Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2505/9222 Дата решения 09.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID db27802b-10c5-4cdf-9c8c-38c03fddf060 Claim ID PDF Hash 62360fc436744e0b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9222-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2025 йил 9 декабрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашев раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар *** масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар *** масъулияти чекланган жамиятидан 19.313.378 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар раҳбари Ф.Ғойибов, жавобгар вакили У.Жумаев (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар *** масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *** масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 19.313.378 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили даъвони тан олиб, ҳақиқатда даъво талабидаги қарздорлик мавжудлиги ва муддат берилса тўлаб берилишини билдирди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 30 августда 1-сонли шартномаи тузилиб, унга кўра жавобгар келишилган қурилиш маҳсулотларини етказиб бериши, даъвогар эса ушбу маҳсулотни қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан шартнома шартларига асосан даъвогарга 2023 йил 30 августдаги 2-сонли ва 2024 йил 28 февралдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактуралар орқали жами 1.379.175.074,27 сўмлик труба маҳсулотлари етказиб берилган. Даъвогар томонидан эса жавобгарга маҳсулот ҳақи учун 196.000.000 сўмлик пул маблағлари тўлов сифатида кўчириб берилган ва кейинчалик 2024 йил 20 декабрдаги 6-сонли ҳисобварақ-фактура орқали жами 1.202.488.452,51 сўмлик труба маҳсулотлари қайтарилган. Натижада ўзаро ҳисоб-китобларга кўра жавобгарнинг даъвогар олдида 19.313.378 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида 2025 йил 18 март ва 15 майда юборган талабнома хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФК 420-моддасининг учинчи қисмига кўра, олдиндан тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 19.313.378 сўм қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома, тўлов топшириқномаси, ҳисобварақ-фактуралар, ўтарафлар ўртасидаги заро ҳисоб-китобларни солиштирма далолатномаси, талабнома хати ва тарафлар вакилларининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур ҳолатда даъво талаби асосли ҳисобланади. Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришни ва жавобгардан даъвогар фойдасига 19.313.378 сўм ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 386.268 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180, 186моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар *** масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар *** масъулияти чекланган жамияти фойдасига 19.313.378 сўм, олдиндан тўланган 386.268 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья И.Юлдашев 2