb3df368-f9bb-4961-bde6-5cc0691bf9cc Claim ID PDF Hash 1a344c9fcc0facf1... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2501/20706-сонли иқтисодий иш судья: А.Каримов ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 9 декабрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ю.Абдураззақова (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “А” МЧЖнинг манфаатида жавобгар – «Б» хусусий корхонаси ҳисобидан 14398745 сўм асосий қарз, 5183400 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “А” МЧЖ манфаатида (келгуси ўринларда – даъвогар) судга даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар – «Б» хусусий корхонаси (келгуси ўринларда – жавобгар) ҳисобидан 14398745 сўм асосий қарз, 5183400 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлигини, етказиб берилган маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилмаганлигини, даъво судга тақдим этилгандан сўнг қисман тўловлар амалга оширилганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгарнинг манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб, хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 13 январдаги 1964-сонли шартномага асосан жавобгар олдиндан маҳсулот қийматининг 50 фоиз тўловини амалга ошириши, қолган тўловларни эса маҳсулот етказиб берилгандан сўнг 30 календарь кун ичида амалга ошириши, даъвогар корхона эса аванс тўловлари келиб тушгандан сўнг 5 банк куни ичида дори воситаларини етказиб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар корхона томонидан 2025 йил 31 октябрь куни ҳолатига ҳисоб-фактураларга асосан жами 39548745 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Жавобгар корхона томонидан жами 25350000 сўм тўловлар амалга оширилган. Жавобгар корхона томонидан олинган маҳсулотлар учун ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида 14398745 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогар вакили тақдим этган ҳужжатларга кўра, жавобгарнинг 2025 йил 9 декабрь куни ҳолатига 8598745 сўм қарздорлиги мавжуд. Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг 8598745 сўм асосий қарздорликни ундириш талаби асосли бўлиб, уни қаноатлантириш лозим бўлади. Шунингдек, даъво аризасида 5183400 сўм пеня ундириш талаби қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260 – моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 5.3-бандига кўра мажбуриятлар бузилганда кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўланиши келишилган. Шу сабабли, даъвогар корхона томонидан жами 5183400 сўм пеня ҳисобланган. Мазкур ҳолатда, суд шартнома шартлари бўйича олдиндан тўловларни амалга оширганлигини инобатга олиб, жавобгар томонидан шартнома шартларининг бузилиши оқибатларига мутаносиб равишда, Фуқаролик кодексининг 326-моддасини қўллаган ҳолда, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантиришни ва 2000000 сўм ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантириш, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 8598745 сўм асосий қарз, 2000000 сўм пеня, 41200 сўм почта харажатини ундириш, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этиш, жавобгар ҳисобидан 412000 сўм давлат божи Республика бюджетига ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар “А” МЧЖ фойдасига жавобгар «Б» хусусий корхонасидан 8598745 сўм асосий қарз, 2000000 сўм пеня, 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «Б» хусусий корхонаси ҳисобидан 412000 сўм давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи А.Каримов